«Ўлмас иқтибослар»: Жорж Бест
Эътиборингизга "ЎЛМАС ИҚТИБОСЛАР" лойиҳасининг навбатдаги сонини тақдим этамиз. Бу сафар "МЮ" ва Шимолий Ирландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси, "Олтин тўп" соҳиби (1968) Жорж Бест томонидан айтилган иқтибосларни ўқишингиз мумкин.
- “Ҳакамнинг ўйинни якунловчи хуштагини ўлгудек ёмон кўраман. Чунки агар яхши ўйнаётган бўлсам, бунинг тугамаслигини истайман. Ҳеч нарса қовушмаётган бўлса, ҳаммаси жойида бўлгунча кўнглим жойига тушмайди”
- “Мен ҳеч қачон сэр Альф Рэмсининг тўпсиз ҳаракатланиш ва прессинг қилиш ҳақидаги назариясини қабул қилмайман. Мен футболчиман, демак тўп менда бўлиши шарт”
- “1969 йилда ичкилик ва аёлларга ўралашиб қолдим. Бу хаётимнинг энг ёмон йигирма дақиқасидир”
- “Айтишларича, Пол Гаскойн – янги Жорж Бест эмиш. Нима, у ҳам уч нафар дунё гўзали билан бирга бўлганмикан?”
- “Бир кун Гаскойнинг IQ си унинг либосидаги номеридан ҳам паст, деб айтгандим. У бўлса мендан “IQ нима?” деб сўради”
- “Унинг жуда омади келган. Аслида у оддий бир футболчи, шунчаки, футболда ҳақиқий шахсиятлар бўлмаган даврларда пайдо бўлганди” (Кевин Киган ҳақида)
- “Умрим давомида ичган барча шампан виноларидан воз кесган бўлардим – атиги бир маротаба, “Олд Траффорд”да, у билан еврокубок ўйинида бирга ўйнаш учун” (Эрик Кантона ҳақида)
- “Чап оёқда тепа олмайди, боши билан ёмон ўйнайди, тўп учун курашиш қўлидан келмайди, кўп гол урмайди, аммо бошқа жиҳатларда унга гап йўқ” (Дэвид Бекхэм ҳақида)
- “Агар мен хунук бўлиб туғилганимда, сиз Пеле ҳақида умуман эшитмаган бўлардингиз”
- “Менинг оёғимга тепишяптими, демак мен улардан кучлироқман”
- “Мен каби ўлманглар!” (Бестнинг сўнгги мурожаати)
Киритилди: 17:51, 18.04.2020. Ўқилди: 5246 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар