Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мусулмон футболчилардан ташкил топган рамзий жамоа

Баҳо:
+1 | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz Ислом динига эътиқод қилувчи сайёрамиздаги энг кучли футболчилардан ташкил топган рамзий жамоани эътиборинга ҳавола этади.

Асмир Бегович – босниялик дарвозабон мана бир неча йиллардан бери юқори савияда тўп суриб келмоқда. Шуниндек,дарвозада Самир Ҳандановични ҳам кўришимиз мумкин эди, бироқ биз “Борнмут”даги ишончли ўйинлари сабабли Асмирни танладик.

Антонио Рюдигер – “Челси” сафидаги ўйинлари билан сўнгги мавсумларда барчанинг эътборини тортаётган футболчи мусулмон оилада таваллуд топмаган бўлса-да, кейинчалик Ислом динини қабул қилди. У бугунги рамизй жамоамизнинг марказидан жой эгалламоқда.

Сеад Колашинац – Лондоннинг “Арсенал” жамоаси шарафини ҳимоя қилувчи футболчи ҳам Боснияда мусулмон оилада таваллуд топган бўлиб, айни дамда шу юрт терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Бенжамин Менди – келиб чиқиши Фил Суяги юртидан бўлган Бенжамин мусулмон оиласида катта бўлган.

Н’голо Канте – “Челси” жамоаси футболчиси Парижда мусулмон оилада дунёга келган. Футболчи Исломнинг бешта устуни бўлган вазифаларни бажаришда давом этмоқда.

Месут Ўзил – яна бир “Арсенал” футболчи. Ўзил Германия терма жамоасида фаолият олиб борганига қарамай, турк миллатига мансуб. Месут ҳам деярли барча турклар сингари ислом динига эътиқод қилади.

ПольПогба – Бу ном сизга ғалати эшитилиши мумкин, бироқ Польўзини мусулмон эканлигини яшириб ўтирмайди. Ижтимоий тармоқларида Макка ва Мадинадаги суратларни тез-тез намойиш этувчи футболчи доимо майдонга қўлини дуога очганча тушиб келади.

Риёд Маҳрез – келиб чиқиши жазоирлик бўлган футболчи “Манчестер Сити” таркибидаги юлдузлардан бири саналади. Яқиндагина Африка Миллатлар Кубогида зафар қучган футболчи Ислом дини буюрган барча фарзларни адо этишга интилувчи футболчилардан бири.

Эден Азар – “Реал Мадрид” клубининг сўнгги харидларидан бири қайси динга эътиқод қилишини ошкор қилмаган бўлса-да, ижтимоий тармоқлар орқали доимо мусулмон динидаги байрамлар билан мўминларни қутлашни унутмайди.

Садио Мане – ҳар сафар гол киритганида бошини саждага қўювчи Садио Мане ҳақида қисқача тўхталиб ўтиш жоиз. Ливерпульшаҳридаги масжидни тозалаш учун тез-тез велосипедда ташриф буюрувчи футболчи сенегаллик бўлиб, масжид имомининг фарзанди саналади. Садио кўпинча ўз хайрияларини яширишга уринади. Шу сабабли, кўпинча омма эътибор марказидан тушиб қолади.

Муҳаммад Салоҳ – Салоҳ бугунги рўйхатимиздаги футболчилар орасида Макка шаҳрида ўз шахсий ерига эга ягона футболчи саналади. Бир неча йил илгари Саудия Арабистони шаҳзодаси унга Ислом динидаги энг муқаддас бўлган Макка шаҳридан ер совға қилган. Салоҳ ва Ислом қанчалар уйғун эканлиги ҳақида ортиқча сўзлашнинг ҳожати йўқ чамамда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 06:18, 19.04.2020. Ўқилди: 17695 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик