Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Турк эртаги»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа лигаси / Финал плей-оффлари
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

20 апрель: “Лидс” – “Галатасарой”

Ҳа, айнан шу жамоалар ўртасидаги тарихий учрашув. 2000 йилги УЕФА кубоги ярим финали, жавоб баҳси.

“Лидс Юнайтед”нинг олтин даври, “Галатасарой”нинг ҳам.

Лидсликлар бошқа юртларда ҳам мухлисларига эга бўлиб, таркибининг ёқимтойлиги билан Европани забт эта бошлаганди. Бироқ, ярим финалда унинг қаршисида бу масалада инглиз клубига етарлича бош оғриқ бўладиган Истанбул клуби чиқиб қолди. “Галатасарой”нинг ўша давр таркиби ҳам зўр эди. Маҳаллий йигитлар ҳам, Георге Хаджи каби легионерлари ҳам.

Биринчи ўйин Истанбулда ўтган, унда турклар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганишган. Табиийки, жавоб ўйинида агар “Галатасарой” гол урса, “Лидс” эртаги тугарди. Шундай бўлди ҳам.

Ҳоқон Шукурга нисбатан ишлатилган қўполлик пенальти билан тугади. Ҳаджи ҳисобни очди.

Бакке томонидан берилган жавоб стадионга тўпланганларни сал бўлса ҳам тинчлантирди. Бироқ, Ҳоқон танаффусга чиқиш арафасида яна “Галатасарой”ни олдинга олиб чиққани ёдимизда. Баккенинг яна бир голи “Лидс” стадионига келган 40 мингга яқин ишқибозни ўйиндан рози қилди, холос.

Бу икки клуб ўртасидаги тўқнашув катта жанжаллар билан эсга олинади. Мухлислар ўртасидаги тўқнашув, икки одамнинг вафоти. Туркларни Англияга қўйилмагани. “Галатасарой” айнан шу баҳсда ғалаба қозонгач, финалда ҳам туманли Альбионнинг бошқа жамоаси мағлуб этилиши мумкинлигига ишона бошлагандик ўшанда. У воқеа ҳам содир бўлди.

“Галатасарой” пенальтилар сериясида “Арсенал”ни ер тишлатди. УЕФА кубоги Истанбулга равона бўладиган оқшомга ҳали сал бор. Аср аввалидаги турк эртагининг бошланиши эса, айнан бугунги санага бориб тақалади.

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: @xayrulla_hamidov

Лидс - Галатасарой 2:2
2000 йил, 20 апрель.
УЕФА кубоги ярим финал жавоб ўйини.

"Арсенал", энди сен тайёрлан!

Киритилди: 06:12, 20.04.2020. Ўқилди: 4465 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик