Бугун 7 апрель, 2025 йил, душанба.

      • 06.04.2025 00:00
      • Барселона
      • 1:1
      • Бетис
      • 06.04.2025 17:00
      • Лас-Пальмас
      • 1:3
      • Реал Сосьедад
      • 06.04.2025 19:15
      • Севилья
      • 1:2
      • Атлетико
      • 06.04.2025 21:30
      • Вальядолид
      • 0:4
      • Хетафе
      • 07.04.2025 00:00
      • Вильярреал
      • 0:0
      • Атлетик Бильбао
      • 08.04.2025 00:00
      • Леганес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 06.04.2025 15:30
      • Лечче
      • 1:1
      • Венеция
      • 06.04.2025 18:00
      • Эмполи
      • 0:0
      • Кальяри
      • 06.04.2025 18:00
      • Торино
      • 1:1
      • Верона
      • 06.04.2025 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Лацио
      • 06.04.2025 23:45
      • Рома
      • 1:1
      • Ювентус
      • 07.04.2025 23:45
      • Болонья
      • -:-
      • Наполи
  • Суперлига
      • 06.04.2025 17:45
      • Андижон
      • 1:0
      • Машъал
      • 06.04.2025 18:00
      • Сўғдиёна
      • 2:0
      • Пахтакор
      • 06.04.2025 20:15
      • ОКМК
      • 0:0
      • Динамо
      • 06.04.2025 18:00
      • Тоттенхэм
      • 3:1
      • Саутгемптон
      • 06.04.2025 18:00
      • Брентфорд
      • 0:0
      • Челси
      • 06.04.2025 18:00
      • Фулхэм
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 06.04.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • 0:0
      • Манчестер Сити
      • 08.04.2025 00:00
      • Лестер
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 06.04.2025 20:00
      • Хитой
      • 1:2
      • Ўзбекистон
      • 06.04.2025 22:15
      • Саудия Арабистони
      • 3:1
      • Таиланд
      • 07.04.2025 20:00
      • Вьетнам
      • -:-
      • Япония
      • 07.04.2025 20:00
      • Индонезия
      • -:-
      • Яман
      • 07.04.2025 22:15
      • Афғонистон
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 07.04.2025 22:15
      • БАА
      • -:-
      • Австралия
      • 08.04.2025 20:00
      • КХДР
      • -:-
      • Тожикистон
      • 08.04.2025 22:15
      • Уммон
      • -:-
      • Эрон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 4 10
2 ОКМК 4 10
3 Насаф 4 8
4 Динамо 4 8
5 Бухоро 4 6
6 Хоразм 3 6
7 Андижон 4 6
8 Нефтчи 4 6
9 Навбаҳор 4 5
10 Пахтакор 4 3
11 Сўғдиёна 4 3
12 Қизилқум 3 3
13 Қўқон-1912 4 3
14 Сурхон 4 3
15 Машъал 4 3
16 Шўртан 4 1

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Бухоро 0-2 Бунёдкор
4-тур Сурхон 3-1 Қўқон-1912
4-тур Нефтчи 3-2 Навбаҳор
4-тур Шўртан 1-4 Насаф
4-тур Андижон 1-0 Машъал
4-тур Сўғдиёна 2-0 Пахтакор
4-тур ОКМК 0-0 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 20420 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Жангарилар»дан тузилган рамзий жамоа

Баҳо:
+1 | -
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uzзамонавий футболдаги энг жанжалкаш ва қизил карточка “ишқибозлари”дан ташкил топган рамзий жамоани эътиборингизга ҳавола этади.

Винни Жонс, Рой Кин сингари яқин ўтмишдаги жанжалкаш йигитлар ўрнини бугунги кунда “муносиб” давомчилари эгаллаб боришмоқда десак, адашмаган бўламиз. Бугун transfermarktпортали томонидан берилган маълумотларга суянган ҳолда энг қўпол йигитлардан ташкил топган рамзий жамоани эътиборинга ҳавола этамиз.

Дарвозабон

Йенс Леман — 7 та қизил карточка

“Арсенал”нинг собиқ дарвозабони ўзининг қизиққонлиги ва майдондаги ноодатий қарорлари билан барчамизнинг ёдимизда қолган. У “Боруссия Дортмунд” сафидаёқ қизиққонлигини барчага исботлаб бўлган эди. Айнан у бугунги кунда қадар Дортмунд клуби тарихидаги энг кўп четлатилган дарвозабон саналади.

Ҳимоячилар

Серхио Рамос — 26 та қизил карточка

Бугунги рўйхатимиздаги бирорта футболчи Серхио билан карточкалар борасида баҳслаша олмайди. “Эл-капитано” Ла Лига тарихида энг кўп карточка олган футболчи (187) эканлигидан хабарингиз бор. Чемпионлар лигаси учрашувларида ҳам унга тенг келадигани йўқ. Нақд 40 бор огоҳлантирилишига қарамай, айнан Рамос ЕЧЛ тарихидаги энг яхши футболчилардан бири саналади.

Пепе — 12 та қизил карточка

Ажабланарлиси шундаки, Пепе ўзининг қўполлиги билан ҳужумчиларни доимо босим остида ушлаб турганига қарамай, атиги 12 бор қизил карточкага лойиқ кўрилган,холос. Ваҳоланки, Пепе бир неча бор қўполлиги учун дисклификацияга учраган.

Марко Матерацци — 15 та қизил карточка

Марко Зиданни қизил карточка олишга мажбур қилиш орқали футбол тарихида абадий қолишга муваффақ бўлди. Жамоадошлари “Антифутболчи” деб “эркалаш”ларига ўрганиб кетган ҳимоячи футбол оламида қўлга киритиш мумкин бўлган деярли барча совринлар эгаси саналади.

Патрис Эвра — 15 та қизил карточка

Ҳайратланарлиси шундаки, Эвра ўзининг қувноқлиги билан кийиниш хонасидаги кайфиятни таъминлаб бериши орқали барчага таниш. Шундай бўлсада, Эвра Европа Лигаси учрашуви бошланмай туриб қизил карточка олишга улгурган ягона футболчи саналади. Унинг ўз мухлисига оёқ билан қандай зарба йўллагани ҳақидаку гапирмаса ҳам бўлади.

Ярим ҳимоячилар

Даниеле Де Росси — 15 та қизил карточка

“Рома” етакчиси ҳакамлар билан ҳеч қачон тил топиша олмаганини бир неча бор тан олган. Унинг айтишича, у олган барча қизил карточкалар ҳаққоний. Шундай бўлсада, Де Росси 2006-йилда бўлиб ўтган ЖЧда АҚШга қарши учрашувда тирсагини ишга солгани учун ФИФА унга қолган 4 та ўйинда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилган эди.

Эдгар Давидс — 25 та қизил карточка

Луи ван Гал уни бежизга “питбулл” деб атамаган. Голландиялик футболчи доимо агрессив, тажовузкор ва жуда қўпол футбол намойиш этиши билан ном қозонган. Футболчилик фаолиятини 39 ёшгача давом эттирган футболчи бирорта клубда захира футболчиси бўлиб қолмагани эътиборга молик.

Франческо Тотти — 16 та қизил карточка

Бугунги рўйхатимиздаги учинчи, бироқ сўнгги бўлмаган яна бир италиялик футболчи. Тотти ҳеч қачон курашдан қочмайдиган камсонли мегаюлдузлардан бири эди. 22 йиллик фаолиятининг биринчи ярмида футболчи 12 бор огоҳлантирилган бўлса, кейинчалик Тотти анча ўзини босиб олди ва 10 йил давомида “атиги” 4 бор майдонни қолганлардан эрта тарк этди.

Зайниддин Зидан — 14 та қизил карточка

Зидан фаолиятининг энг сўнгги учрашувида "ҳакаминггаям, стадионинггаям", дедида, қизил карточка олганча майдонни тарк этди. Бу воқеа 2006 йилги жаҳон чемпионатининг финалида (!) рўй берганини ёддан чиқармаган бўлсангиз керак?! Франциялик футболчи ушбу рамзий жамоадан ўрин олган Матераццининг кўкрагини бош билан аниқ "мўлжал"га олиб, Маркони ағдарганини биласиз. Зидан ажойиб техника ва ўйин намойиш қилган қилганига қарамай, 14 марта ўз жамоасини қийин аҳволга солиб қўйган. Аммо карточкалар унинг нуфузига заррача соя солмаган.

Ҳужумчилар

Златан Ибраҳимович — 13 та қизил карточка

Златан майдонда ҳам барчадан ҳурмат талаб қилиши сабабли кўпинча кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолади. У “Бари” футболчисининг қорнига мушт тушириши, МЛСда уни менсимаган футболчини бошига тушириши мумкин. Қизил карточка олса нима бўлибти? Ахир у Ибра! У айнан мана шу характери билан мухлислар ёқимтойига айланганку!

Марио Балотелли — 13 та қизил карточка

Абадий жанжалкаш номинациясини 10 йилдан бери ҳеч кимга бермай келаётган футболчини бу рўйхатга жойлаштирмасликнинг иложи йўқ эди. Балотелли «Милан», «Интер», «Марсел», «Манчестер Сит», «Ницца» ва хатто Италия терма жамоасида ҳам қизил карточка олишга муваффақ бўлган кам сонли футболчилардан бири. Унинг қизил карточкалар сабабли тўлаган товон пули 1 миллион фунт стерлингдан ортиб кетди.

 

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 00:25, 25.04.2020. Ўқилди: 10420 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Бунёдкор Луис Качорри 4
2 Нефтчи Зоран Марушич 3
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
4 Пахтакор Игорь Сергеев 2
5 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 2
6 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2
7 ОКМК Али Абдураҳмонов 2
8 Қизилқум Элгужа Лобжанидзе 2
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 2
10 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.