Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4376]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2698]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2624]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2606]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2492]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2446]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2409]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2272]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2148]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2130]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: Зорро де Мадрид»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

26 апрель. 1903 йилнинг шу кунида баск талабалари томонидан Мадридда “Атлетико” клубига асос солинди. Аввалида жамоа мустақил клуб сифатида фаолият юритиши кутилмаган, чунки басклар Испания пойтахтида ўзларининг “Атлетик” жамоаси филиалини очишган эди. Жамоалар либоси ўхшаши ҳам шундан. Бироқ, сал ўтиб, Атлетик клуб де Мадрид номи остида Испания биринчилигига қўшилди. Қарашса, ўйнаб кета оладиган жанговар руҳдаги клуб.

Мана шу қисқа маълумотлардан “Атлетико” нима учун Мадридда туриб Мадриднинг “Реал”ига “Барса”га қараганда жиддий қаршилик кўрсатишини билиб олишимиз мумкин. Жамоа қонида озодлик куйчиси бўлмиш басклар қони оқади.

"Атлетико" Испания футболида "Реал" ҳамда "Барселона"дан кейинги учинчи клуб ҳисобланади. Фақат бугунги куни билан эмас, умумий маънода шу гап. Асос солинган пайти энг арзон матолардан фойдалангани учун “матрасчилар” номини олган клуб – чунки у пайти бу матодан матрас тикишарди – мунтазам икки катта клуб ҳукмронлик қилган 120 йил ичида ўн маротаба мамлакат чемпионлигини қўлга киритгани, аслида жуда яхши натижа. УЕФА лигасиинг уч карра ғолиби. ЕЧЛ финалига уч бора чиққан. Доимо рақибга имкониятни бой берган.

“Атлетико”нинг айби Испания клуби бўлгани. Чунки бу мамлакатда доимо доминатор бўлган икки суперклуб бор. Уларнинг курашига аралашиб яшашга маҳкум жамоа айни пайтда энг чўққисига чиққан. Чунки клуб бу қадар узоқ давр муносиб қаршилик кўрсата олмаган ва жаҳон грандлари сафига қўшила олмаган эди.

Баъзилар айтади, "Атлетико" Симеонега энг кўп пулни бераётган бўлса, жамоа ўйнаши учун энг яхши ўйингоҳларидан бирини қуриб берган бўлса, нега ундан катта натижалар талаб қилмаслигимиз керак. Тўғри, молиявий томондан бу кўрсаткичлар бор гап. Бироқ, эътибор беринг, бу пуллар МанСити ё ПСЖ, ҳатто Челсига ўхшаб олдин тўкиб ташланмади, балки аргентиналик мутахассис ўртамиёна жамоани чўққига олиб чиққач, шунга яраша чўнтак кавлашга мажбур бўлинди. Яъниким, Симеоненинг бу меҳнатларини қадрламаса ва унинг натижаларига яраша стадион қуриб бермаса, уят бўларди. Мана фарқи.

Шунинг учун 117 ёшини нишонлаётган клубни футбол асраб-авайлаши керак. Бойлар ичига бандит кийимида кириб, улардан қартада ютиб олган пулларига яхши либослар сотиб олган ва дарҳол даврага киборлар кўринишида кириб келган жамоани қадрламаслик мумкин эмас. "Реал" ва "Барса" қозонида шу қадар даҳшатли тарзда қайнадики, мавсум давомида мағлубият нималигини билмай келаётган ЕЧЛ чемпионларини хотиржам тўхтата олди. Бу асар футболни шайху переслар эгаллаб олган бир даврда ёзилаётгани ноёбдир.

"Атлетикон"ни ёмон кўришни тўхтатишимиз керак. У футболда кўп қоидаларни бузиш учун, баъзиларнинг устида адолатни ўрнатиш учун келган Зорро каби қаҳрамон аслида. Хуллас, унинг мухлисларини табриклаймиз. Жамоа танлашда адашмагансиз.

Хайрулла Ҳамидов

Манба: @xayrulla_hamidov
Киритилди: 07:06, 26.04.2020. Ўқилди: 3981 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик