Англиянинг "Челси" клуби бош мураббийи Франк Лэмпард Франция терма жамоаси таянч ярим ҳимоячиси Нголо Канте жамоа учун нақадар муҳим футболчи эканлиги ҳақида фикр билдирди.
«Тўхтаб қолган чемпионат мобайнида таркибимизда тўртта ёки бешта жароҳат олган футболчилар бор эди. Асосий йўқотиш Канте бўлишига сал қолганди. Жорий мавсумда Нголо атиги қирқ фоиз ўйинларда майдонга тушди. Ҳатто, шу ўйинларда ҳам у катта ёрдам берди.
Тан олиш керак, унинг йўқлиги бизга катта қийинчиликлар туғдирди. Канте «Челси» учун муҳим футболчи. У ўз позициясида дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири саналади. Мен бу ҳақда «Челси» клуби бош мураббийи бўлиб иш бошлашимгача билганман, сўнгги пайтларда унинг ўйинларидан қониқяпман. Албатта, барчамиз Кантенинг ўз формасига кириб боришини кутяпмиз. У ўзимизга ҳам керак», — деди Франк Лэмпард.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).