Италиянинг «Интер» клуби афсонавий футболчиси Джузеппе Бергоми, «Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Пол Погбанинг "Интер"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга фикр билдирди.
«Агар клубда уни сотиб олиш учун имконият бўлса, у ҳолда бу ишни зудлик билан амалга ошириш керак. Тўғри, Пол сўнгги мавсумларда ўзининг ёрқин ўйинларини намойиш эта олмади, лекин у ўзи яхши биладиган Лигага қайтади. Погба учун А Серияга мослашиш керак эмас. Погба дарҳол жамоага фойда олиб келишни бошлаши мумкин. У бундан техника ва жисмоний ҳолати билан А Сериядаги устунлигини давом эттиради.
У каби футболчилар кўп эмас. Погба 27 ёшди ва у спорт формасининг энг чўққисига чиққан пайтда Италияга қайтиши мумкин», – Бергомининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).