Роналдо Соузада коронавирус аниқлангани сабаб UFC 249 мусобақаси бекор қилинадими? UFC баёнот берди
UFC раҳбарияти Роналдо Соузада коронавирус инфекцияси аниқлангани UFC 249 мусобақасининг ўтказилишига таъсир қилмаслигини маълум қилди.
«Соуза ва Ҳолл иштирокидаги беллашув бекор қилинади. Соуза ва унинг жамоасидаги икки кишида вирус аниқланган. Уларда коронавирус аломатлари йўқ. UFC тиббий қўмитаси уларнинг соғлиғини назоратга олади ва даволаниш учун зарур бўлган барча воситаларни тақдим этади.
Соузадан бошқа ҳеч қайси жангчида коронавирус аниқланмаган. UFC 249 мусобақаси бўлиб ўтади», — дейилади баёнотда.
UFC 249 мусобақаси Тошкент вақтида билан 10 май куни тонги соат 05:00 да старт олади. Жексонвилл (Флорида штати, АҚШ) шаҳридаги кечанинг асосий жанги Тони Фергюсон ва Жастин Гэтжи ўртасида кечади. Мусобақа томошабинларсиз бўлиб ўтади.
Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:33, 09.05.2020. Ўқилди: 3871 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар