Германиянинг «Айнтрахт» клуби дарвозабони Кевин Трапп "ПСЖ" клубида бирга ўйнаган Златан Ибрагимович ҳақида фикр билдирди.
- У машғулотларга доим биринчи бўлиб келарди ва энг охири кетарди. Ибрагимовичда ажойиб руҳият бор эди. Баъзан у ўзига хос тарзда қийин инсонга айланади, лекин у ҳар доим ғалаба қозонишни ва жамоага ёрдам беришни хоҳлайди. Унинг характери ва ва ташқи қиёфаси мени доим ҳайратда қолдирган. Златан, муаммога дуч келганимизда ёки у билан гаплашмоқчи бўлганимизда ҳамиша ёнимизда эди. Мен ундан кўп нарса ўргандим. Машғулотларда Златан ўзини қандай тутишини, қандай ўйнашини ва ғалабага чанқоқ эканлигини кўрардик. У менда яхши таасуроот қолдирган, — Траппнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда RMC Sport.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).