Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • 7:1
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср
      • 16.06.2026 03:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Уругвай
      • 16.06.2026 06:00
      • Эрон
      • -:-
      • Янги Зeлaндия
      • 16.06.2026 23:59
      • Франция
      • -:-
      • Сенегал

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 1 3
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Эквадор 0 0
4 Кюрасао 1 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия
1-тур Германия 7-1 Кюрасао

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жавлон Иброҳимов: “Навбаҳор”га совринларни ютиш учун келганман”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Барча спортчилар сингари футболчилар ҳам карантин даврини ўз уйларида, оила даврасида ўтказишмоқда.

Ушбу имкониятдан фойдаланган ҳолда, “Навбаҳор”нинг  тажрибали ярим ҳимоячиси Жавлон Иброҳимов билан телефон орқали боғланиб, унга ўзимизни қизиқтирган бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.

- Жавлон, карантин пайтини уйда қандай ўтказяпсиз? Зерикмаяпсизми? Футболни соғиндингизми?

- Албатта, футболни соғиндим. Ахир, соғинмай бўладими, футбол - бу менинг ҳаётим, касбим-ку! Бироқ коронавирус пандемияси сабабли, барча спортчилар қатори мен ҳам айни пайтда уйдаман. Аммо вақтимни зое кетказмаган ҳолда, уйда спорт формамни сақлаб туриш мақсадида,  жамоамиз мураббийлари томонидан белгилаб берилган машғулотлар жадвали асосида, якка тартибда шуғулланяпман.

Сизнингча, карантин пайти футболчиларнинг жисмоний ҳолатларига салбий таъсир кўрсатмайдими?

- Салбий таъсир кўрсатади. Боиси, уй шароитида оптимал тарзда машғулот ўтказиб бўлмайди. Якка тартибда ва жамоа билан биргаликда машғулот ўтказишнинг фарқи бор.

Жорий мавсумда ортда қолган Суперлиганинг дастлабки 3та ўйинида фақатгина 2-турдаги “Локомотив”га қарши кечган баҳсда захирадан майдонга тушиб, майдонда бор-йўғи 8 дақиқа ҳаракатландингиз, холос. Бу жароҳат билан боғлиқми? Айни пайтда жароҳатингиздан бутунлай фориғ бўлдингизми?

- Қишки машғулотлар пайтида жароҳат олгандим. Шу сабабли, таъкидлаганингиздек, фақатгина “Локомотив”га қарши кечган баҳсда захирадан майдонга тушдим, холос.

Худога шукр, айни пайтда жароҳатимдан бутунлай фориғ бўлдим ҳамда карантиндан кейин бошланадиган Суперлига баҳсларида майдонга тушиб, “Навбаҳор”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссамни қўшаман, деган умиддаман.

- Карантиндан сўнг, 1-давра баҳсларини марказлашган ҳолда, битта ёки иккита шаҳарда, шунингдек, мухлисларсиз ўтказилиши борасида қандай фикрдасиз?

- Биринчи давра учрашувларини марказлашган ҳолда ўтказилиши борасида бирорта фикр билдира олмайман. Боиси, буни ЎФА ҳамда ПФЛ раҳбарияти ҳал қилади. Улар қандай қарорга келишса, баҳслар шу тарзда давом этади.

Футболни мухлисларсиз тасаввур  қилиб бўлмайди.  Боиси, футбол миллионлар ўйини. Аммо начора,  пандемия сабабли, учрашувларни томошабинларсиз ўтказишга мажбурмиз.

Худо хоҳласа, ушбу кунлар ортда қолиб, мухлисларимиз яна  стадионларни тўлдириб ўтиришларига ишонаман ва бунга тилакдошман.

Болалигингизда қайси футболчи кумирингиз бўлган? Ҳозирги футболчилардан кимларнинг ўйинига ҳавас қиласиз?

- "Манчестер Сити” (Англия)нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Давид Сильванинг ўйинларига ҳавас қиламан.

Сизнингча, жаҳоннинг айни пайтдаги энг кучли футболчиси ким? Лионель Мессими ёки Криштиану Роналду?

- “Ювентус” (Италия)нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду.

“Навбаҳор”да бир пайтлари акангиз Жаводулла Иброҳимов ҳам ўйнаган. Жамоа таркибига қўшилишдан олдин акангиздан ҳам маслаҳат олдингизми?

- Бўлмасам-чи! Ахир, Жаводулла акам “Навбаҳор”ни жуда яхши билади. Шунинг учун Наманганга келишдан олдин, ундан маслаҳат олдим. Жаводулла акам “Навбаҳор” ўз анъаналари ҳамда ғолиблик руҳига эга жамоа эканлигини айтиб, мени бу борада қўллаб-қувватлади.   

Футболчилик фаолиятингиз давомида кўплаб мураббийларнинг қўл остида тўп сургансиз. Ҳозирги устозингиз Андрей Канчельскис бошқа мураббийлардан машғулот ўтказиш ва ўйин услуби борасида нимаси билан фарқ қилади?

- Ҳар бир мураббийнинг машғулотлар ўтказиш жараёни ҳамда ўйин услуби ўзгача. Андрей Антанасович Канчельскис ҳам ўзига яраша тактикага эга мутахассис. Мураббийларнинг услублари бир-бирига ўхшамаслиги билан бир-биридан фарқ қилади. Андрей Антанасович футболчилик пайтида кўплаб машҳур мутахассислар бошқарувидаги жамоаларда ўйнаган ва улардан кўп нарса ўзлаштирган. Эндиликда буни мураббийликда қўлламоқда.   

Жорий мавсумда “Навбаҳор”нинг олдига Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилди. Жамоанинг ушбу мақсадни амалга ошириш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- “Навбаҳор”да жорий мавсумда ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш имконияти юқори ҳамда буни амалга оширишимизга ишонаман. Чунки жамоа яхши шаклланган ҳамда таркибдан тажрибали ва маҳоратли футболчилар ўрин олишган.

Биз – футболчилар барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, олдимизга қўйилган мақсадни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз ҳамда совриндорлар сафидан ўрин олиш билан бирга  Ўзбекистон кубогини ҳам қўлга киритиш учун астойдил кураш олиб борамиз.

Умид қиламанки, Ўзбекистон кубогининг Наманганда ўтказилиши бизга қўшимча руҳ ва куч-қувват бағишлайди.

- Сиз “Бунёдкор” таркибида кўплаб совринларга эга бўлгансиз ҳамда совринларни ютиш борасида анча тажрибалисиз. “Навбаҳор”да ушбу тажрибангиз асқотиши мумкинми?

- Бўлмасам-чи! Қайси жамоада ўйнашимдан қатъий назар, тажриба ўз сўзини айтиши аниқ. Футболчилик фаолиятимнинг кўп қисми “Бунёдкор”да ўтган ва мазкур клуб таркибида кўплаб ютуқларга эришганман, жумладан, Ўзбекистон чемпиони ҳамда вице-чемпиони бўлганман, Ўзбекистон кубоги ва суперкубогини қўлга киритганман, шунингдек, Осиё Чемпионлар Лигасида ўйнаганман.

“Навбаҳор”га ҳам яхши ниятда, яъни совринларни ютиш учун келганман ҳамда Худо хоҳласа,  мазкур мақсадимга эришаман.

- Сиз билан муборак Рамазон ойи ва яқинлашиб келаётган ҳайит байрами арафасида суҳбатлашяпмиз. Мухлисларга ушбу муқаддас ойда қандай тилакларингиз бор?

- Барча юртдошларимизнинг мазкур муқаддас ойда тутган рўзалари ва қилган ибодатларини Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилишини тилайман.

Фурсатдан фойдаланиб, ҳамюртларимиз ҳамда мухлисларни кириб келаётган Рамазон ҳайити билан муборакбод этаман.

Бахтимизга ҳамиша соғ-саломат бўлинглар!

Маълумот учун

Жавлон Иброҳимов - 1990 йил 10 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. “Чиғатой” футбол мактабида таҳсил олган.

Амплуаси – ярим ҳимоячи.

Ўйнаган жамоалари: “Трактор” (Тошкент, 2006 – 2007 йиллар), “Насаф” (Қарши, 2008 йил), “Локомотив” (Тошкент, 2009 – 2010 йиллар), “Бунёдкор” (Тошкент, 2011-2018 йиллар), “Сувон Самсунг Блюунгз” (Жанубий Корея, 2019 йил).

2020 йилдан “Навбаҳор”да.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.  

Киритилди: 10:47, 20.05.2020. Ўқилди: 2387 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Германия Кай Хаверц 2
3 Германия Жамол Мусиала 1
4 Германия Натаниэл Браун 1
5 Германия Дениз Ундав 1
6 Қатар Буалем Хухий 1
7 Мексика Хулиан Киньонес 1
8 Мексика Сантьяго Хименес 1
9 Германия Феликс Нмеча 1
10 Кюрасао Ливано Комененсия 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик