Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба.

  • Ўзбекистон кубоги
      • 13.05.2025 19:00
      • Андижон
      • 1:1
      • Динамо
      • 13.05.2025 19:00
      • Сурхон
      • 1:3
      • Лочин
      • 13.05.2025 19:00
      • Пахтакор
      • 6:3
      • Насаф
      • 13.05.2025 19:00
      • ОКМК
      • 12:1
      • Навоий ФА
      • 13.05.2025 22:00
      • Вальядолид
      • 0:1
      • Жирона
      • 13.05.2025 23:00
      • Реал Сосьедад
      • 0:1
      • Сельта
      • 14.05.2025 00:30
      • Севилья
      • 1:0
      • Лас-Пальмас
      • 14.05.2025 22:00
      • Алавес
      • -:-
      • Валенсия
      • 14.05.2025 22:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леганес
      • 15.05.2025 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Мальорка
      • 15.05.2025 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Бетис
      • 15.05.2025 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Сўғдиёна 2 6
2 Арал 2 3
3 Хоразм ФА 2 1
4 Цементчи 2 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Динамо 3 7
2 Лочин 3 6
3 Сурхон 3 3
4 Андижон 3 1

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шўртан 2 4
2 Машъал 2 4
3 Иштихон 2 3
4 Олимпик 2 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 2 4
2 Навбаҳор 2 4
3 ФарДУ 2 3
4 Оқ-тепа 2 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Қизилқум 2 6
2 Қўқон-1912 2 4
3 Замин 2 1
4 Андижон ФА 2 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 2 6
2 Локомотив 2 3
3 Бухоро 2 3
4 Наманган ФА 2 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 3 9
2 ОКМК 3 6
3 Насаф 3 3
4 Навоий ФА 3 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Хоразм 2 6
2 Жайхун 2 3
3 Олимпик MobiUz 2 3
4 Сирдарё ФА 2 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Андижон 1-1 Динамо
3-тур Сурхон 1-3 Лочин
3-тур Пахтакор 6-3 Насаф
3-тур ОКМК 12-1 Навоий ФА

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.05.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Аугсбург".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "РБ Лейпциг".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Гамбург" - "Ульм 1846".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:10 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      15:10 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      16:05 Новости футбола.
      16:10 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Галатасарай".
      18:05 Новости футбола.
      18:10 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      19:20 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Падерборн 07" - "Магдебург".
      21:20 "Голевая неделя. РФ".
      21:50 Новости футбола.
      21:55 LIVE Чемпионат Испании. "Депортиво Алавес" - "Валенсия". Прямая трансляция.
      00:00 Новости футбола.
      00:05 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Хоффенхайм".
      02:00 Новости футбола.
      02:05 Чемпионат Турции. "Истанбул Башакшехир" - "Фенербахче".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "РБ Лейпциг".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.05.2025

      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Дзюдо. "Большой шлем" Казахстан Барысы в Астане. День 3.
      09:35 Автоспорт. DTM. Этап 1 на трассе Ошерслебен, Германия. Гонка 2.
      11:00 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Этап 1 в Москве.
      13:00 "География спорта". Карелия.
      13:30 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Классический лук. Команды.
      15:40 "Непобедимый".
      16:05 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге.
      18:55 LIVE Баскетбол. Фонбет Чемпионат России - Суперлига. Мужчины. Финал. ЦСКА-2 - "Темп-СУМЗ" (Ревда). Прямая трансляция.
      21:00 "Лучшие из лучших".
      21:30 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 2 на автодроме "ATRON International Circuit".
      22:25 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Этап 1 в Москве.
      00:30 Лыжные гонки. Чемпионат мира в Норвегии. Женщины. Скиатлон. 20 км.
      01:35 "География спорта". Карелия.
      02:05 "Непобедимый".
      02:35 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Классический лук. Команды.
      04:45 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.05.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Хоккей. Чемпионат мира 2025. Норвегия - Германия.
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "География спорта". Сергиев Посад.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 Хоккей. Чемпионат мира 2025. Канада - Франция.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Вид сверху".
      16:55 "Непобедимый".
      17:30 Матч! Парад.
      18:00 Новости.
      18:05 Торжественная церемония награждения премией Паралимпийского комитета России "Возвращение в жизнь" в Брянске.
      19:25 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:45 LIVE Футбол. FONBET Кубок России. Путь РПЛ. Финал. ЦСКА (Москва) - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      23:45 LIVE Футбол. Кубок Италии. Финал. "Милан" - "Болонья". Прямая трансляция.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:30 Смешанные единоборства. UFC 288 в Ньюарке, США. Белал Мухаммад против Гилберта Бёрнса.
      04:30 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Блочный лук. Личное первенство.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.05.2025

      06:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      07:00 Автоспорт. Формула E. Этап 2 в Мехико, Мексика. Обзор.
      08:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 4. Альберобелло - Лечче.
      10:00 Теннис. Australian Open. Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Александр Зверев (Германия).
      11:30 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      13:30 Велошоссе. Кубок Франции. Tro Bro Leon.
      14:30 Маунтинбайк. Кубок мира. "Хроники гонок". Мирьям Николь.
      15:10 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 4. Альберобелло - Лечче.
      16:30 LIVE Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 5. Челье-Мессапика - Матера. Прямая трансляция.
      20:45 Маунтинбайк. Кубок мира. "Хроники гонок". Эйса Верметт.
      21:25 Снукер. Players Championship в Телфорде, Великобритания. Финал.
      23:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      00:00 Велоспорт. Тур Венгрии. Этап 1. Обзор.
      01:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 5. Челье-Мессапика - Матера.
      03:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Ига Швёнтек (Польша) - Жасмин Паолини (Италия).
      04:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 5. Челье-Мессапика - Матера.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Уолкоттдан Уилшергача. Ишончни оқламаган инглиз футболи вундеркиндлари ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Деярли ҳар мавсум инглиз футболида матбуот ва ҳар хил таҳлилчилар томонидан юксакларга кўтариладиган футболчилар пайдо бўлади. Бироқ ҳақиқат шундан иборатки, биргина шартли равишда Уэйн Руни ёки Стивен  Жеррарднинг ўрнига ўнлаб салоҳиятини тўлиқ намоён эта олмаган футболчилар тўғри келади. Қуйида айнан мана шундай ишончни оқлолмаган инглиз вундеркиндлари ҳақида сўз боради.

Тео Уолкотт


31 ёшни уриб қўйган Тео Уолкотнинг фаолиятини муваффақиятсиз деб аташ бироз қийин, аммо ундан ҳозиргача эришганидан кўра кўпроқ нарса кутилганди. «Арсенал» 2006 йилнинг январь ойида Уолкоттнинг трансфери учун «Саутҳэмптон»га 10 миллион евродан кўпроқ пул тўлаганида ва бир неча ойдан сўнг у Англия терма жамоасида дебют қилиб, Германиядаги мундиалга йўл олганида, матбуотда Британия футболида янги юлдуз пайдо бўлгани ҳақида бонг урила бошлади.

Теонинг тезлиги таҳсинга лойиқ эди, гўё айнан шу ва шунга ўхшаш хусусиятлари уни муваффақият сари етаклагандек таассурот уйғотади. Уолкотт эса охир-оқибат Премьер Лига даражасидаги ўртамиёна футболчига айланди. 2018 йилда «тўпчилар» Теони «Эвертон»га сотиб юборди ва у ҳозиргача ўша ерда тўп суриб келмоқда. Шубҳасиз, 14 йил аввал кўпчилик Уолкоттнинг келажагини анча юқори баҳолаганди.

Рэйвел Моррисон


«Манчестер Юнайтед» академияси тарбияланувчиси ўз ёш тоифасида инглиз футболининг асосий фигураларидан бири ҳисобланган. Аммо нотўғри ёндашув Моррисонни биринчи бўлиб, «қизил иблислар» лагерини тарк этишига олиб келди, Манчестер клуби футболчи билан шартнома муддати тугашидан олти ой олдин ҳамкорликни узайтириш нияти йўқлигини билдирганди, кейин эса Рэйвел турли жамоаларда дарбадарликда юрди.

Моррисон атиги 27 ёшда бўлишига қарамай, Италия, Швеция ва ҳатто географик жиҳатдан Туманли Албиондан анча узоқ бўлган Мексика чемпионатларида ҳам ўйнашга улгурди. Айни дамда унинг трансфер ҳуқуқи «Шеффилд Юнайтед»га тегишли, ўзи эса Чемпионшипнинг «Мидлсбро» клубида ижара асосида ҳаракат қилмоқда.

Жек Родуэлл


«Эвертон» академияси битирувчиси Жек Родуэлл клубнинг Еврокубоклар доирасидаги учрашувларда майдонга тушган энг ёш ўйинчи ҳисобланади. Дебют ўйинида Жек бор-йўғи 16 ёшда эди. Вақт ўтиши билан у «Эвертон»нинг асосий таркибига киришга ҳам муваффақ бўлади. Унинг иқтидорига «Манчестер Сити» ҳам ишониб, уни 15 миллион еврога сотиб олади. Бироқ Родуэлл «шаҳарликлар» сафида ўтказган икки йилида атиги 25 та ўйин ўтказиб, икки бор рақиблар дарвозасини ишғол этади.

2014 йилнинг ёзида «Манчестер Сити» кутилган ўйинни кўрсата олмаган Родуэллни ҳеч қандай иккиланишларсиз «Сандерленд»га 12,5 миллион евро эвазига қўйиб юборади. Бу қайсидир маънода унинг профессионал фаолияти тугаганидан дарак берарди. Шундан сўнг Родуэлл ярим йил ўзига жамоа топа олмади. Ҳозирда эса у «Шеффилд Юнайтед»да захира ўйинчиси ҳисобланади.

Жош Макикран


Англия Премьер Лигасининг ҳақиқий мухлислари Жош Макикран исмли «Челси»нинг ёш ва иқтидорли ўйинчисини ҳали унутмаган бўлса керак. Уни ҳатто италиялик Карло Анчелотти «кўклар»нинг асосий таркибига жалб этарди. Ўшанда кўпчилик уни узоқ йиллар давомида «Челси»нинг асосий ўйинчиси бўлишига ишонганди, аммо вақт ҳаммасини ўзгартириб юборди.

Унинг ўйини Лука Модрични эслатиб юборарди. Жош кетма-кет ижаралардан кейин фаолиятини қутқариб қолиш учун 2015 йилнинг ёзида «Челси»ни тарк этишга мажбур бўлади ва камтарона «Brentфорд»га йўл олади. У ерда ўртамиёна ўйин кўрсатади. Натижада ўтган йилнинг ёзида ярим ҳимоячи эркин агентга айланади. Афсуски, ҳеч қайси бир клуб унинг хизматларига эҳтиёж сезмайди. Трансфер ойнаси ёпилганидан бир неча ой ўтгачгина, ўзига янги клуб топишга муваффақ бўлади, уни «Бирмингҳэм» ўз сафига қўшиб олади. Бу ерда ҳам у асосан захира ўриндиғида қолиб кетмоқда.

Черно Самба


Черно Самба ёшлигида анча шов-шувли ўйин намойиш этиб, 13 ёшида бир мавсум давомида 32 та ўйинда 132 та гол урганди. Табиийки, ўз академиясидан бундай олмос топилганидан «Миллуолл» клуби хурсанд эди, аммо унга сайқал бериш насиб этмади.

«Миллуолл» Самбани «Ливерпуль»га сотиш борасида музокаралар ўтказишдан бош тортгани сабаб унинг фаолиятини бошланишидан аввал тугаган дейиш мумкин. Бундай қарордан сўнг, Самбанинг футболга бўлган иштиёқи сўнади. Шунга қарамай у Испания, Англия, Финляндия, Греция ва Норвегия жамоаларида ўйнашга муваффақ бўлади, 2013 йилда эса Самба ҳеч кимга кераксиз бўлиб қолади. Ушбу мақомда у профессионал футболни тарк этганини маълум қилди. Ўша пайтда у атиги 30 ёшда эди.

Майка Ричардс


Майка Ричардс «Манчестер Сити» ҳимоясининг янги қўрғони бўлишига умид қилинганди. Жамоанинг содиқ ишқибозлари учун футболчиларнинг клуб тарбияланувчиси бўлиш муҳим эди. Майка «Сити» тарбияланувчиси бўлгани учун унда бу борасида ҳеч қандай муаммолар бўлмаган. У ҳимоячи учун керак бўлган барча хусусиятларга эга эди – темп, куч, кўп қирралилик ва позицион футбол. Бу Майканинг ҳимоянинг маркази ва қанотида ўйнашига имкон берарди. Бироқ жароҳатлар Майканинг фаолиятига катта таъсир ўтказди. У «Астон Вилла»га кўчиб ўтади. Бироқ У ерда ҳам Майканинг омади чопмайди.

2019 йилнинг ёзида Майка Ричардс «Астон Вилла»ни тарк этди ва 31 ёшида фаолиятини якунлашга қарор қилди.

Майкл Жонсон


Ўз вақтида Михаэль Баллак билан таққослаган Майкл Жонсон ўз салоҳиятининг ярмини ҳам намойиш эта олмади. 16 ёшида у «Манчестер Сити» академиясига ўтади ва Англия ёшлар терма жамоасида бир нечта муваффақиятли ўйинлар ўтказади. Шундан сўнг Жонсоннинг истеъдоди ҳақида матбуотда жар солинади. Бу шунчаки баландпарвоз гаплар эмасди, ҳақиқатан ҳам у бошқалардан ажралиб турарди.

Афсуски, Майка Ричардсда бўлгани каби жароҳатлар Жонсоннинг фаолиятини издан чиқариб юборди. Майкл Жонсон 25 ёшида футболни тарк этди. Фаолиятининг сўнгги йилларида жароҳатлари туфайли Майкл руҳий тушкунликка тушиб қолади ва спиртли ичимликларни истеъмол қила бошлайди. Бундан ташқари унинг вазни ошиб ҳам кетади. Жонсоннинг мисолида инглиз футболи катта йўқотишларга дуч келди. Агар ҳаммаси бошқача бўлганида, унинг қай даражадаги футболчи бўлишини тасаввур қилиш осон бўлмасди.

Нил Рейнжер


Ушбу ўйинчининг фаолияти бошиданоқ яхши якун топмаслиги аниқ эди. Боиси Нил болалигида қуролли талончиликда иштирок этгани учун озодликдан маҳрум этилганди. Шу сабабли «Кристал Пэлас» академиясидан, кейинчалик «Саутҳэмптон»дан ҳайдалади. Аммо у «Ньюкасл»да ўзининг сўнгги имкониятидан фойдаланаётгандек туюларди. Нил ҳақиқатан ҳам яхши ўйин намойиш этди ва 2009 йилдан 2013 йилгача 60 дан ортиқ ўйин ўтказди. Бироқ унда интизом масаласи ҳамон оқсарди. Шу боис 2013 йилда «Ньюкасл» Рейнжердан халос бўлишни маъқул кўрди.

Қонун билан боғлиқ муаммолар ҳам уни тарк этмаганди. 2017 йилда Нил Рейнжер фирибгарликда айланиб, бир неча ойни қамоқда ўтказади. Шундан сўнг фаолиятини якунлашга мажбур бўлади.

Фрэнсис Жефферс


«Эвертон» тарбияланувчиси Фрэнсис Жефферснинг иқтидорига бошқалардан кам баҳо берилмаганди. Ҳужумчи клуб ва Англия U-21 терма жамоасида ажойиб ўйинлар кўрсатди, шу сабабли у «Арсенал»дан таклиф олди. «Тўпчилар» футболчи учун 15 миллион евродан кўпроқ сарфлади, аммо уч йилдан сўнг Френсис «Чарльтон» клубига бор-йўғи 4 миллион еврога сотиб юборилади.

Жефферсда тартиб-интизом борасида ҳеч қандай муаммолар йўқ эди. Унинг фаолияти жароҳатлар туфайли кўнгилдагидек кечмади. «Арсенал»дан кетганидан сўнг у аввалги даражасига чиқа олмайди. Футболчилик фаолиятини 2013 йилда камтарона «Аккрингтон Стэнли»да якунлаб, «Эвертон»га жамоатчилик асосида академияда иш бошлайди. Кейинроқ «Эвертон» U-23 жамоаси бош мураббийига ёрдамчи этиб тайинланади.

Жек Уилшер



Уилшер «Арсенал» академиясидан асосий жамоага ўтган маҳал Англияда «британ Иньеста»си пайдо бўлгани ҳақида гапирилди. Жисмонан бақувват бўлмаса ҳам, ярим ҳимоячи бошқа хусусиятлари – майдонни кўра олиши ва ўйинни аъло даражада баҳолай олиши билан билан ажралиб турарди. Шунингдек, унинг тўп узатишлари ҳам таҳсинга лойиқ эди. Афсуски, жароҳатлар Уилшернинг зафар йўлида катта тўсиқ бўлди. Тўпиғидаги муаммолар туфайли Жек 2015/16 йилги мавсумни деярли ўтказиб юборди. Жароҳатидан фориғ бўлгач эса, у яна қайталанади.

Катта ютуқларга эришиши тахмин қилинган Уилшер 2018 йилнинг ёзида «Арсенал»дан «Вест Ҳэм»га ўтади. Афсуски, у ерда ҳам етарлича ўйин амалиётига эга бўлолмаяпти. Бунинг ўрнига тез-тез лазаретда меҳмон бўлади. Уилшер ҳамон ўтган кузда сонидан олган жароҳатини даволаш билан овора.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:30, 21.05.2020. Ўқилди: 5142 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.