Бугун 13 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 9997 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Арвеладзе Дердийўқнинг маоши, Адебайорнинг ўхшамаган трансфери ва Алишер Усмонов ҳақида(интервью)

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Трабзонсор», «Аякс», «Рейнжерс», АЗ ва «Леванте» сингари жамоаларда тўп тепган ва айни дамда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида мураббий сифатида фаолият олиб бораётган Шота Арвеладзе Sports.ru сайти учун катта интервью берди. Ушбу интервьюни stadion.uz ўз ўқувчиларига илинди.

— Қачон мураббийликка қўл уришга қарор қилдингиз?

— Аслида ёшлигимдаёқ футболчиларга ўшқиришга, мураббийлар билан талашишга мойил эдим. Ҳазил албатта, 30 дан ошганимдан сўнг мураббийлик ҳақида бош қотиришни бошладим. Тан олиш лозим, Голландияда фаолият олиб борган чоғларим мен ўйнаган клубда доимо кучли мураббийлар ишлаган. Айниқса, Луи Ван Гал футболчиларга турли саволлар бериш орқали уларнинг келажакда мураббийлик потенциалини аниқлаб олар эди.

У сизга қандай савол берган?

— Луи менга қайси қанотдан юқоридан узатилган пасларга бош билан зарба беришимга қулай деб сўраган. Тан олиш лозим, бу ҳақда аввал сира ўйламаган эканман. Ван Гал бу савол орқали мени стандартлар чоғида қайси позициядан ўрин олишимни белгилаб бермоқчи бўлган эди. Футболчи бош билан зарба йўллаётган чоғда таянадиган оёғи икки хил эффект беришини унинг саволидан сўнг англаб етганман. Шунга ўхшаш майда деталларга эътибор қаратиш орқали Луи жамоамизнинг Голландияда мутлақ тенгсиз даражага олиб чиққан эди.

Луи яна нималар билан ёдингизда қолган?

— Ван Гал доимо биз ғалаба қозонсак, футболчилар жуда ёмон ўйин кўрсатишганини уларга уқтиришга уринар эди. Енгилсак, бунинг тескарисини амалга оширади. Энг қизиғи шундаки, агар биз биринчи таймда ортга бораётган бўлсак, танаффусда Луи биз билан мириқиб суҳбатлашар ва вазиятни юмшатишга уринар эди. Кўплаб мураббийлар енгилаётган шогирдлари катта маош олаётганини пеш қилиб ўшқиришларига футболчилар аллақачон кўникиб қолган бир пайтда, бундай методика катта наф берар эди.

“Трабзонспор” сафида сиз тирик афсона эдингиз. Мураббий сифатида ушбу клубга қайтиш ғалати ҳислар уйғотдими?

— Барчамиз бизни қадрлашадиган жойда бўлишга интиламиз. Трабзонда мени, укамни ва оиламни жуда яхши кўришади. Бу бир томондан катта мотивация берса, иккинчи томондан катта маъсулият юклайди. Нима бўлган тақдирда ҳам мухлисларга натижа муҳим. Афсуски, мен клуб тепасига келган чоғимда жамоа қарзлар ботқоғига ботиб бўлган эди. Футболчилар тўланиши керак бўлган маошларнинг ўзи 800 минг доллардан ошиб кетган бўлиб, ҳатто клуб персонал хизматчилари ҳам маош оламай қўйишган эди. Бундай пайтда натижа кўрсатиш жуда мушкил. Шунга қарамай, клуб мухлислари мени аэрапортга қадар кузатиб чиқишди.

Эндиликда сиз “Пахтакор” мураббийисиз. Бу қандай амалга ошди?

 

- Мен Алишер Усмонов орқали клуб президенти Бобур Шодиев билан танишиб қолдим. Унинг сўзларидан сўнг, барчасини ўз кўзим билан кўриш учун Тошкентга учиб келдим. Кейин бир неча бор музокаралар ўтказиш учун кўришдик ваякунда мени шартнома имзолашга кўндирди.

Бу сиз учун ортга ташланган қадам эмасми?

—Ортга қадам деб футболда мотивацияни йўқотиб қўйиш деб тушунаман. Агар мураббий ишлашни, ўсишни истаса бу ёмонми? “Пахтакор”ни бошқаришим мотивациямга таъсир кўрсатмайди. Қачонлардир “Реал” ёки “Барса”ни бошқарсам ҳам мотивациям худди шундайлигича қолади.

- Қишда Эрен Дердийўқ “Пахтакор” футболчига айланди. Буни қандай уддаладингиз?

—У билан яхши таниш бўлганимга қарамай, кўндириш осон бўлмади. Биринчи навбатда Эрен ўз оиласи ва унинг ҳавфсизлиги ҳақида бош қотирди. У Туркияда деярли майдонга тушмай қўйгани боис танлаши керак эди. Ё бизнесмен сифатида маош олиши, ёки футболчи сифатида фаолиятини давом эттириши лозим. Бундай вазиятда у “Пахтакор” билан янги марраларни забт этишни истади. Дердийўқ шу йўсинда яна терма жамоадан чақирув олишни истади. Ўйлашимча, Эрен бу танлови орқали жуда катта наф кўради.

Эрен йилига 1,5 миллион евро маош олмоқда. Нима учун Адебайорнинг трансфери амалга ошмади?

— Адебайор йилига 3 миллион евро маош олмоқчи эди. Биз у билан қизи истиқомат қиладиган Лондонда учрашдик. Кейин у шароитларни кўриш учун Лондондан Тошкентга учиб келишини тавсия қилдим. Музокаралар давом этди, бироқ якунда Адебайор самолётда узоқ вақт учишдан қўрқишини важ қилиб таклифимизни рад этди.

“Пахтакор”нинг олдига қўйган мақсадлари қандай?

— Биринчи навбатдаги мақсад ОЧЛда зафар қучиш орқали клублар ўрасидаги ЖЧда иштирок этиш. Айни дамда мен билан Голландия, Ўзбекистон ва грузиялик мураббийлар фаолият олиб бормоқда. Биз улар билан биргаликда жамоанинг пойдеворини қурдик ва ўйин фалсафамизни яратдик.

Сиз анча олдин ўзбек футболчилари орзу қилишни билмайди,деган эдингиз?!

— Улар нима учун Европада тўп суришни орзу қилмайди деганимни назарда тутяпсиз шекилли. Агар сиз Грузиядаги болалардан қайси клубда тўп суришни орзу қилишини сўрасангиз, улар дарров Европа грандларини номини санаб кетади. Ўзбек футболчилари эса араб клублари номини айтишади. Ваҳоланки, 35 миллион аҳоли бор давлат футболчилари бемалол Европада ўйнабкетиши мумкин. Шунга қарамай, сўнгги 3 йил ичида барчаси ўзгарди. Футболнинг сифати кўтарилди ва ёш футболчилар етишиб чиқишни бошлади. Мисол учун,РПЛдаги энг яхши тўпурар ҳам ўзбек.

— Сизнинг орзуингиз қандай?

—Футболчи сифатида орзуларимга етишдим десам, адашмаган бўламан. “Динамо Тбилиси” ва Грузия терма жамоасида тўп тепдим. Турли рекордлар ўрнатдим. Ҳозирча мураббийлик борасида ўзим учун орзу ўйлаб топганимча йўқ. Шунга қарамай, буни эплаш учун менда вақт етарли.

2010-йилда Дик Адвокатсизни Россия терма жамоаси мураббийлар штабида кўрмоқчи эди. Сиз “Икки давлат бир-бирга жуда кўп озор берган учун ҳозир ишлай олмайман” деб жавоб бергансиз. Энди чақирув бўлса борасизми?

— Ҳозир бундай таклифни рад этаман. Ҳалигача бизнинг ерларимизни ҳеч ким қайтариб бергани йўқ. 2008-йилда оилам Тбилисида эди. Қанчалар қўрқинчли ишлар бўлгани шундоққинаёдимда бор. Бунақасини унутиш осон эмас. Клубда ишлаш ўз йўлига, бироқ терма жамоа бу умуман бошқа. Мен сиёсатга аралашмоқчи эмасман. Шунчаки бундай паллада ишлаш учун муаммолар кўпайиб кетишини ҳис этганим учун ҳам барчасини рад этаман. Сўнгги бор Россияда 2002-йилда бўлган эдим. Яқинда Москвада бўлдик. Ҳаммаси яхши, бироқ “Спартак”ка ўйинни бой бериб қўйганимиз хафа қилди.

Грузия терма жамоасини бошқариш борасида таклифлар бўлганми?

—Менда бир нечта таклифлар бўлгани қарамай, барчасини турли сабабларга кўра рад этганман. Биринчи бор футболчиликни якунлашиб билан ишга чорлашган. Ўша даврларда барча дўстларим терма жамоада эди. Шу сабабли бошқарувни ўз қўлимга олишни истамаганман. Агар мураббийлик қилишни бошласам, барча футболчиларни ярим тунггача қарта ўйнаб ўтиришларига чек қўйишим лозим эди. Ваҳоланки, ўзим ҳам икки йил аввал улар билан қарта ўйнаб ўтирган футболчи эдим. Боз устига, менда Луи Ван Галдан келиб тушган таклиф ҳам бор эди. Шу сабабли унинг ассистенти сифатида тажриба тўплашни ўзимга маъқул деб топдим.

Грузия терма жамоасида ишлашдан кўра, давлат вазири бўлиш мушкул деган эдингиз?!

—Албаттада! Агар вазир бўлсангиз, ҳеч ким сизни танқид қилмайди. Ғалати саволлар бермайди. Футболда эса барча бирдан ўзини мутахассисдек ҳис қилишни бошлайди. Агар футболчи гол киритмаса, мураббий айбдор! Қандай қилиб? Ахир мен тўпни узатиб берганим ёки зарба йўллаганим йўқку! Ҳатто майдонга ҳам тушмайман. Захира ўриндиғида ўтираман. Шунга қарамай, ҳар бир мағлубият ёки омадсизлик учун айнан сизни танқид қилишади. Бундай атмосферада ишлаш жуда мушкул.

Грузияда тез-тез бўлиб турасизми?

—Жуда кам бўламан. Агар кичик танаффус бўлса дарров Истабулга оилам олдига учаман. Мен Туркияга ишлаш учун келганимда, болаларим Туркиядаги хорижий мактаблардан бирига берган бўлар эдим. Уларни мактабларида қолдиришга қарор қилганман. Шу сабабли ҳозир ҳам Истабулдаман. Фақат янги йилнигина Тбилисида ўтказишимиз мумкин.

Истанбулда коронавирус билан боғлиқ вазият қандай?

— Сўнгги пайтларда аҳвол анча яхшиланди. Касалланганлар сони камайиб бормоқда. Агар иш шу темпда давом этса, май охирида касаллик Туркияни тўлиқ тарк этади. Шундай бўлсада, кўплаб инсонлар кўчага чиқишни бошлай юборган.

Манба: sports.ru
Киритилди: 21:48, 21.05.2020. Ўқилди: 8910 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.