Тимо Вернер Бундеслигада XXI аср рекордини ўрнатди
«Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернер Германия Бундеслигаси 27-туридан ўрин олган «Майнц»га қарши кечган баҳсда (5:0) ҳет-трик қайд этди.
24 ёшли футболчи Бундеслига 1998/99 йилги мавсумидан буён илк бор бир мавсумда битта жамоа дарвозасига икки ўйинда ҳам учтадан гол урган биринчи футболчи бўлди. «Майнц»га қарши кечган биринчи даврадаги ўйинда (8:0) Вернер учта гол урганди.
Вернерга қадар Бундеслигада ушбу натижага уч нафар футболчи эриша олган: Ульф Кирстен 1998/99 йилги мавсумда «Боруссия М»га қарши ўйинларда, Герд Мюллер 1974/75 йилги мавсумда «Фортуна»га қарши ўйинларда ва Лотар Эммерих 1965/66 йилги мавсумда «Боруссия М»га қарши ўйинларда.
Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:02, 25.05.2020. Ўқилди: 3999 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар