Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4068]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2514]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2499]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2375]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2314]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2219]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2125]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2118]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2024]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1818]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Абдужамол Исроилов: “Карантиндан кейинги футбол қизиқарли кечиши мумкин”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Барча спортчилар сингари футболчилар ҳам карантин даврини ўз уйларида, оила даврасида ўтказишмоқда.

Ушбу имкониятдан фойдаланган ҳолда, “Навбаҳор”нинг  маҳоратли ярим ҳимоячиси Абдужамол Исроилов билан телефон орқали боғланиб, унга ўзимизни қизиқтирган бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.

Карантин пайтини уйда қандай ўтказяпсиз? Зерикмаяпсизми? Футболни соғиндингизми?

- Албатта, барча футболчилар қатори, мен ҳам карантин даврини уйда ўтказяпман. Жароҳат сабабли, футболдан анча муддат четда бўлдим. Айни пайтда жамоамиз мураббийларининг уйда машғулотлар ўтказиш учун белгилаб берган дастурлари асосида уйимизда якка тартибда машқлар олиб боряпман.

Ҳозирча кунига машғулотлар олиб бораётганлигим боис, унчалик зерикиш йўқ.

Албатта, футболчи бўлганлигингиздан кейин, касбингиз шу соҳага дахлдор бўлганидан кейин, футболни соғинасиз-да! Соғинмай бўладими? (кулади). 

Жароҳатингиздан тўлиқ фориғ бўлдингизми? Энди оғриқлар безовта қилмаяптими?

- Тўғрисини айтсам, жароҳатимдан ҳали унчалик тўлиқ фориғ бўлмадим. Боиси, жароҳат анча жиддий бўлган экан. Аммо аста-секин югуришни бошладим, таъкидлаганимдек, уйда якка тартибда машғулотлар олиб боряпман. Қисқаси, жароҳатдан тезроқ фориғ бўлишга интиляпман. Худога шукр, оғриқлар унчалик безовта қилмаяпти.

Фурсати келганида, яна шуни ҳам қўшимча қилмоқчиманки, кўпчилик мухлисларАбдужамолнинг жароҳатдан тузалиши чўзилиб кетди”, деб ўйлашлари мумкин. Афсуски, жароҳатим анча жиддий экан. Айни пайтда бутун фикрим тезроқ ундан қутулиб, клуб раҳбарияти томонидан айни пайтда кўрсатилаётган ғамхўрлик ва ёрдамга муносиб жавоб қайтариш.

Кечаси уйқудан уйғониб кетсам ҳам, тезроқ оёғимнинг тузалишини ўйлайман.

Худо хоҳласа, жароҳатимдан тезроқ фориғ бўлсам, чиройли ўйинларим ҳамда голларим билан “Навбаҳор”нинг зафарларига муносиб ҳисса қўшиш ниятидаман.  

Жамоаларга машғулотлар ўтказишга рухсат берилса, умумий машғулотларга қачон қўшиласиз?

- Бу ҳақда аниқ маълумот айта олмайман. Машғулотларга рухсат беришаверсин-чи, балки, шунда умумий машғулотларга қўшиларман. Шунга ҳаракат қиляпман, албатта.  

Карантиндан сўнг, давом эттириладиган Суперлига баҳсларида сенсациялар юзага келиши эҳтимолига қандай қарайсиз?

- Барча жамоалар жорий мавсумга пухта тайёргарлик кўрган. Карантиндан сўнг, футболчилар майдонга янада кучли иштиёқ билан чиқишади. Тўғри, мухлисларсиз ўйнаш бироз қийинчилик туғдириши мумкин. Аммо карантиндан кейинги футбол анча қизиқарли тарзда кечади, менимча.

- Болалигингизда кумирингиз ким бўлган? Ҳозирги футболчилардан қайсинисига ҳавас қиласиз?

- Болалигимда Англия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Уэйн Рунининг ўйинларига ҳавас қилардим. Ҳозирги футболчилардан эса Бразилия терма жамоаси ҳамда “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Каземиронинг ўйинларига ҳавас қиламан.   

Жорий мавсумда “Навбаҳор”нинг олдига Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилди. Жамоанинг ушбу мақсадни амалга ошириш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Жамоамизнинг айни пайтдаги таркиби ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга қодир. Боиси, “Навбаҳор” сафидан анча тажрибали ва маҳоратли футболчилар ўрин олишган. Шу боис, Суперлигада совринли ўринлар учун кураш олиб борамиз. Бундан ташқари, ўзингизга маълум, бу йил Ўзбекистон кубоги финали биз учун қадрли бўлган Намангандаги стадионда ўтказилади. Мазкур имкониятдан самарали фойдаланиб, биллур совринни қўлга киритиш учун бор кучимизни сарфлаймиз, деган умиддаман.   

Умуман олганда, кўп йиллик танаффусдан сўнг, мухлисларга қувонч улашишни ният қилганмиз.

Сизнингча, футболда маҳорат нечоғлик муҳим?

- Албатта, миллионлар ўйинида маҳоратнинг ўзига яраша ўрни бор. Аллоҳ ҳар бир футболчига бироз бўлса-да, иқтидор, маҳорат беради. Буни эса меҳнат билан такомиллаштирилади. Шунинг учун маҳорат ҳамда меҳнат уйғунлашса, футболчининг ўйинларида ўсиш кузатилади.

- Мухлисларга қандай тилакларингиз бор?

- Жамоамиз ишқибозларини яқинда нишонланган Рамазон ҳайити билан табриклайман. Уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайман.

 Мухлислар менинг ҳам тезроқ яшил майдонга қайтишимни кутиб, қўллаб-қувватлаб туришибди. Бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Худо хоҳласа, коронавирус пандемияси тезроқ ортда қолиб, ишқибозларнинг яна стадионларни  тўлдириб ўтиришларига тилакдошман.

Бахтимизга мухлислар доимо соғ-саломат бўлишсин, илоҳим!

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:53, 29.05.2020. Ўқилди: 2914 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик