Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 31 79
2 Реал Мадрид 31 70
3 Вильярреал 30 58
4 Атлетико 31 57
5 Бетис 30 45
6 Сельта 30 44
7 Реал Сосьедад 31 42
8 Хетафе 30 41
9 Осасуна 30 38
10 Эспаньол 31 38
11 Атлетик Бильбао 30 38
12 Жирона 31 38
13 Райо Вальекано 30 35
14 Валенсия 31 35
15 Севилья 31 34
16 Алавес 31 33
17 Эльче 31 32
18 Мальорка 30 31
19 Леванте 30 26
20 Реал Овьедо 30 24

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Реал Мадрид 1-1 Жирона
31-тур Реал Сосьедад 3-3 Алавес
31-тур Эльче 1-0 Валенсия
31-тур Барселона 4-1 Эспаньол
31-тур Севилья 2-1 Атлетико

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Акмал Шораҳмедов: «Хотиржамликка берилмасдан берилган имкониятни қадрига етишимиз керак»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, бугун Республика махсус комиссияси ахборотида Ўзбекистон профессионал футбол клублари машғулотлари ҳамда футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати, Суперлига ўйинларини мухлисларсиз ўтказиш учун рухсат берилди.

Шу муносабат билан футболни, машғулотларни соғиниб, яшил майдон тароватини қўмсаган АГМК футболчиларидан бири, жамоа сардори Акмал Шораҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Карантин пайтида барча футболчилар якка тартибда шуғулланиб, имкон қадар ўз спорт формасини ушлаб туришга ҳаракат қилди. Лекин бу жамоавий машғулот ўтказиш самарасини ёки завқини бермайди. Масалан, Германия Бундеслигасида ҳам кўплаб футболчилар иккинчи бўлимда чарчаб, ўйин тезлиги пасайиб қолмоқда. Ниҳоят бизда ҳам Германия, Англия ёки бошқа лигаларда бўлгани каби бугун рухсат берилди. Лекин бу нарса хотиржамликка берилиш кераклигини англатмайди. Худо кўрсатмасин, футболчилар орасидан коронавирус чиқмаслиги учун, тўлиқ гигиеник тартибларга риоя этган ҳолда, ҳар куни жамоа шифокорлари назоратида бўлиш, машғулотлардан олдин иситмаларни ўлчаб, доимий тиббий назорат ўрнатиш зарур бўлади. Нафақат футболчилар, балки клубдаги барча персонал энди мазкур рухсат ва ишончни тўла ҳис қилиб, масъулиятли бўлишга, гигиенага доимий риоя этишга мажбур. Бир футболчи ёки жамоа аъзосини деб бошланажак чемпионат чўзилиб кетмаслиги ёки ўхтаб қолмаслиги керак. Буни эса барча бирдек ҳис қилиши шарт. Бизга берилган имкониятни ва тақдим этилган шароитни қадрига етишимиз керак.

Ёш болаларга ҳам машғулот очилгани қувонарли. Чунки улар ҳам уйда ўтириб зерикиб, қийналиб кетганди. Ўзимни ўғилларим футболчи, улар уйда ўтириб ортиқча вазн ҳам тўплашга муваффақ бўлишди. Менимча, иккита ўғлим 4-5 килограм ортиқча вазн қўшворишди. Мен эса бу борада қаттиқ режимга амал қилдим ва ўйлашимча, ортиқча вазн билан боғлиқ муаммо йўқ. Қанчалик ёши катта бўлгач, инсон ўз саломатлиги ва вазнига нисбатан анча жиддий қараркан. Айниқса футболчи учун муҳим. Чунки ҳали футбол бошланса, тезкор ёш футболчиларни қувиб етишга қийин бўлиб қолади. Шу учун ҳам ортиқча вазн борасида жиддий қарадим. Ҳавотирга ўрин йўқ.

Шунингдек, энди аввалгидек майдонга чиқишда ва ундан олдин ёки кейин қўл бериб ёки қучоқлашиб сўрашишларни вақтинча чеклаш керак. Бу борада ҳам маълум тартибда қатъий амал қилиш керак. Энди бу нарса одатий ҳаёт тарзига кириб қолиши мумкин. Яхши тарафи, бу нарса одатий грипп каби касалликларни ҳам юқишини камайтиради.

Карантин ва пауза барча жамоаларга бир хил шароитни тақдим этди. Лекин бундан ким қандай чиқиб кетиши номаълум. Ўйлашимча, қайси жамоа воҳлироқ чарчаб қолса, рақиб иккинчи бўлимда ташаббусни ўз қўлига олиши мумкин. Фикримча, кўплаб голлар иккинчи бўлимда урилади. Масалан, Бундеслигада "Боруссия" - "Бавария" учрашувида марказий ҳимоячи, Боатенгни алмаштириб юборишди. Одатда марказий ҳимоячилар кам ўзгартирилади. Лекин Боатенг ўйин темпи юқори бўлмасада толиқиб қолганди. Бу жиҳат маълум вақт барча лигаларда кузатилади. Буёғига ким жисмоний тарафлама тезроқ оптимал ҳолатга кирса, ўша жамоада устунлик пайдо бўлади.

Қўшимча ўзгаришлар, яъни 5 футболчини алмаштиришни қўллаб-қувватлайман. Жаҳон футболида буни бежизга жорий қилишмаган. Мазкур масала бўйича жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассислар билан ҳам маслаҳат қилишган ва кейин бу қарорга келинган деб ўйлайман. Жамоалар карантиндан чиқиб кетиш даврида қўшимча ўзгаришлар футбол ўйинини тезлигига бироз бўлсада ёрдам беради. Шунингдек, бу ўйин амалиётисиз қолиб кетадиган футболчиларга ҳам қўшимча имконият.

Мухлисларсиз футбол қизиқ эмас, тўғри. Лекин ҳозирги шароитда бутун дунё мазкур амалиётни қўлламоқда. Футбол қизиқ, яхши спорт тури. Лекин соғлик, хавфсизлик энг олий ўринда. Шу боис гарчи стадионларга мухлислар киритилмасада, футболни ишқибозлардан ҳам кўра кўпроқ соғинган футболчиларнинг чанқоғи бўш стадионда ҳам уларни ҳис қилиб ўйнашга етади. Ҳамма вазиятни тўғри тушуниб турибди. Уларнинг қўллаб-қувватлови ва олқишини барибир сезамиз. Ўйлашимча, футбол мусобақаларини тиклаш баробарида уйда ўтирган мухлисларга ва томошабинларга футбол ўйинларини томоша қилиш учун шароит яратиш.

Сўнгги пайтларда трендга чиққан мазкур ибора бу ҳолатга ҳам яхши тушади: "Биз сиз учун футбол ўйнаймиз, сиз эса биз ва ўзингиз учун уйда қолинг ҳамда футболни томоша қилинг!".

Ростини айтсам, Беларусь чемпионатидан кўра ўзимизнинг Суперлига даражаси юқори. Шу боисдан ҳам ўзбекистонлик футбол ишқибозлари катта қизиқиш билан чемпионатимизни кузатишади, деган фикрдаман.

Чемпионатни қандай форматда ўтказиш уй-сафар тизимида қолиш ёки марказлаштирилган вариантда ўтказиш бўйича бир нарса дейиш мушкул. Ўйлашимча, ЎФА ва ПФЛ мазкур ҳолатни тўғри баҳолай олади. Бу ерда ҳамма вазиятни ҳисобга олиб, шунга монанд энг мақбул йўл танланиши керак бўлади. Уй-сафар тизимида ўйнашни ҳам, марказлаштирилган вариантда чемпионатни ўтказишни ҳам ҳозирги ҳолатда яхши ва ёмон, қулай ҳамда ноқулайликлари юзага келади. Ҳозирги кунда хавфли ёки хавфсиз ҳудудларга ажратмасдан, барча зарур чораларни қўриб, ҳамма ўзига эҳтиёт бўлиб юриши керак. Қийинчиликлар бўлиши аниқ ва бу табиий. Чунки биринчи маротаба бунақа ҳолатга, бундай шароитга тушилди. Муҳими, бошлаб олиш керак. Қолган камчиликлар секин-аста бартараф этилади. Буни тўғри тушуниш керак бўлади. ЎФА буни тўғри ҳал қилади, деган умиддаман. Бизнинг ишимиз майдонга чиқиб ўйнаш ва гигиеник тартиб қоидага қатъий амал қилиш. Карантин даврида кўплаб зарур соҳа вакиллари фидоийлик кўрсатиб, ўз хизматларини бажаришди. Биз ҳам энди халқимиз, футболни соғинган миллионлаб мухлисларимиз учун масъулиятни ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилишимиз керак бўлади. Футболчилар ҳам хизматдаги аскар каби ўз вазифасини сидқидилдан адо этмоғи керак. Шу ўринда барча тиббиёт ходимлари, хавфсизлик масалаларига жавобгар бўлган орган ходимлари, дўкон ва бозорларда фаолият кўрсатган тадбиркорлар ва шу даврда жонбозлик қилган барчага катта раҳмат айтиб, миннатдорчилик билдираман.

Ҳукуматимиз томонидан барча зарур чора-тадбирлар оқилона амалга оширилди ва ўйлашимча, карантин даврини халқимиз етарли тушунча хосил қилиб, юксак маданиятда ўтказди ва ўтказмоқда.

Олмалиқлик мухлисларга мурожаатим, аввало хавфсизлик, шу боис ўзингизни эҳтиёт қилинг! Биз эса сизларнинг қўллаб-қувватловингизни доим ҳис қиламиз ва ўйинларимиз билан хурсандчилик бағишлашга икки ҳисса куч билан ҳаракат қиламиз!

Очиғи, футболни жуда соғиндим. Нафақат мен, балки бугун АГМК жамоаси футбол соғинчида яшади. Буёғига оз қолди, ҳозирча эса телеэкран орқали "кўришамиз", - дея гапириб ўтди Акмал Шораҳмедов.

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 11:53, 30.05.2020. Ўқилди: 3943 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 19
3 Барселона Ламин Ямаль 15
4 Осасуна Анте Будимир 15
5 Барселона Ферран Торрес 14
6 Барселона Роберт Левандовски 12
7 Алавес Лукас Бойе 12
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 12
9 Сельта Борха Иглесиас 11
10 Барселона Рафинья 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик