Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

15 ёшигача ярим ҳимоячи бўлган, хотиржам ва курашлардан қўрқмайдиган Маттейс де Лигт билан суҳбат

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Ювентус» ва Голландия терма жамоаси марказий ҳимоячиси Маттейс де Лигт эндигина 20 ёшга тўлишига қарамай, анчагина тажриба тўплашга эришган.Унинг Uefa.com сайтига берган интервьюсини тақдим этамиз.

Фаолиятингизни ҳужумкор фалсафага эга «Аякс»да бошладингиз. Ҳимоячи сифатида бу сизга қийинчилик туғдирмадими?

– Қийинчилик бўлди албатта. Жамоага мослашиш қийин кечди. Бу ерда кўп марта ҳужумчига қарши яккама-якка курашасиз. Италияда эса бир форвардга кўплаб йигитлар қарши чиқишни афзал кўришади. Шунинг учун, бу жуда ҳам турлича. Лекин, бу нарса мени ҳозирдагидек ҳимоячи бўлишимга кўмаклашди. Бирга-бир ўйнашдан, юқори босимда ҳимояланишдан қўрқмайман. Буларни «Аякс» мактабида ўргандим.

Техник қобилиятларингизни ривожлантириш учун «Аякс» ёшлар жамоасида бир нечта позицияда ўйнаган экансиз. Шу ростми?

– Ҳа, тўғри. 15 ёшимга қадар ҳужумкор ярим ҳимоячи эдим. Ярим ҳимояда кўп ўйинлар ўтказганман, бир нечта голлар урганман, голларга узатмалар ҳам берганман. Лекин, бирданига улар менга битта позиция орқада, марказий ҳимоячи сифатида ўйнашим кераклиги, бу фаолиятим учун ҳам яхши бўлишини айтиб қолишди. Бошланишида, ҳимоячи бўлиш менга ёқмаслигини ўйлардим, аммо ҳозир ярим ҳимоячи бўлиб улғайганим менга ёрдам бераётганини тушуна бошладим. Бу босиб ўтган йўлим — ривожланишимга хизмат қилганидан жуда бахтиёрман.

Техник қобилиятлар қанчалик муҳим? Сиз ҳозир «Ювентус»да тўп тепяпсиз...

– Бу жуда муҳим. Албатта, «Ювентус» Италиянинг энг йирик клуби ҳисобланади. Шунинг учун, жамоа ҳужум қилишга интилади, ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайди. Сиз ўйнашни хоҳлаётганингизни, ҳеч нарсадан чўчимаслигингизни кўрсатиш учун ҳам ҳужумни ҳимоядан қуриш аҳамиятли. Шунга интилсангиз, яхши техник маҳоратга эга бўлишингиз керак.

Ҳимояланаётганда қандай қарор қабул қиласиз?

– Ўтган мавсум «Аякс»да жуда кўп тўп учун ташланишларни амалга оширмадим. Бу жуда муҳим нарса: агар сиз «подкат» ташласангиз, жойлашувда хато қилишингиз, қўполлик ишлатиш эҳтимоли ошиб кетади. «Аякс»да адашмасам 3 та ўйинда бир маротаба шу ишни қилардим. Жорий мавсум Турин клубида эса, бунинг акси бўлаётганини тушуниб етдим. Эҳтимол рақибнинг ҳаракатини кутиш ва чалиб юбормаслик энг яхши вариантдир. Албатта, чиройли «подкат»лар ҳимоячининг ўйинига жозиба қўшади. Айни пайтда Виржил ван Дейк энг яхшиларидан бири. Уни оёққа ташланганини ҳеч қачон кўрмайсиз, у доим тўғри позицияда, аниқ вақтда рақибга қарши чиқади. «Подкат» — бу энг охирги чора эканини унутмаслик керак.

Ҳимоячи сифатида бош билан яхши ўйнашингиз сабаби нимада?

– Бу жуда кўп жиҳатларнинг қоришмасини англатади. Энг муҳим 3 жиҳатни айтган бўлардим. Булар: вақтни тўғри танлаш, куч ҳамда сакраш қобилияти. Аммо, улардан ҳам  аҳамиятлиси — тўп учун курашдан қўрқмаслик. Сиз кучли бўлишингиз мумкин, вақтни ҳам тўғри танларсиз, ажойиб сакраш маҳоратига ҳам эгасиз. Бироқ, дуэлга чиқишга журат эта олмасангиз ва ғалабани жуда истаётганингизни кўрсатиш учун етарлича жасур бўлмасангиз, ҳеч қачон ғалаба қозона олмайсиз.

Хотиржамлик сизда аввалдан бўлганми ёки буни ривожлантириш устида ишлаганмисиз?

– Хотиржамлик табиий келадиган нарса. Руҳият томондан бу жуда муҳим жиҳат. Чунки, сиз руҳан тайёр бўлмасангиз, оёқларингиз ўзингизга бўйсунмайди. Мувозанатни ушлаш доим аҳамиятли ҳисобланиб келган. Ўтган мавсум «Аякс» эришган натижалардан хабардорсиз. Муваффақиятимизнинг асосий омили, бу барча хотиржам ва бахтиёр бўлганлигида деб биламан. Жамоанинг ички муҳити шунчаки ажойиб эди. Мавсум ўрталарида ушбу жиҳат бизга етишмади ва натижада жамоа, жумладан мен ҳам  қийинчиликларни бошдан кечирдим.

Ўзингизни қўлга ола билсангиз ва ортга назар ташласангиз, ривожлантиришингиз керак бўлган жиҳатлар шундоқ кўрина бошлайди. Ўйинга руҳан тайёр бўлиш бу жуда кўп нарсани англатади. Бунга доим амал қиламан.

Ўтган мавсум «Аякс» билан Чемпионлар лигаси финалига жуда яқин келдингиз. Энди «Ювентус» сафида мусобақа ғолиби бўлишни орзу қиласизми?

– Сиз бунга ишонишингиз керак. Барча жамоа ғолиб бўлишни орзу қилади. Сабаби, ҳозир жамоаларнинг имкониятлари бир-бирига жуда ҳам яқин. Яхши жамоалар бисёр, шунинг учун мусобақа ғолиби бўлишинг керак деб ҳеч кимга айта олмайсиз. Энг юқори ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз, яхши жамоа шаклланган. Буни тушуниб турибмиз. Жуда кўп сифатларга эгамиз. Ғалаба қозониш учун ўзимизни кўрсатиш вақти келганда, ўйинимизни намойиш эта олишимиз керак. Бу энг муҳим омил. Аммо, сизга омад ҳам кулиб боқиши керак бўлади.

Нодир Абдурасулов тайёрлади

Киритилди: 12:02, 31.05.2020. Ўқилди: 3889 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик