Бугун 22 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Симоне Индзаги: «Биз дунёда мағлуб бўлмай, олтин медалсиз қолган ягона жамоага айландик» [0]

«Реал» президентлигига номзод Клопп ва Холандни клубга олиб келишни режалаштирмоқда [0]

Жорже Жезуш чемпионликдан кейин «Ан-Наср»ни тарк этишини маълум қилди [0]

Неймарнинг жароҳати “Сантос” маълумот берганидан жиддийроқ бўлиши мумкин [0]

«Брюгге» Бельгиянинг 20-карра чемпионига айланди [0]

Ниҳоят! Роналду Саудия Арабистони чемпиони! У сўнгги турда 2 та гол урди (видеошарҳ) [0]

Норвегия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномаси эълон қилинди: Эдегор ва Холанд рўйхатда [0]

MLS ўйинда «соф ўйин вақти»ни жорий этиш бўйича музокаралар олиб бормоқда [0]

Super Chess Classic. Синдаров мусобақа пешқадами Кеймерни мағлуб этди [0]

Луис Энрике нима учун Хосеп Гвардиолани жаҳондаги энг яхши мураббий деб ҳисоблашини тушунтирди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Иван Соловьёв: “Футболда сенсациялар доимо юз беради”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” таркибида бир қатор хорижлик футболчилар тўп суришади. Улардан бири маҳоратли россиялик ярим ҳимоячи, майдондаги фаол ҳаракатлари билан ажралиб турувчи Иван Соловьёв.

Жамоамиз аъзолари Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) томонидан машғулотлар ўтказишга рухсат берилганидан сўнг, яъни 30 май кунидан бошлаб, Coca Cola Суперлига 4-тури доирасидаги сафарда Қаршининг “Насаф” клубига қарши кечадиган ўйинга тайёргарликни бошлашди.

“Лочинлар”нинг навбатдаги машғулоти якунига етгач, Иван Соловьёв билан суҳбат уюштирдик.

Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Машғулотларнинг  бошланиши, клуб қароргоҳидаги карантиндаги ҳаёт, карантиндан кейинги футбол, сенсация борасида 

- Худога шукр, 30 майдан машғулотларни ҳам бошлаб олдик. Тўғриси,  барчамиз машғулотларни соғингандик.

Очиғини айтсам, карантин янги бошланганида бироз зерикдим. Бироқ кейинчалик клуб қароргоҳидаги жамоадошларим – Игорь Голбан, Руслан Болов, Павел Голишев ва Амирбек Жўрабоев билан стол тенниси, PlayStation ўйнадик. Шунингдек, ҳар биримиз мураббийлар штаби белгилаб берган жадвал асосида барчамиз ўз хонамизда якка тартибда шуғулландик.

Карантиндан кейинги футболда ўзгаришлар бўлиши ёки йўқлиги борасида тўхталадиган бўлсам, барчаси машғулотлар учун ажратилган муддат давомида жамоаларнинг бўлажак учрашувларга қандай тайёргарлик кўрганликларига боғлиқ бўлади. Бундан самарали тарзда фойдаланган футболчилар яна аввалгидек ўйин намойиш эта олишади, бошқалар эса... Умуман олганда, ўзгаришлар бўлиши эҳтимоли юқори.

13 июндан рестарт оладиган чемпионат баҳсларида сенсациялар юз  бериши борасида тўхталадиган бўлсам, футболда бундай ҳолатлар доимо юз беради. Масалан, ҳаттоки, жамоа юқори даражада ўйин намойиш этаётганида ҳам мағлубиятга учраши мумкин.

Лекин менимча, “Пахтакор”нинг битта баҳсда енгилиши сенсацияга кирмайди. Сенсация сифатида ҳеч кимнинг хаёлига келмаган ҳамда кутилмаган бирорта жамоанинг чемпион бўлишини киритиш мумкин.

Биринчи давра ўйинларининг мухлисларсиз ўтиши, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси тўғрисида 

- Биринчи давра баҳсларининг томошабинларсиз ўтказилиши тўғрисида нима дейишим мумкин? Наманганда футболга қизиқиш кучли ва мухлислар жамоамизни ҳар бир ўйинда ўзгача тарзда қўллаб-қувватлаб туришади ҳамда биз -  футболчилар бундан руҳий ва жисмоний куч-қувват оламиз.

Шундай бўлса-да, яна бир марта такрорлайман, барчаси жамоаларнинг бўлажак ўйинларга қандай тарзда тайёргарлик кўришига ҳам боғлиқ.

Айни пайтда телевизор орқали қайси чемпионат баҳсларини намойиш этишса, ўша ўйинларни томоша қиляпман ҳамда улардан шундай хулосага келяпманки, баҳслар худди жамоалар ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишаётгандек тарзда ўтмоқда. Барибир мухлислар билан ўйнашнинг гашти ўзгача.

   Жамоамизга 1-давра учрашувларида ишқибозларнинг йўқликлари етишмаслиги мумкин. Аммо наилож, инсон соғлиги барчасидан муҳим саналади ва барчамиз бунга амал қилишимиз шарт ҳамда майдонда мухлисларнинг ғойибона қувватлашларини ҳис этган ҳолда, ўйнаймиз.

Жамоамизнинг олдига жорий мавсумда ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилгани тўғрисида тўғрисида тўхталадиган бўлсам,  айни пайтда “Навбаҳор”да тажрибали ва маҳоратли футболчилар кўпчиликни ташкил этади ҳамда таркиб бўйича ҳаттоки,  “Пахтакор”дан ҳам кучлимиз, десам ҳам бўлаверади.

Шундай экан, жорий мавсумда чемпионлик унвони ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритишга қодирмиз, албатта.

Фақат бунинг учун нафақат футболчилар, балки клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби, ишчи-ходимлар, шунингдек, мухлислар, яъни барча бир ёқадан бош чиқариб, ҳаракат қилиши лозим. “Пахтакор” ўтган мавсумда айнан шунинг эвазига чемпион бўлди.

Бу йил Ўзбекистон кубогининг финал ўйини Наманганда, биз учун қадрли майдонда бўлиб ўтиши ҳам жамоамизга қўшимча имконият тақдим этади. Боиси, наманганлик 15-20 минг нафар мухлиснинг “Навбаҳор”ни олқишлаб, олдинга ундаши ҳар қандай рақиб жамоа аъзоларида босим пайдо қилади. Шундай экан, ушбу имкониятдан самарали тарзда фойдаланишга интиламиз ҳамда нафақат совриндорлар сафидан ўрин олган ҳолда, балки, биллур совринни ҳам қўлга киритиб, ишқибозларга қувонч улашиш ниятидамиз.

–  Мухлисларга тилаклар

- Ишқибозлар биринчи давра ўйинларини телевизор орқали томоша қилишади. Иккинчи даврадан бошлаб, мухлислар учрашувларни бевосита стадионларда томоша қилиш имкониятига эга бўлишади, деган умиддаман.

   Асосийси, ишқибозлар бахтимизга доимо соғ-саломат бўлишсин ва жамоамизни доимо қўллаб-қувватлаб туришаверсин.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 20:26, 03.06.2020. Ўқилди: 3726 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик