Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Грандлар, эҳтиёт бўлинг!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz ёзда гранд жамоалар  алоқага чиқишдан аввал яхшилаб ўйлаб кўриши зарур бўлган футболчилар билан таништириб ўтади. Улар номдор ижрочи бўлиши мумкин, бироқ айни дамда бу трансферлар ўзини оқламаслигининг эҳтимоли жуда юқори.

Раҳим Стерлинг
Трансфер қиймати: 160 миллион евро

Замонавий вингерлар орасида Жейдон Санчо энг бозори чаққонлардан бири бўлиб тургани рост. Шундай бўлсада, “Реал” нишонида Раҳим Стерлинг турибди. Шунга қарамай, “қироллик клуби” Стерлингни сотиб олиши учун яхшилаб ўйлаб кўриши лозим. Тўғри, Раҳим Гвардиоланинг мукаммал тактик схемасига жуда яхши мослаша олди, бироқ у “Сити” етакчиси эмас. Ҳатто Англия терма жамоасида ҳам у асосий футболчи эмас. Агар Гвардиола, ёки Англия терма жамоаси учун ноқулай рақиб майдонга тушса, биз Стерлингнинг жасоратини кўрмаганмиз ҳисоб. У чинакам бир услуб футболчиси. Унинг трансфери учун 100 миллион евро тўлаш орқали, Мадрид клуби ўртачадан сал баландроқ даражадаги вингерни қўлга киритиши мумкин ҳолос. Стерлинг “Реал”нинг янги етакчиси бўлишига ишониш жуда мушкул.

Филиппе Коутиньо
Трансфер қиймати: 90 миллион евро

Раҳимдан фарқли ўлароқ, бразилиялик ярим ҳимоячи 4 та чемпионатда ўз кучини синаб кўришга улгурди. Натижа қандай эканлигини ўзингиз яхши биласиз. Чаққон, теҳникаси кучли Коутино “Бавария”ни ҳайрон қолдиришни уддалай олмаган бўлса, “Барселона” учун чинакам кераксиз футболчига айланиб қолди. Мюнхен клуби Саненинг трансфери учун ҳам Коутиньодан воз кечди. Бартамео томонидан сотиб олинган футболчи учун сарсон-саргардон кунлар бошланиши ҳеч гап эмас. Гап шундаки, айни дамда унинг трансфер қиймати жуда баланд. Боз устига, “Барселона”даги ишончсиз мавсум сабабли уни ҳеч ким ўз сафига қўшиб олишни истамаяпти. Бундай ўйлаб қарайдиган бўлсак, Коутиньо “Ливерпуль”дан бошқа жамоаларда юқори даражадаги футбол намойиш этмаган. Бу омил Юрген Клопп билан боғлиқ эканлиги ҳақидаги фикр тобора ҳақиқатга ўхшаб бормоқда. Агар Коутиньо ҳам кучли мураббий ва ўйин услуби сабабли 150 миллионга баҳоланган бўлса, демак энди уни бирорта гранд сотиб олмаслиги лозим.

Нголо Канте
Трансфер қиймати: 90 миллион евро

Бугунги кунда Нголони ёмон кўрувчи мухлис бўлмаса керак. Меҳнаткаш ва жисмонан бақувват футболчи “Челси” учун муҳим фигуралардан бири бўлиб турибди десак, адашмаган бўламиз. Шундай бўлсада, уни иккинчи Макалеле дейишга шошилманг. Нголо майдонда кучли футболчи бўлишига қарамай, унинг руҳий ҳолати бугунги кунда кўнгилдагидек эмас. Бундан икки йил аввал укасининг ўлимини бошидан ўтказган футболчи яқиндагина шамоллаб қолганидан хабарингиз бор. Канте COVID-19га топширган тести салбий чиққанига қарамай, машғулотларда иштирок этишдан бош тортмоқда. У яқиндагина катта йўқотишни бошидан ўтказгани боис, ўлимдан жуда қўрқиб қолганини яшириб ўтирмаяпти. Биласизми, Канте кучли футболчи, бироқ у Макалеле сингари “Реал”ни кучайтира оладиган даражада руҳий ҳолатда эмас. Ҳатто Канте “Ювентус”нинг ўйинини ҳам янги даражага олиб чиқиши катта гумон остида. Шу сабабли ҳам ПСЖ унинг ўрнига Жоржиньони майдон марказига сотиб олишни истамоқда. Умуман олганда, Нголо туғма жангчи эмас. Шунчаки, у чинакам меҳнаткаш футболчи. Грандларни янги даражага кўтариш учун бу омилнинг ўзи камлик қилиши турган гап.

Усмон Дембеле
Трансфер қиймати: 85 миллион евро

Аслида, Усман Дортмунд шаҳрини ҳам катта жанжал билан тарк этган эди. Ана ўшандаёқ немис нашрлари унинг каталонияда ҳам маш-машалар ўчоғига айланишини тахмин қилишган эди. Афсуски, Бартамео истаганидек Усмон иккинчи Неймар бўла олмади. Машғулотларга кеч қолувчи, режимлар билан иши йўқ ёш футболчининг машғулотларга кеч келиши ҳақидаги гап-сўзлар аллақачон ўзини оқлаб бўлди. Маҳалий нашрларининг маълум қилишича, Месси ва Суаресни Дембеле ғазабини қўзғатиш борасида беназир. Гап шундаки, ёш француз футболни майдонда эмас, виртуал ҳолатдагисига кўпроқ вақт ажратади. Ачинарлиси шундаки, майда деталлар йиғилиб трансфер қийматининг кескин тушиб кетишига сабаб бўлди. Ҳатто Дешам ҳам яқин 3 йил мобайнида Усмондан умид қилмаслиги аниқ. Терма жамоада иқтидорли ёшлар тобора кўпайиб бормоқда. Шундай экан, Дембеленинг фаолияти энди ўнгланишига ишониш мушкул. Бунинг учун ундан кучли ирода талаб этилади. Жароҳатлар борасида аллақачон мутахассисга айланиб улгурган Дембеленинг бирорта гранд жамоа билан омадли мавсумлар ўтказишига ишониш жуда ва жуда мушкул.

Эмерик Ляпорт
Трансфер қиймати: 50 миллион евро

Агар “Барселона” Эмерикни Пике билан тандемда ҳаракат қилишини истаётган бўлса, натижа кутилганидек бўлмаслиги аниқ. Унинг “Манчестер Сити”даги ишончли ўйини ортида Гвардиоланинг меҳнатлари ётибди. Тан олиш лозим, Ляпорт Виржил Ван Дейк даражасига чиқа олганича йўқ. Ваҳоланки, ўз вақтида “Сити” “Ливерпуль” Вижрилга тўлаган пулни Эмерик учун сарф этган эди. Натижа эса, бир ҳил бўлгани йўқ. Эндиликда, Ляпорт ҳатто Франция терма жамоасидаги ўрнини ҳам қайтариб оламайди. Дешам аллақачон муносиб алтернатив вариантларни танлаб олган. “Барса” учун Ляпорт Гвардиола “ташлаб кетган” ўйин услубининг давомчиси сифатида кўрингани билан, унда катта наф чиқариш мушкул. Сабаби, Ляпорт ўзининг "пик" даражасини кўрсатиб бўлди. Энди у бундан ортиғини намойиш эта олмайди. Шу сабабли, ҳатто ПСЖ ҳам уни ўз трансфер шортлистидан ўчириб ташлади. Бундай паллада, “Барселона” ўз тарихидаги яна бир омадсиз трансферни амалга ошириши мумкин. Яна ким билади дейсиз?!

Поль Погба
Трансфер қиймати: 100 миллион евро


“Ювентус” Погба кетгач, “сочилиб” кетгани йўқ. “Манчестер Юнайтед” эса, Пол билан аввалги даражасига чиқа олмади. У ҳам Коутиньо сингари жуда қиммат, бироқ кераксиз машинага ўхшайди. Унинг жамоада бўлиши статусни ошириши мумкин, бироқ бундан клублар майдонда катта наф чиқаришлари мушкул. Боз устига, унинг Мино Райола билан ҳамкорликда иш олиб бориши вазиятни янада чигаллаштиради.   Ярим ҳимоячи “Ювентус”да ҳам, “Реал”да ҳам “тўнтариш”ни амалга оширишига ҳеч ким ишонмай қўйди. Эътиборлиси шундаки, “қизил иблислар” Бруно Фернандешни сотиб олгач, етакчига эга бўлишди. Эндиликда, улар учун Погба биринчи рақамли футболчи эмасдек туюлмоқда.   “Реал”да Кроос ва Казимиро ўз ўрнини бўшатиш ниятида эмас. “Ювентус”га ўтиш учун ўз моашини қисқартирилишига рози бўлиш талаб этилади. Умуман олганда, Погба ёзда қайсидир гранд жамоа учун етишмай турган детал бўлиши мушкул.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 00:06, 06.06.2020. Ўқилди: 12482 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик