Бугун Суперлиганинг 4-тур ўйинларига якун ясалади. Ушбу турдан ўрин олган "Бухоро" ҳамда "Андижон" жамоалари ўртасидаги учрашувда "Андижон" футболчилари қора боғич остида майдонга тушишларини клуб матбуот котиби Одилбек Толипов тасдиқлади.
"Ҳа, ҳақиқатдан ҳам жамоамиз футболчилари бугун майдонга қора боғич остида майдонга тушади. Сабаби, куни кеча вилоятимиз ҳокими, клубимиз президенти Шуҳратбек Қўшақбоевич Абдураҳмоновнинг онаси - Саодатхон ая вафот этганди. Футболчиларимиз ўз таъзияларини мана шу тарзда билдиришга қарор қилишди" - деди Одилбек Толипов.
Эслатиб ўтамиз, "Бухоро" ҳамда "Андижон" жамоалари ўртасидаги учрашув Бухоро шаҳридаги "Марказий" стадионда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, Муборак шаҳридаги "Б. Вафоев" стадионида бўлиб ўтади.
Учрашув соат 18:30да бошланади. Ушбу баҳсни ЎзМТРКнинг "Спорт" телеканали тўғридан-тўғри эфирга узатади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).