Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      • Андижон
      • 4:0
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      •   Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      •   Локомотив
      • 2:1
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      •   Динамо
      • 1:2
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Женоа
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Юрген Клопп "Реал"га шарт қўйди [16]

Рэшфорд "Барса"да қоладиган бўлди. Трансфер тафсилотлари [8]

"Фақат энг тайёрлар боради": Тухель Беллингемнинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига кафолат бермади [8]

Маркус Рэшфорд «Барселона»да қолиш учун маошининг катта қисмидан воз кечди [6]

Филипп Лам Бундеслига учун янги қоида таклиф қилди: "Таркибда камида 3 та жой академия учун бўлиши шарт" [5]

"Буни кимдир уддалаганми?": Артета "Арсенал"нинг тўртта соврин ютиши ҳақидаги саволга жавоб берди [5]

Хави "Барселона" президентлиги учун сайловларда Лапортага қарши овоз берди [4]

Ракитич "Барселона"нинг "Ньюкасл"га қарши ўйини ҳақида фикр билдирди [4]

Гвардиола Рамазон ойининг футболчилар ўйинига таъсири ҳақида гапирди [4]

Zo'r TV телеканали 28-февраль куни «Барселона» ва «Интер» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Пахтакор 1 3
3 Бухоро 1 3
4 Бунёдкор 0 0
5 Динамо 0 0
6 Локомотив 0 0
7 Машъал 0 0
8 Навбаҳор 0 0
9 Насаф 0 0
10 Нефтчи 0 0
11 ОКМК 0 0
12 Сурхон 0 0
13 Хоразм 0 0
14 Қўқон-1912 1 0
15 Қизилқум 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи - Машъал
1-тур Локомотив - Сурхон
1-тур Динамо - Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

28/02 18:45 Нефтчи - Машъал
28/02 19:00 Локомотив - Сурхон
28/02 19:15 Динамо - Навбаҳор
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кейинги бекат топ-5 ёхуд РПЛда порлаб чиққан юлдузлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Россия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Барчангизга маълумки, Европанинг кучли чемпионатларида ўзига яраша мухлислар аудиторияси мавжуд. АПЛ, Ла лига, А серия, Бундеслига, Лига 1 – ушбу чемпионатлар Европадаги энг кучли лигалар сирасига киради. Бироқ, ҳозирги кунда Россия премьер-лигаси Европанинг Топ-5 чемпионатлари қаторига киришга даъвогар лигалардан бири ҳисобланалади. Бунга етарлича асослар мавжуд. Биринчидан, РПЛдаги футболчиларнинг савияси юқори даражада, боз устига, рус клублари трансферлардан ҳам унумли фойдаланиб, ўз таркибларига сифатли легионерларни жалб қилиб келишмоқда. Иккинчидан, РПЛ клублари ўйин шиддати бўйича бемалол Европанинг Топ лигалари қаторига кира олишади. КЛублардаги тезлик ҳам талабга жавоб бера олади. Умуман олганда, Рус диёрининг миллий чемпионати ҳам етарлича кучли лига. Ушбу мақоламиз орқали сиз азиз футбол мухлисларини РПЛнинг айни дамдаги юлдузлари билан таништириб ўтамиз.

1) Магомед Шапи Сулейманов (“Краснодар”)


Эндигина 21 ёшга тўлган Магомед Шапи Сулейманов ўз ўйини билан кўпчилик футбол мутахассисларининг эътиборига тушган. Чап оёқда кучли ва аниқ зарба эгаси бўлмиш махачқалъалик шаҳзода ўз ўйини билан Арьен Роббенни эслатиб юборади. Буни қарангки, Шапи Сулейманов ҳам худди голландиялик футбол устаси сингари ўнг қанот ҳужум чизиғида тўп суради. Қанотдан катта тезлик билан келиб, марказроққа ўтиб, тўпга зарба беради (ишонмасангиз, қидириб кўринг!) Унинг яна бир устун жиҳати, у қарама-қарши қанотда ҳам ўйнай олади. Майдонни яхши кўра олиши, тўпга тўғри траектория билан зарба бериши, тезлиги юқорилиги, қолаверса, жарима тўпларидан ҳам унумли фойдаланиб туриши кўплаб клубларнинг эс-ҳушини ўғирлаган. Айниқса, 4-3-3 тактик схемасида ўйнайдиган клубларда Сулейманов ўзини худди сувдаги балиқдек ҳис қилиши турган гап. Ушбу Россия футболининг келажаги сифатида кўрилаётган футболчини яқин орада гранд клубларда кўриб қолсангиз ажабланманг.
 
2) Матиас Норманн («Ростов»)


2019-йилги мавсумда «Ростов» клуби ярим ҳимоя чизиғини норвегиялик иқтидор эгаси Матиас Норманн билан кучайтирди. Қизиқарлиси, «Ростов» 1.5 миллион фунт стерлингни Англиянинг “Брайтон” клуби ғазнасига ўтказиб берди. Англия клубида асосий таркибда майдонга тушмаган футболчи ҳозирги пайтда «Ростов»да жавлон урмоқда. У таянч ярим ҳимоя вакили саналади. Айнан «Ростов»даги ишончли ўйинлари орқали Норвегия миллий терма жамоасидан ҳам чақирув олди. Жисмонан бақувват, якка курашларда деярли ютқазмайдиган норвег «Ростов»нинг алиштириб бўлмас футболчиларидан бири. Ҳужум ташкил қилишни қойиллатадиган Норманн, ҳужумни якунлашда ҳам ўзини яхши томондан кўрсата олади. Устун жиҳатлари сифатига кучли зарбаси, майдон марказини қўлга олиши, рақиб ҳужумларини қайтаришда жон-жахди билан ҳаракат қилишини келтириб ўтишимиз мумкин. Матиас Норманнинг ёши, потенсиалидан келиб чиқиб шуни айта оламизки, у янада кучлироқ клубда йўқолиб қолмайди.

3) Сардор Азмун («Зенит»)


Эронлик ҳужумчига Россия Премьер-лигаси аллақачон торлик қилиб қолгандай. Дастлаб “Рубин”, сўнг «Ростов» ҳозирда эса «Зенит» клубида голлар уришдан чарчамаётган ҳужумчига бир қатор Европанинг кучли клубларидан совчилар кела бошлаган. Италиянинг “Лацио” ҳамда “Наполи” клублари футболчи учун курашишмоқда. Трансфер нархи 18 миллион еврога баҳоланаётган Азмун мана бир неча мавсумлардан бери стабил ўйин кўрсатиб келмоқда. Унда ҳужумчиларга керак бўладиган барча хислатлар мавжуд. Жумладан, ҳар иккала оёқда бир хил зарба бера олади, иккинчи қаватда ҳаракатлари ҳам чакки эмас, асосийси гол хидини сезадиган овчи ҳужумчилар сирасига киради. Айни дамда чепионатда пешқадамлик қилаётган «Зенит»нинг натижаларида Сардор Азмуннинг ҳам меҳнатлари беқиёс.

4) Фёдор Чалов (ЦСКА)


Москванинг ЦСКА клуби ҳужумчиси Фёдор Чалов дарҳақиқат Россия премьер-лигасининг энг олди ҳужумчиларидан. Марказий ҳужум вакили ҳақида сиз-у биз ўтган мавсумдаёқ эшитган эдик. Ёдингизда бўлса, Англиянинг “Кристал Пэлас”, “Вест Хэм”, “Брайтон” клублари футболчига жиддий қизиқиш билдиришаётгани ҳақида матбуот кўп ва хўп ёзди. Аммо, якунда Москва клуби ўз етакчиси билан хайрлашмади. Лекин олинган маълумотларга қараганда, “Кристал Пэлас” ҳали ҳамон футболчига қизиқишни сўндирмагани маълум бўлмоқда. Хўш, Чалов нимаси билан Англия клубларини ўзига қарата олди? Нима учун “Кристал Пэлас” ҳали ҳам Чаловга умид қилиб турибди? Сабаби эса оддий, Чалов бир ўзи ҳужумда ўйнай оладиган, тўпсиз ҳам фойдали ҳаракат қила оладиган ёш, потенциали юқори футболчи. Бундай ҳужумчилар эса ўз навбатида айнан “Кристал Пэлас”га ўхшаган, тўпни рақибга бериб юбориб ўзи қарши ҳужумдан фойдаланадиган, ягона ҳужумчи тактикасини севадиган клублар учун айни муддао.

5) Алексей Миранчук (“Локомотив”)


Яна бир россиялик ноёб иқтидор эгаси бўлмиш эгизак Миранчукларнинг кичиги Алексей техник томонлама етуклиги билан РПЛда ажралиб туради. Бежизга унга Европанинг топ-клублари, шу жумладан “Ювентус”, “Барселона”, “Рома” каби клублар қизиқиш билдиришмаябди. Кучли плеймейкер, оёқда яхши тура олади, тез-тез финт ишлатиб туради, вазиятни тўғри баҳолай олади, жарима зарбаларидан ҳам унумли фойдаланади, тезлиги ҳам етарли даражада. Қойилмисиз, шунча жиҳатларга эга бўлган Алексей Миранчук нега ҳалиям “Локомотив” клубида юрибди дерсиз? Ким ҳам шундай иқтидор эгаси билан хайрлашишни хоҳларди. Ушбу мавсум чемпионлар лигасида қатнашган “Локомотив” клуби Алексейга катта ишонч билдирди. Айниқса, бу мавсум Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ҳар иккала ўйинда “Ювентус” дарвозасини ишғол қилиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Айнан шу ўйинлардан сўнг, “Кекса синора”нинг асосий трансфер мақсади айни дамда Алексей Миранчук бўлиб турибди.

6) Элдор Шомуродов («Ростов»)


Ҳамюртимиз Элдор Шомуродовни бу рўйхатга қўшмаслик хато бўлар эди. Ўз ўйинлари, голлари билан Россия майдонларида жавлон ураётган ҳужумчимизга аллақачон турли кучли клублардан қизиқиш мавжуд. Айниқса, Бундеслига клублари унинг ўйинига ишқибоз бўлишди. Баланд бўйли, тўғри позиция танлай оладиган, ҳар иккала оёқда бирдай ўйнайдиган, бош билан ҳам ўйнашни қойиллатадиган, майдонда охиригача борини бериб ўйнайдиган Шомуродов бугунги кундаги «Ростов» клубининг ҳақиқий етакчиси. Боз устига, у техник тарафлама ҳам чакки эмас. Бежизга тўпурарлар пойгасида 2-поғонада бормаяпти “Шома”. Буни «Зенит» клуби сардори, тўпурарлар пойгасида етакчилик қилаётган Артём Дзюба ҳам таъкидлаб ўтди: “Пойга ҳали тугагани йўқ, Шомуродов ажойиб ҳужумчи, у билан тўпурарлар баҳсимиз ҳали тугамади” деганди Дзюба. Ўйини жиҳатидан Фернандо Торресга қиёсланадиган ҳужумчимиз шубҳасиз, кучли лигаларнинг кучли клубларида ҳам ўз сўзини айта олади.

Азмиддин Абдувоҳидов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:36, 20.06.2020. Ўқилди: 4960 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Бухоро Шерзод Эсанов 1
6 Андижон Неманья Чаласан 1
7 Андижон Мартин Боакье 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.