Бугун 4 октябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.10.2025 17:00
      • Хоразм
      • 1:1
      • Навбаҳор
      • 03.10.2025 19:15
      • ОКМК
      • 0:1
      • Қўқон-1912
      • 04.10.2025 17:00
      • Бухоро
      • 0:4
      • Пахтакор
      • 04.10.2025 17:00
      • Сурхон
      • 0:2
      • Динамо
      • 04.10.2025 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:2
      • Насаф
      • 05.10.2025 17:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Андижон
      • 05.10.2025 17:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 05.10.2025 19:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Машъал
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • 0:1
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 18:00
      • Лацио
      • 3:3
      • Торино
      • 04.10.2025 18:00
      • Парма
      • 0:1
      • Лечче
      • 04.10.2025 21:00
      • Интер
      • -:-
      • Кремонезе
      • 04.10.2025 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Комо
      • 05.10.2025 15:30
      • Удинезе
      • -:-
      • Кальяри
      • 05.10.2025 18:00
      • Болонья
      • -:-
      • Пиза
      • 05.10.2025 18:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Рома
      • 05.10.2025 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Женоа
      • 05.10.2025 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Милан
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • 3:1
      • Фулхэм
      • 04.10.2025 16:30
      • Лидс
      • 1:2
      • Тоттенхэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Арсенал
      • 2:0
      • Вест Хэм
      • 04.10.2025 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 2:0
      • Сандерленд
      • 04.10.2025 21:30
      • Челси
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 05.10.2025 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 05.10.2025 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Бёрнли
      • 05.10.2025 18:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.10.2025 18:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Брайтон
      • 05.10.2025 20:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 04.10.2025 00:00
      • Осасуна
      • 2:1
      • Хетафе
      • 04.10.2025 17:00
      • Реал Овьедо
      • 0:2
      • Леванте
      • 04.10.2025 19:15
      • Жирона
      • 2:1
      • Валенсия
      • 04.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Мальорка
      • 05.10.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Вильярреал
      • 05.10.2025 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Эльче
      • 05.10.2025 19:15
      • Севилья
      • -:-
      • Барселона
      • 05.10.2025 21:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Бетис
      • 05.10.2025 21:30
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 06.10.2025 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Атлетико

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоасида қанча маош олади? [4580]

Мостовой Каннаварони Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланиши мумкинлигига ноодатий тарзда муносабат билдирди [3046]

"Реал"нинг ўзи қоладиган бўлди [2780]

ЎФА Каннаваро бўйича хабарларга муносабат билдирди [2718]

Sport ва Futbol телеканалларида 4-октябрь куни бир 7 та марказий ўйинлар трансляцияси бор [2630]

Хави жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиши мумкин бўлган икки терма жамоани айтди [2299]

Дунёнинг энг кўп маош оладиган мураббийлари (терма жамоалар миқёсида) [2013]

ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ бошлиғи: «Мен бу циркнинг бир қисми бўлмайман» [1866]

Омар Мўманий карикатура чизди: Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийига айланса... [1812]

Лапорта "Барселона"да Альваресни кўришни истамоқда - мухлислар бошқа юлдузни афзал кўрмоқда [1633]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоасида қанча маош олади? [55]

ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ бошлиғи: «Мен бу циркнинг бир қисми бўлмайман» [32]

ЎФА Каннаваро бўйича хабарларга муносабат билдирди [30]

Суперлига. "Пахтакор" "Бухоро" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди [27]

Мостовой Каннаварони Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланиши мумкинлигига ноодатий тарзда муносабат билдирди [18]

Дунёнинг энг кўп маош оладиган мураббийлари (терма жамоалар миқёсида) [18]

Лапорта "Барселона"да Альваресни кўришни истамоқда - мухлислар бошқа юлдузни афзал кўрмоқда [16]

Хави жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиши мумкин бўлган икки терма жамоани айтди [15]

Ямал қачон «Олтин тўп»ни қўлга киритиши мумкин? Хави жавоб берди [14]

Рустам Ашурматов Каннаваронинг Ўзбекистон миллий жамоасини қабул қилиб олишига муносабат билдирди [12]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 24 53
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Қизилқум 23 26
9 Қўқон-1912 24 26
10 Сўғдиёна 23 25
11 Андижон 22 25
12 Сурхон 24 25
13 Машъал 23 23
14 Хоразм 24 21
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Хоразм 1-1 Навбаҳор
24-тур ОКМК 0-1 Қўқон-1912
24-тур Бухоро 0-4 Пахтакор
24-тур Сурхон 0-2 Динамо
24-тур Бунёдкор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

05/10 17:00 Нефтчи - Андижон
05/10 17:00 Шўртан - Сўғдиёна
05/10 19:15 Қизилқум - Машъал

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5696 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Бухоро ПФК” ва “Динамо плюс” ПФКга янги директорлар тайинланиши юзасидан маълумот

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Бухоро
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси “Бухоро” футбол клубига янги раҳбар тайинланиши масаласида ўрганишларни амалга оширганидан хабарингиз бор. Унга кўра, жорий йилнинг 05 июнь санасида Бухоро шаҳар ҳокимлиги ҳамда Бухоро вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармасидан вакил иштирок этган йиғилишда футбол клубининг амалдаги директори Жамшид Ботиров ишдан олиниб, Алишер Рустамов футбол клубининг янги  директори сифатида таништирилган.

Футбол клуби Уставининг (2013 йил 22 мартда 148-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 15.2-бандига мувофиқ футбол клуби директори таъсисчиларнинг Умумий йиғилиши томонидан тайинланиши ва лавозимидан озод қилиниши белгиланган. Шунингдек, мазкур Уставнинг 1.2-бандида футбол клубининг  таъсисчилари сифатида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва Бухоро шаҳар ҳокимлиги қайд этилган.

Аниқланишича, 2020 йилнинг 05 июнь куни футбол клуби таъсисчиларининг Умумий йиғилиши баёни расмийлаштирилган. Мазкур Умумий йиғилиш баёнининг расмийлаштирилишида “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг  35-моддаси талаблари бузилган. Жумладан, Баённомада иштирок этганлар (тўлиқ бўлмаган), кун тартибидаги масала ва қарор қисми ёзилган бўлса-да, баён қисми — Умумий йиғилиш иштирокчиларнинг айтган гаплари, берган овозлари, билдирган таклиф ва фикрлари — қарор қилишга етарлича асос мавжуд эмаслигини кўрсатади. Йиғилишда Бухоро шаҳар ҳокими Ў.Жумаев, Бухоро вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи И.Мирзаевлар қатнашгани баён этилган. Бироқ, йиғилиш баёнида футбол клубининг яна бир таъсисчиси — Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг ваколатли вакили иштирок этгани тўғрисида бирорта ҳам сўз бормаган. Бундан ташқари, Баённомани ким баёнлаштиргани, яъни, Умумий йиғилиш котиби ким эканлиги, унинг исми-шарифи бирор жойда кўрсатилмаган. Қўшимчасига, футбол клубининг амалдаги директори  Жамшид Ботиров билан тузилган меҳнат шартномаси қандай асослар (ўз аризаси ёки бошқа сабаблар)га кўра бекор қилингани ҳам  қайд этилмаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, футбол клуби таъсисчиларининг Умумий йиғилишини ўтказиш ва йиғилиш баёнини расмийлаштириш тартибига риоя қилинмаганини кўриш мумкин. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ футбол клубига янги директор тайинланишида ҳуқуқий жиҳатдан хатога йўл қўйилгани юзасидан “Бухоро” футбол клубига ҳамда унинг таъсисчиларига расмий хат юборган. ЎзПФЛ клубга ким директор этиб тайинланиши масаласига аралашмайди. Аммо тайинланиш жараёни қонун-қоидалар асосида ўтиши тарафдори. Бу масалалар қонун доирасида ҳал этилмагунига қадар, ЎзПФЛ янги директорни рўйхатдан ўтказмайди. 

Бундан ташқари, футбол клубига янги раҳбар тайинлаш билан боғлиқ ўрганиш  “Динамо плюс” футбол клубида ҳам амалга оширилди. Жорий йилнинг 12 июнь куни Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, Самарқанд вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Самарқанд вилояти футбол ассоциациясидан  вакил иштирок этган йиғилишда “Динамо плюс” ПФКнинг  амалдаги бош менежери (директори) Илхом Шарипов ишдан олиниб, унинг ўрнига Учқун Қобилов футбол клубининг янги  директори сифатида таништирилган.

Футбол клуби Уставининг (2020 йил 01 майда 260984-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 20.1-бандига мувофиқ футбол клуби директори таъсисчиларнинг Умумий йиғилишида  икки йил муддатга тайинланиши белгиланган.  Шунингдек, мазкур Уставнинг 1.3-бандида футбол клубининг  таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги этиб қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сон Фармонига мувофиқ,                     13 та профессионал футбол клубининг устав фондидаги хўжалик жамиятлари ва ҳокимиятларнинг улушлари Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилгач, уларни сотиш бўйича тендер савдоларини ўтказиш Давлат комиссиясининг қарорига асосан амалга оширилиши белгиланган. Хусусан, “Динамо плюс” футбол клубининг устав фондидаги давлат улуши ҳам тўлиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилган.

Аниқланишича, 2020 йилнинг 12 июнь куни Самарқанд шаҳар ҳокими Б.Облоқулов томонидан футбол клубига янги директор тайинлаш бўйича “Динамо плюс” ПФК МЖЧнинг Умумий йиғилиши баёни расмийлаштирилган. Мазкур Умумий йиғилиш баёни асосида футбол клубига янги директор тайинлаш нотўғри эканлиги юзасидан ЎзПФЛ футбол клуби раҳбариятига маълумот тақдим  этди. Шундан кейин 2020 йилнинг 19 июнь куни “Динамо плюс” футбол клубининг айни вақтдаги Ягона таъсисчиси — Давлат активларини бошқариш агентлиги номидан агентликнинг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи С.Маҳмараимов раислигида йиғилиш ўтказилган. Жамиятнинг Ягона таъсисчиси қарори билан Учқун Қобилов футбол клуби директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги “Давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  356-сонли қарорига асосан, устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ижроия органи раҳбари ва раҳбар ўринбосари лавозимларига номзодларни кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишган ҳолда амалга оширилиши белгиланган. Шу сабабли футбол клуби директори лавозимига таклиф этилган номзод Вазирлар Маҳкамаси билан келишилгунга қадар директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланиши мақсадга мувофиқлиги билдирилган. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ Учқун Қобиловни “Динамо плюс” футбол клуби директори вазифасини вақтинча бажарувчиси сифатида рўйхатдан ўтказди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 20:04, 22.06.2020. Ўқилди: 3347 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 13
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.