Самолёт ҳалокати оқибатида вафот этган Эмилиано Сала «Нант»нинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши футболчилари рейтингидан жой олди
Авиаҳалокатда вафот этган аргентиналик ҳужумчи Эмилиано Сала «Нант»нинг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши 10 нафар футболчилари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Француз клубининг 99 фоиз мухлислари Сала учун овоз берди. У 2015—2019 йилларда «Нант» шарафини ҳимоя қилган. Клуб сафида 133 та ўйин ўтказиб, 48 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Сала 2019 йилги қишки трансферлар ойнасида «Нант»дан «Кардифф Сити»га ўтади. 21 январь куни кечқурун ҳужумчи шахсий самолётда Уэльсга учиб кетади, бироқ қўнишга бир соат қолганида самолёт радарлар кузатувидан ғойиб бўлади. Кейинчалик қидирув гуруҳи Ла-Манш каналининг пастки қисмидан самолёт ва Саланинг жасадини топади. Бироқ учувчининг жасади топилмайди.
Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:33, 24.06.2020. Ўқилди: 2686 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар