Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Шердор” ва “Иттифоқ Навоий” футбол клублари Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қатнашчилари сафидан чиқарилди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитасининг  2020 йил 30 июндаги 04-сонли йиғилиш баёнига асосан “Шердор” ва “Иттифоқ Навоий” футбол клублари белгиланган талабларни бажармаётгани ҳамда қатнашчилик бадали ва бошқа тўловларни ўз вақтида тўламагани учун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қатнашчилари сафидан чиқарилди.

“Шердор” футбол клуби 2018 йилда, “Иттифоқ Навоий” футбол клуби эса 2019 йилда Про-лигада иштирок этиши учун шартли равишда қабул қилинган бўлиб, бунда клублар раҳбариятининг ўша вақтда ЎзПФЛ томонидан қўйилган талабларни бажариш юзасидан берган ваъдалари  муҳим ўрин тутган эди. Бироқ, ҳозирга қадар мазкур футбол клублари ўз мажбуриятларини бажаргани йўқ. 
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси жорий йилнинг январь ойида Про-лигада иштирок этувчи футбол клубларининг умумий иш фаолияти, ижро интизоми ҳамда регламент талабларининг бажарилишини ўрганиш мақсадида Ишчи гуруҳ ташкил қилганди. Бунда “Шердор” футбол клубининг фаолияти ўрганилган. Ўрганишлар жараёнида футбол клубининг молиявий-ҳисоб фаолияти тўлиқ юритилмаслиги, 2020 йилги харажатлар сметаси тасдиқланган бўлса-да молиялаштириш манбаларининг мавжуд эмаслиги аниқланган.

“Шердор” футбол клубида молиявий ҳолатнинг яхши эмаслиги, қарздорликлар бартараф этилмагани, қатнашчилик бадали ҳатто ўтган мавсум учун ҳам тўлиқ тўланмагани, молиявий-ҳисоб фаолияти талаб даражасида юритилмаслигидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ унинг келгуси фаолиятига шубҳа билан қарайди. Аслида “Шердор” футбол клубининг 2020 йил 24 февралдаги 07-сонли мурожаат хатига асосан, футбол клубига жорий йилнинг 1 апрелига қадар вазиятни ўнглаш учун муддат берилган ҳамда шартли равишда Биринчи лига иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтишига рухсат берилганди.  Шундай бўлсада, “Шердор” футбол клуби кетма-кет кафолат хати ёзиш билан чекланди холос. Аслида эса клублар аввал қатнашчилик бадалини тўлаб, сўнг мусобақада иштирок этиши керак. ЎзПФЛ эса бу борада клубларга доим имконият яратиб беради. Аммо ўтган йиллардан ҳам қарздор бўлган клубларнинг мусобақада давом этиши, Мусобақалар ўтказиш регламентининг бузилиши ҳисобланади. ЎзПФЛ бундай клубларга вазиятни чигаллаштирмай, Иккинчи лига мусобақасида фаолиятини давом эттиришни тавсия қилади. 

Шу билан бирга, “Иттифоқ Навоий” футбол клуби ҳам ўтган йилги мавсумда чемпионатда муносиб иштирок этмагани, регламент талабларини тўлиқ бажармаётгани, қатнашчилик бадали юзасидан “Шердор” футбол клубидаги каби қарздорликлар мавжуд эканидан келиб чиқиб, Иккинчи лига учун тавсия этилади. “Шердор” ва “Иттифоқ Навоий” футбол клублари қатнашчилар сафидан чиқарилгани учун мазкур футбол клублари ва уларнинг футболчилар билан меҳнат шартномалари муддатидан олдин бекор қилингудек бўлса, футболчиларнинг ЎзПФЛ мусобақаларида иштирок этувчи бошқа футбол клублари билан имзолаган меҳнат шартномалари рўйхатдан ўтказиб берилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 10:17, 02.07.2020. Ўқилди: 4022 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик