Бугун 22 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тачмурад Агамурадов: «Бошдан баланд сакраб бўлмайди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Репортажлар
A A A

Coca Cola Суперлигаси 7-турида "Локомотив" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Қизилқум" бош мураббийи Тачмурад АГАМУРАДОВ журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

— Умуман олганда ўйин тенг курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимда рақибга устунликка эришиши учун имконият бермадик. Афсуски, таркиб борасида бизда муаммолар бор. Захирадан тушаётган футболчилар ўйинни кучайтира олишмаяпти, аксинча, жамоани кучсизлантирмоқда. Ўйиннинг якунида бўлган вазиятларни инобатга олмасак, ўйин дурангга мос эди. Ҳечқиси йўқ, ишлашда давом этамиз. "Локомотив"ни эса ғалаба билан табриклайман.

— Жамоадаги асосий камчилик қандай?
— Сифатли футболчилар бизга етишмаяпти. Биз қўл остимиздаги футболчиларни ишлатяпмиз. Шу боисдан узоққа бора олмаяпмиз. Чунки бошдан баланд сакраб бўлмайди. Натижаларга эришиш учун шунга яраша футболчилар керак.

— Рестартдан кейин жамоа тўртинчи ўйинда ҳам гол ура олмаяпти.
— Қандай қилиб гол ура оламиз? Рухсатдан кейин атиги 7-8 кун машғулотларда қатнашдик. Менимча бундай ҳолат деярли барча клубларда бўлди. Аммо менинг футболчиларим жисмоний ва функционал жиҳатдан етарлича тайёргарликка эриша олмади. Шунингдек, футболчиларга совуққонлик ва маҳорат ҳам етишмаяпти. Бу ерда бирор футболчини гапириб, уялтирмоқчи эмасман.

— Август ойида трансферлар ойнаси очилади. Жамоа таркиби қанчалик даражада ўзгаради?
— Катта ўзгаришлар бўлади. Камида 7-8 футболчи билан хайрлашамиз. Уларнинг ўрнига сифатли футболчилар оламиз. Ҳозирги ёмон ҳолатдан чиқиб олиш учун бизга кучли тайёргарликка эга футболчилар талаб қилинади.

— Олдингизга қандай вазифалар қўйилган?
— Ҳозирги вазифамиз — мана шу ҳолатдан чиқиб олиш. Буни уддалаб олсак, мавсум давомида бизнинг олдимизга вазифалар қўйиб борилади. Аслида вазифалар доимо мавсум аввалида қўйиларди. Жамоа таркибини мен йиғмаганман ва шу сабабли ҳам бу борада шундай келишиб олганмиз.

Киритилди: 15:16, 02.07.2020. Ўқилди: 2405 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик