Испания Ла Лигасининг 34-турида «Атлетико» 3 июль, жума куни «Мальорка»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 29-дақиқасида Альваро Мората пенальтини аниқ амалга оширди, ҳужумчи танаффус арафасида «матрасчилар» ва ўзининг иккинчи голини урди. 79-дақиқада Коке якуний ҳисобни ўрнатди — 3:0.
Ушбу ғалабадан кейин Диего Симеоне жамоасининг очколари 62 тага етди ва улар 3-ўринда бормоқда. «Мальорка» (29) эса 18-поғонада қолди.