Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Энцо Мареска «Манчестер Сити» футболчилари билан учрашув тайёрламоқда [0]

Гави Переснинг айбловларига жавоб қайтарди: «Реал» доим бизнинг муваффақиятларимизни қадрсизлантиришга ҳаракат қилади» [0]

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [0]

Жозе Моуриньо «Реал»даги фаолияти учун мураббийлар штабини аниқлаб олди [0]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [0]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [0]

«Бавария» президенти Олисенинг трансфери ҳақида: «Унинг кетиши ҳақида ўйлашга ҳеч қандай сабаб йўқ» [0]

Камавингага кутилмаган харидор чиқди [0]

Гави «Барселона»нинг ЕЧЛдаги муваффақиятсизлиги сабабини айтди [0]

Эрлинг Холанд «Арсенал»нинг АПЛдаги чемпионлигига муносабат билдирди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлига клублари майдонлари ҳақида: икки йўл бор

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Статистика
Рукн: Янгиликлар
A A A

Биз стадионларни ёритиш масаласига эътибор қаратишни бошладик. Мана шу ҳаволада Coca Cola Суперлига стадионларидаги ҳолат ҳақида тўлиқ маълумот берилган. Режамиз бўйича, 2021 йилги мавсумда Суперлига стадионлари минимум 1200 люксни ташкил қилиши керак.

Яқинда биз стадионлар майсаси юзасидан фикр алмашишни бошладик. Бунда "Навбаҳор", "Насаф", "Пахтакор", "Локомотив", "Қизилқум" каби стадионлар майсасини парвариш қилган мутахассислар ЎзПФЛга ташриф буюрди. Учрашувларни кузатаётган бўлсангиз, айнан шу клублар майдони газони бошқаларникидан ажралиб туради.

Биринчи галдаги мавзу бошқа майдонлар ҳолати ҳақида борди. Биласизми, ўша "Локомотив", "Насаф" ёки "Пахтакор" клублари бундай майдонларни парвариш қилиш учун яхшигина чиқим қилади. Бу бутун дунёда бор нарса. Аммо афсуски, бизда майдонлар учун маблағ ажратмайдиганлар етарлича. Легионерлар ёки бошқа харажатлар учун миллиардлар топилиши мумкин, бироқ майдон ҳолатини ушлаб турадиган техникалар сотиб олинмаган, майсалар учун витаминлар деярли берилмайди. Ваҳоланки, трансляциялар Европаникига яқинлашиши учун нафақат сифатли ТВ техникалар, балки прожектор ҳамда яхши майсалар ҳам зарур.

Шунингдек, учрашувлардан аввал майсани намлаш, яъни, унга сув сепиш масаласи ҳам кўтарилди. Тезкор ва комбинацион футболни яхши кўрадиган мураббийлар бунга жиддий эътибор беради, уларни сиз ҳам яхши биласиз. Бунда тўп тезроқ юмалайди, ҳужумкорлик ортади, футболчилар футболдан роҳат олиб тўп суради. Аммо натижа йўлида бундан қочадиган мураббийлар ҳам бор. Уларни ҳам тушуниш мумкин, таркиби кучсизроқ эканини билгани учун, етакчи клубларни шу йўл билан қуролсизлантиришга, ёпиқроқ футбол ўйнашга, кенг фронт бўйлаб ҳаракат қилмасликка урғу беришади.

Бундан ташқари, майсалар характери ва иқлим шароити ҳам бор. Айтайлик, учрашувдан аввал майса суғорилса, футболчиларда ўйин яхшироқ чиқади, аммо майса нисбатан кўпроқ талофат кўради. Нима демоқчиман, яхши футбол учун кўп мутахассислар ўша қурбонликка тайёр туради. Испания, Англия, Германия каби чемпионатларда гол урган футболчилар майса устида қандай “учишларини” сиз яхши биласиз, бу улар учун одатий ҳолат. Биз ҳам мана шу босқичга етиб боришимиз керак.

Яхши майдон катта харажат талаб қилади. Шундан келиб чиқиб, клубларда икки йўл бор: ё яхши инфраструктура қилиш ва камчиқим футболчилар билан тўп суриш ёки яхши футболчиларни жалб қилиб, инфраструктурага пул етказа олмаслик. Масалан, мен биринчи йўлни ёқлаган бўлардим. Бу ёшроқ футболчиларга катта туртки беради, улар текис ва равон майдонларда футбол сабоғини чиқаришга муҳтож. Бу уларга қўрқмасдан, ўзига ишонч билан тўп суриш, тўп билан муомала қилаётганда қийшиқ майдонга эмас, очилаётган шерикларига назар ташлаш каби кўникмаларини беради. Афсуски, равон бўлмаган футбол майдонларида катта бўлган авлод кетма-кет чиқаверади ва биз улардан Япония ёки Жанубий Кореяни ютишни талаб қиламиз.

Ҳа, баъзи мураббийлар вилоятдаги майдонлардан нолиши мумкин. Аммо улар буни баъзида футболнинг бир қисми сифатида қабул қилишлари керак. "Барселона" ҳам ҳар ерда "Камп Ноу"даги шароитни топа олмайди. Кимдадир майса 1,5 см қилиб, яна кимда 2,2 ва ҳоказо узунликда ўрилади, футболчилар, мураббийлар буни жуда яхши ҳис қилади, ҳамма жойнинг ўз тош ва тарозиси бор, ҳамма жамоа шунинг учун ҳам ўз уйида, ўз майсаси устида яхшироқ кўринади, майдонга тезроқ мослашади.

Бугунга келиб Суперлига ва Про лига майдонлари анча яхшиланган. Энди биз тезроқ иккинчи босқичга — ўша майдонлар учун чиқимлар қиладиган даврга етиб келишимиз керак. Ўйингоҳлар майдонини асраб, машғулотлар учун бошқа майдонлар барпо этишимиз шарт. Керак бўлса, бунинг учун қиммат футболчилардан вақтинча воз кечиш мумкин, эвазига ўзимизнинг болалар келажакда улардан анча савиялироқ футболчи бўлиш имкониятини қўлга киритади.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 18:04, 07.07.2020. Ўқилди: 3472 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик