Бугун 6 июнь, 2026 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Диёр Имомхўжаев «Бухоро» — «Бунёдкор» ўйини қолдирилгани ҳақида: Ваҳимага ҳожат йўқ

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ўйинлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Бунёдкор» клуб футболчиси коронавирус юқтириб олганликда гумон қилинганидан сўнг Суперлига 9-тури доирасидаги «Бухоро» — «Бунёдкор» учрашуви номаълум муддатга қолдирилди.

Мазкур ҳолатга ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев изоҳ бериб ўтди.

«Бунёдкор» футболчиси вирус юқтириб олган бўлиши мумкин. Жамоанинг қолган аъзолари ўзларини яхши ҳис қилмоқда. Аммо шунга қарамай, улар ҳам тест топширишига тўғри келади. Бу борада аниқ маълумотлар чиққунига қадар қолган жамоаларнинг хавфсизлиги нуқтаи назаридан «Бунёдкор» иштирокидаги учрашув ўтказилмайди.

Ҳозирча ваҳима қилиш ўринсиз. Тақвимдан «Бунёдкор»нинг қолдирилган ўйини учун жой топиб беришнинг ҳозирча имкони бор. Қолган учрашувлар эса давом этади», — дейди Имомхўжаев.

Шунингдек, мутасадди лиганинг кейинги тақдири ҳақида фикр билдирар экан, Россия Премьер Лигасида «Ростов» клуби билан бўлган ҳолат кузатилмаслигини маълум қилди.

«Биз учун қолган 13 жамоанинг учрашувларга шай ҳолатда бўлиши жуда муҳим.

«Ростов» билан бўлган воқеа сабаб Россия футболи бутун дунё учун мавзу бўлди. Биз Россия футболи босиб ўтган йўлдан максимал даражада ўрнак олмасликка ҳаракат қиламиз. Бизнинг ўз йўлимиз бор, агар гап жаҳон тажрибаси ҳақида кетса, футболи ва умуман бошқа соҳалари ривожланган мамлакатлар йўлини ўрганишимиз мумкин.

ПФЛ учун биринчи навбатда футболчилар ва умуман аҳоли саломатлиги муҳим, ундан кейингина футбол. Биз футбол учрашувларини давом эттириш йўлида максимал даражада ҳаракат қиляпмиз ва бу борада барча футбол клубларидан гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишни сўраймиз», — дейди Имомхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида «Ростов»нинг олти нафар ўйинчисида коронавирус инфекцияси мавжудлиги аниқланиб, бутун жамоа ва мураббийлар штаби икки ҳафталик карантинга олинганди. «Ростов» эса «Сочи»га қарши ўйинда ўринбосарлар ва 17 ёшли футболчилар билан ўйнашга мажбур бўлган ва 1:10 ҳисобида ютқазганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 01:21, 13.07.2020. Ўқилди: 4452 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик