Суперлига, 10-тур. «Навбаҳор» - «Сурхон» ўйин Тошкентда ўтказилади
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 10-туридан ўрин олган “Навбаҳор” ва “Сурхон” жамоалари ўртасидаги учрашув Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Айни пайтда юзага келган ҳолатдан келиб чиққан ҳолда, ҳар икки клуб ўзаро келишган ҳолда, шунга қарор қилишди.
Тақвимга кўра, ўйинга “Сурхон” клуби мезбонлик қилиши керак эди. Ўзаро келишувга кўра, “Навбаҳор” биринчи даврада расмий мезбон вазифасини ўтайди. Иккинчи даврадаги баҳсда эса “Сурхон” мезбонлик қилади ва бу ўйин ҳам Тошкентда ўтказилади.
10-турдан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сурхон” учрашуви 21 июль куни Тошкентдаги “Локомотив” стадионида соат 19.00да бошланади.
Ёшлар ўртасидаги баҳс эса 20 июль куни соат 18.00да “Бунёдкор” академияси майдонида старт олади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 07:16, 17.07.2020. Ўқилди: 4082 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар