Ўртоқлик ўйини. «ПСЖ» Бельгия клубига 7та гол урди (видеошарҳ)
«ПСЖ» Бельгиянинг «Васланд-Беверен» клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биринчи бўлимда парижликлар дастлаб автогол эвазига ҳисобни очишган бўлса, 28-дақиқада Неймар пенальтидан фарқни иккитага оширди.
Иккинчи бўлимда Мауро Икарди, Килиан Мбаппе ва Лоик Мбе Со биттадан, Эрик Максим Шупо-Мотинг эса иккита гол уришга муваффақ бўлди.
Маълумот ўрнида. «Васланд-Беверен» клуби Бельгия чемпионатининг жорий мавсуми якунига кўра қуйи дивизионга тушиб кетди. Аввалроқ «ПСЖ» «Гавр» устидан 9:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Киритилди: 05:30, 18.07.2020. Ўқилди: 4236 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар