«МЮ» ва «Интер» ўзаро ўйинчи алмашиши мумкин
«Манчестер Юнайтед» ва «Интер» клублари ёзги трансфер пайтида ўзаро ўйинчи алмашиши мумкин.
"Нерадзурри" ҳозирги пайтда ижара асосида ўйнаётган Алексис Санчесни ўз сафида олиб қолмоқчи. Бунинг эвазига «Интер» манкунианликларга Иван Перишични таклиф этмоқда.
Хорватиялик футболчи жорий мавсумни ижара асосида «Бавария»да ўтказмоқда, аммо мюнхенликлар унинг трансферини сотиб олмасликка қарор қилишди. Боз устига, Перешич «Интер» бош мураббийи Антонио Контенинг кейинги режаларидан ўрин олмаган.
Transfermarkt Перишични 17,5 миллион евро, Санчесни эса 16 миллион еврога баҳолаган.
Манба: sport.ua
Киритилди: 22:26, 24.07.2020. Ўқилди: 6883 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар