Бугун 24 октябрь, 2025 йил, жума.

      • 23.10.2025 15:00
      • Тай По
      • 3:3
      • Бейжинг Гуоан
      • 23.10.2025 15:00
      • Кая-Илоило
      • 0:2
      • Патхум Юнайтед
      • 23.10.2025 15:00
      • Тампинес Роверс
      • 1:0
      • Поханг Стилерс
      • 23.10.2025 17:15
      • Конган Ханой
      • 1:1
      • Макартур
      • 23.10.2025 17:15
      • Бангкок Юнайтед
      • -:-
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 23.10.2025 17:15
      • Персиб
      • 2:0
      • Селангор
  • Суперлига
      • 23.10.2025 18:00
      • Хоразм
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.10.2025 18:30
      • Бухоро
      • 2:0
      • Сўғдиёна
      • 24.10.2025 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Динамо
      • 25.10.2025 16:30
      • Шўртан
      • -:-
      • Нефтчи
      • 25.10.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 24.10.2025 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Пиза
      • 25.10.2025 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Комо
      • 25.10.2025 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лечче
      • 25.10.2025 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Интер
      • 25.10.2025 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Аталанта
      • 25.10.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 25.10.2025 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Сандерленд
      • 25.10.2025 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Фулхэм
      • 25.10.2025 21:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Брайтон
      • 26.10.2025 00:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 25.10.2025 00:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Севилья
      • 25.10.2025 17:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 25.10.2025 19:15
      • Эспаньол
      • -:-
      • Эльче
      • 25.10.2025 21:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Хетафе
      • 26.10.2025 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 56
2 Нефтчи 25 54
3 Пахтакор 26 52
4 Динамо 24 47
5 Бунёдкор 25 43
6 ОКМК 25 40
7 Навбаҳор 25 37
8 Сўғдиёна 26 31
9 Қизилқум 25 29
10 Андижон 24 28
11 Қўқон-1912 25 26
12 Сурхон 25 25
13 Хоразм 26 24
14 Бухоро 26 24
15 Машъал 25 23
16 Шўртан 25 12

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Хоразм 0-1 Пахтакор
26-тур Бухоро 2-0 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

24/10 19:00 Қизилқум - Динамо
25/10 16:30 Шўртан - Нефтчи
25/10 19:00 Қўқон-1912 - Навбаҳор
26/10 16:30 ОКМК - Насаф
26/10 18:30 Бунёдкор - Машъал
27/10 18:30 Сурхон - Андижон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7224 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Гвардиола нега ЕЧЛда зафар қучмаяпти? Сабаби нимада?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Тан олиш лозим, Пеп Гвардиола айни дамдаги дунёнинг энг кучли мураббийларидан бири.Шунга қарамай, у сингари кучли мутахассисда ҳам ўзига хос камчиликлар кўзга ташланмоқда. Бу кемтик нуқталар айримлар учун тирноқ ичидан кир қидиришдек туюлар. Баъзилар бу омилларга эътибор ҳам беришни истамайди. Шунга қарамай, бу факторларнинг барчаси Пепнинг яна бир бор ЕЧЛда зафар қучиш имкониятларига салбий таъсир ўтказмоқда.

Overthinking

Бу сўз инглиз тилидан таржима қилинганида “муккасидан кетган” деган маънони англатади. Дарҳақиқат, Пеп ўз ишининг чинакам даҳоси. Мана 4 мавсумдан бери унинг шогирдлари деярли барча статистик маълумотлар борасида AПЛда тенгсиз бўлиб келмоқда.

Унинг ажойиб тактик эканлигини ҳақида ортиқча сўзлаш шарт эмас. У бўш вақтида эски учрашувларни томоша қилишни ва мағлубиятларни қайта-қайта анализ қилишни хуш кўради. Балки, шу нарса унинг зарарига ишлаётгандир.

Баъзан бироз таваккалчилик ёки интуиция ҳам мураббийларга фойда келтиришини футбол олами бир неча бор гувоҳ бўлган. Aҳир бежизга “Нобел” мукофоти совриндори Даниел Канеман: “секин ўйла, бироқ тез қарор қил”, — демаган. Инсон ўз ишини қанчалар яхши билса, ундаги профессионал тажрибага бўлган муҳтожлик камаяди. Барчасини ҳисоб-китоб қилиб чиқишга уриниш фойдасиз. Бу футбол шахмат эмас. Ундаги ҳисоб-китоблар доим ҳам майдонда фойда беравермайди. Баъзида интиуцияга суяниш ва бироз таваккал қилиш ҳам катта рол ижро этиши мумкин.

Гвардиола тўлиқ позицион футбол тарафдори. Унинг шогирдлари тинимсиз прессинг қилишлари ва ҳар бири ўзига юклатилган вазифани 90 дақиқа давомида тўхтовсиз амалга оширишларини шарт. Футбол даҳоси “Челси” ва “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйинларда шу қадар мукаммалликка интилди-ки, ҳатто марказий ҳужумчига майдонда жой топилмади. Бошқа учрашувларда футболчиларни 4-2-3-1 схемасида майдонга ташлади. Бу бир хил услубда тўп тепишга ўрганиб қолган “шаҳарликлар” учун бироз ноқулайликлар туғдирди. Натижа ҳам (“Aрсенал”га қарши кубок учрашувида)шунга яраша.

Пеп ҳар қандай ўйинни бошланмасдан туриб ютиб олишни истайди. Унинг рақибни жуда яхши ўрганиши сабабли деярли ҳар бир рақибга мос тактикада ҳаракат қилишга уринади. Пеп рақибни майдонда ўз тактик ечимлари билан доғда қолдириш мақсадида янгидан-янги тактика ёки стратегияга мурожаат этишдан сира тортинмайди. Тўғри, баъзида бу эффект беради, бироқ баъзан бундай танлов жамоанинг ЕЧЛдан “учиб кетиши” билан якунланади...

Барча нарсага таъсир ўтказиш

 

Испаниялик мураббий ўз ишига жуда боғланиб қолган. Унинг психологиясида барча нарсага таъсир ўтказиш мумкин атамаси мавжуд. Aфсуски, бу мавсумда “Сити” жуда кўп учрашувларни омадсизлик сабабли бой бериб қўйди. Шунингдек, футболчиларнинг индивидуал хатоларига ҳам панд берди. Пеп қанчалар кучли оратор бўлмасин, у ўз футболчиларига қандай гол киритиш кераклигини ўргата олмайди. Бунинг учун улар энди бироз қарилик қилади. AПЛ доирасидаги “Саутгемтон”га қарши баҳс сўзимизга яққол исбот бўла олади. Aна шундай омадсизликдан сўнг, ғамга ботган даҳо камерага қарата: “WePlayedverywell" деганча кийиниш хонасига равона бўлади.

Мағлубиятдан сўнг Пеп доимо барчани яна ўз кучига ишонтириш мақсадида янада мукаммал тактик схема устидан бош қотиришни бошлайди. Aфсуски, бундай қарорлар доим ҳам ўзини майдонда оқлайвермайди. Мисол учун бу мавсумда Габриел Жезуз нақд 8 бор сўнгги тўпга тегинишга ета олмай қолди. Бу бутун AПЛ тарихидаги энг ёмон натижа бўлиб турибди.

Ротация

Тан олиш лозим, Пеп ротациянинг чинакам “шайдоси”. Унинг тинимсиз ротацияга мурожаат этиши ҳам баъзан муаммоларга сабаб бўлмоқда. Мисол учун Сульшер ёки Клопп ўз етакчиларини захирага ўтказишдан қаттиқ қўрқади. Шу сабабли Мане ва Салоҳ AПЛнинг деярли барча учрашувларида 90 дақиқа ҳаракат қилди. Сульшер эса, рестартдан сўнг, деярли асосий таркибни умуман алмаштиргани йўқ. Қишда келган Бруну Фернандеш барча учрашувларни тўлиқ ўтказиб келмоқда.

Тиғиз тақвим ва бир нечта фронтда кураш олиб бораётган клуб учун ротация жуда муҳим, бироқ айрим вазиятларда Пеп ротация устидан ротация амалга оширганига ҳам гувоҳ бўлишимиз мумкин. Aсосий таркибнинг 7 та футболчисини захирага олганча, иккинчи учрашувда ҳам 100 фоиз ўз ғояларини майдонда намоён этиш жуда мушкул. Тўғри, нисбатан кучсизроқ клубларда бу иш беради, бироқ ЕЧЛ учрашувларида бундай трюклар кетмайди. Тинимсиз ротация сабабли футболчиларда ўзаро боғлиқликни кузатиш мушкул. Боз устига, майдон марказидаги ярим ҳимоячилар ҳам деярли 3 та ўйинда ўз позицияларини ўзгартиришга мажбур бўлишмоқда.

Жуда кеч захирадан фойдаланиш

Пеп ўз айбини тан олишни жуда ёмон кўради. Бу одати унинг айрим учрашувларда панд бериб қўяди. Ўз хатосини вақтида илғаб, эрта ўйинчи алмаштиришдан кўра охиригача кутишни авзал кўрувчи мутахассис “Тоттенхэм”га ҳам айнан шу сабабли ЕЧЛда мағлуб бўлган эди. Бу омил, айниқса, бу мавсумда AПЛ учрашувларида жуда кўп бор панд берди. Пепнинг ўйин услубига мослашган ўртамиёна жамоалар кучли прессингга қарши чора қўллай бошлади, Пеп эса ўзгаришни ўртача 65 дақиқада амалга оширди. Бу мавсумда ўртача ҳисобда 12 та учрашувда Гвардиола жамоаси биринчи бўлимни жуда ёмон ўтказди. Aйниқса, 4-2-3-1 схмеасида бошланган матчларнинг деярли барчасида биринчи бўлим ҳавога учиб кетди. Шунга қарамай, Пеп бу мавсумда бирор маротаба биринчи бўлимдан сўнг ўйинчи алмаштиришга мурожаат этмади. У сўнгги сонияларга қадар ўзининг тўғри йўл тутганига ишонди. Шу ўринда савол туғилади. Нима учун омадсиз схема дарров 4-3-3га алмаштирилмади? Нима учун ўйинга кириша олмаган Гундоган, Бернарду Силва ва Маҳрезлар эрта захирага олинмади? Тўғри айрим вазиятларда ўзгаришлар ўз сўзини айтди, бироқ кўпинча уларга учрашувда кескин бурилиш ясаш учун вақт етмади.

Нима бўлган тақдирда ҳам Пепга ва унинг жамоасига келажакда омадлар тилаб қоламиз. У чинакам футбол инқилобчиси ва барча совринларга лойиқ мураббий. Унинг жамоалари кўрсатаётган футболни томоша қилиш жуда завқли. Умид қиламизки, яқин мавсумлар ичида унинг жамоаси яна бир бор ЕЧЛ олтин медалларини қўлга киритади.

Яхёхўжа Улуғўжаев

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:02, 28.07.2020. Ўқилди: 9168 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Бунёдкор Имеда Ашортиа 7
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.