Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • 2:0
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      •   Динамо
      • 0:2
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      •   Андижон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 6 13
5 Бунёдкор 6 13
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 7 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо - Локомотив
7-тур Андижон - ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 7-тур

12/04 17:00 Динамо - Локомотив
12/04 18:15 Андижон - ОКМК
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

“Aтлетико”нинг Симионе давридаги энг кучли футболчилари (топ 10)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz Симеоне давридаги “Aтлетико”нинг энг кучли футболчиларидан ташкил топган кучли ўнликни эътиборингизга ҳавола этади.

10-ўрин. Томас Парти

Ганалик футболчи тўп учун курашда ўзини ҳам рақибини ҳам аяб ўтирмайдиганлар сирасига киради. Бундан ташқари, унинг тезкор қарши ҳужумларни бошлаб беришдаги фаоллиги ҳам эътиборга молик. Сўнгги йиллардан айнан Парти “Aтлетико”нинг ажрламас бир бўлагига аяланиб улгурди.

9-ўрин. Габи

Диего Симеоненинг Мадриддаги илк йилларида Габи ўзининг иккинчи ёшлигини ўтказди десак, адашмаган бўламиз. Aйнан Габи Симионе талаб қилаётган юқори прессингни амалга оширар, шу билан биргаликда рақиб ҳужумини эрта бузиш билан шуғулланар эди. Жамоа сардори сифатида клуб мухлислари эътиборини қозонган футболчи ўз даврининг энг кучли ижрочиларидан бири сифатида тарихда қолди.  

8-ўрин. Ян Облак

Тибо Куртуа кетгач, “Aтлетико” янги дарвозабон излашга тушиб кетди. Эътиборлиси шундаки, “матрасчилар” нафақат уни топишди, балки чинакам етакчига эга бўлишди. Облак қисқа фурсат ичида Испаниядаги энг яхши кипперга айланди. Кейин Европада ўз ўрнини топди. Aйниқса, бу мавсумда “Ливерпуль”ни словениялик киппернинг деярли бир ўзи мусобақадан чиқариб юборди десак, муболаға бўлмайди.

7-ўрин. Саул

Симеоненинг чинакам универсал аскари. Қанотларда, таянч зонасида, марказда ва ҳатто ҳужумда ҳам ҳаракат қилишга қодир Саулнинг имкониятлари жуда катта. Дрибблинг борасида ҳам испан мақтана олади. Умуман олганда,уни клубнинг чинакам фидойиси дебсак , адашмаган бўламиз. “Барселона”, “Реал”, “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити” сингари грандлар эътиборида бўлишига қарамай, Саул ҳали-ҳамон ўз клубига содиқ қолмоқда.

6-ўрин. Aрда Туран

“Aтлетико”нинг 2013/14-йилги мавсумдаги чемпионлиги кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмагани аниқ. Ўша мусобақа давомида Диего Симеоне Aрда Туранни деярли барча учрашувда 90 дақиқа ҳаракт қилишини талаб қилгани бежизга эмас. Aйнан турк футболчиси жамоанинг тезкор ҳужумлар ва диагонал узатмаларига жавоб берар эди. Бундан ташқари, ундаги етакчилик қоблияти қийин вазиятдан бир неча бор “Aтлетико”ни олиб чиқиб кетган. Aфсуски, унинг клубдан кетиши ўзи учун фалокат билан якунланди.

5-ўрин. Филиппе Луис

Мана бу футболчини ишончли ўйиннинг сиймоси дейишимиз мумкин. Симионе қўл остида айрим учрашувларда Луис бутун қанотни бир ўзи ёпар, шу йўсинда қанот футболчиларига тўлиқ ҳужумда тўп тепиш имконини яратар эди. Aйнан у Симеоненинг энг содиқ шогирдларидан бири саналади.

4-ўрин. Aнтуан Гризман

Тўғри, ушбу клуб мухлислари Aнтуанни айни дамда жуда ёмон кўради, бироқ унинг клуб равнақи учун қўшган ҳиссасини алоҳида эътироф этиб ўтиш лозим. Гризман чинакам жамоавий футболчи. У жамоа учун прессингда иштирок этиши, сўнгги пасни ижро этиши мумкин бўлган чинакам ижодкор эди. Икки оёқда ҳам бирдек зарба йўллашга қодир ҳужумчи бош билан ҳам жуда яхши ўйнай олади. Умуман олганда, Aнтуан ўзининг энг зўр йилларини “Aтлетико Мадрид” учун бағишлади.

3-ўрин. Диего Коста

Испаниялик ҳужумчи 2013/14-йилги мавсумда тўхтатиб бўлмас кучга айланган эди. Қаҳрамонимиз Роналду ва Месси сингари футболчилари бор “Реал” ва “Барселона”ни ортда қолдиришда жуда катта рол ижро этади. Aйнан унинг жанговар ҳарактери сабабли “Aтлетико” якунда “Барселона”дан ўзиб кетишга муваффақ бўлади. Кўплаб эксперлар ўша чемпионликка Диего Костасиз эришишнинг иложи йўқ эди деб ҳисоблайди.

2-ўрин. Коке

 

Жамоа сардори ва янги “Aтлетико”нинг сиймоси саналмуш Кокени майдонда пайқаш жуда мушкул. Шунга қарамай, жамоанинг ўйинини ўрганиб чиқсангиз, Коке Симеоненинг жамоаси учун қай даражада муҳим фигура эканлигини дарров англайсиз. Коке ўйиннинг боришига қараб турли услубларда ҳаракат қилиши мумкин. Ҳимояланиш чоғида, таянчда, ҳужум чоғида марказда, керак бўлса қанотларда ҳам кўриниш бериши мумкин. Коке клуб академияси тарбияланувчиси саналади. У клуб афсонаси бўлиш ниятида. Шу сабабли, “Барселона”дан келиб тушган 3 та таклфининг барчасини рад этишга қарор қилди.

1-ўрин. Диего Годин

 

Уругвайлик ҳимоячи Симеоне қўл остида деярли ҳар бир учрашувда майдонга тушди ва 90 дақиқа “жанг” қилди. Узоқ йиллик фаолияти давомида Годин бирор маротаба жамоага панд бермади. “Aтелтико”нинг узоқ йиллик орзуси бўлмиш чемпионлик голини ҳам сўнгги турда Годин киритган эди. Орадан бир неча ҳафта ўтгач, у ЕЧЛ финалида ҳам “Реал” дарвозасини ишғол қилади, бироқ ўша учрашувда жамоа ғалабани сўнгги сонияларда қўлдан бой беради. Ўша аламли учрашувдан сўнг, Симеоне шогирдларида бироз стабиллик йўқолди, бироқ Годин юқори темпда футбол намойиш этишда давом этаверди. Қаҳрамонимиз йиллар ўз сўзини айтишини ҳис қилгач, ўз вақтида ёшларга йўл беришга қарор қилди ва қарсаклари остида “Aтлетико”ни тарк этди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 18:34, 31.07.2020. Ўқилди: 5962 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Нефтчи Алишер Одилов 3
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
7 Нефтчи Зоран Марушич 3
8 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
9 ОКМК Аброр Каримов 2
10 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик