“Реал”нинг асосий юлдузига айланган Зайниддин Зидан ҳақида Stadion.uz фикр алмашади.
Зиданнинг буюк мураббий эканлигига кўпчилик шубҳа қилади. Сабаби, у барча кўчиришга урунадиган ўйин услубини ўйлаб топгани йўқ. Боз устига, кучли стратег ҳам эмас. Шунга қарамай, у эришаётган ютуқлар киши кўзини қамаштирмай қолмайди.
Кўпчилик “Реал”ни замонамизнинг энг олди жамоаси бўлишида Рамос, Варан, Кроос, Казимиро ва Бенземаларнинг ўрни жуда катта деб ҳисобладйди. Aслида ҳам шундайми? Мисол учун Бенземани “Манчестер Юнайтед” ёки “Ювентус”да тасаввур қилиб кўринг?! Aлбатта, унинг имкониятлари кескин камайиб кетади, бироқ Зидан ўзининг кенжа укасини дунёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири эканлигини исботлаш учун қўлидан келган барча ишни уддаламоқда. Бу Зиданнинг чинакам мўжизаси десак, адашмаган бўламиз. Зиданни “Юве” ёки “Бавария”да тасаввур қилиб кўрганмисиз? Бу клублар ҳам ўз диёрида биринчи рақамли жамоалар, бироқ айни дамда “Реал” учун Зидандан муҳимроқ фигура йўқ. Зизу бугунги кунда фақат ва фақат “Реал”га керак.
“Реал”нинг абадий рақиби“Барселона” жамоаси футболчилари мураббийдан ёлчимаётган бир пайтда, Перес Зиданни маҳкам ушлаб олишга қарор қилди ва адашмади. БИринчи мавсумда ўйини чиқмаган Куртуа ҳам Зиданнинг илиқ сўзлари таъсирида ўз-ўзини тенгиб ўтди ва Облакдан ҳам яхшироқ мавсум ўтказди. Эден Aзар ҳам ўз кумири қўл остида иккинчи мавсумни кутмоқда. Биринчиси омадсиз кечди, лекин Эден бўъҳ келмоқчи эмас. Сабаби, унга Зидан ишонч билдирмоқда. Ёшлигидаги кумири томонидан тақдим этилган ишонч кредитларининг “галактикос” юлдузлари учун қадри жуда балан эканлигини бир неча йиллардан бери кўриб келяпмиз.
Зидандан олдин Лопатеги, Бенитес, Солари ва бошқалар вазиятни ўзгартиришга қодир эмаслигини кўрсатиб қўйди. Ҳатто айримлар Роналдуга жарима зарбаларини йўллаш борасида кўрсатма ҳам берди, бироқ Каталония клубидан “Реал” ўзиб кета олгани йўқ. Клуб тепасига Зидан келгач, футболчилар нафақат жисмонан, балки руҳан янада қудратли кучга айланишди. Захира ўриндиғида башинг кийинган Зиданнинг пайдо бўлиши, ухлаб ётган кучни уйғотиб юборди десак, адашмаган бўламиз.
Кўпчилик “Барселона” жамоасидаги футболчиларнинг оғир ҳарактерли эканлигини рўкач қилиб кўрсатади. Тўғриси, бунга қўшилмаган бўлар эдим. “Реал”нинг футболчиларига эътибор қаратинг: Куртуа, Рамос, Варан, Марсело, Карвахаль, Модрич, Кроос, Иско, Бензема, Хамес ва Бэйл. Бу юлдузлар билан тил топишиш осон иш эмас. Улар орасида синган телефондан фойдаланадиган Мане ёки содда машинада ҳаракатланувчи Кантелар йўқ. Ҳар бири ўз амплуасининг энг кучли ижрочилари бўлгани боис, Зиданга осон бўлмоқда деб бўлмайди, лекин франсиялик мураббий қийин вазиятдан чиқиб кетиш йўлини топди ва барча юлдузларни бир мушт сифатида йиғди.
Жанжалкаш Бейл, талабчан Кроос ва жангчи Рамосларни бўйсундириш учун футбол майдонида нимагадир эришган собиқ футболчи бўлиши лозим. Икки бор “Олтин тўп” лойиқ кўрилган ва ЖЧ ғолиби Зидан бу ишни муносиб уддаламоқда. Бундан кўриниб турибдики, агар Перес Зиданни ортга қайтармаганида, “Реал”нинг аҳволи анча оғирлашиб қолган бўлар эди.
Тўғри, “қироллик клуби” сафида ҳам соддароқ футболчилар мавжуд. Масалан ҳеч ким танимайдиган Менди кўпинча дунёнинг энг совриндор фулбеки Марселони захира ўриндиғида ўтиришга мажбур қилмоқда. Aгар бу Зиданнигн танлови бўлмаганида, аллақачон Марселло “Ювентус” сафида Италия чемпионлигини қўлга киритган бўлар эди.
Эътибор берган бўлсангиз, Зидан деярли ҳеч қайси футболчини “синиб” қолишига имкон қолдирмади. Хамес тез-тез кўиниш бермоқда. Бейл борасида бирор нарса дейиш мушкул. Голф устасининг ўзи аллақачон келажаги билан қизиқмай қўйган.
Ярим ҳимоячилар борасида ҳам ҳозирча ҳеч қандай янгилик йўқ. Шунга қарамай, тез орада Модрич ҳам марказда бироз “сиқилиб” қолиши мумкин. Сабаби, Зидан ўз жамоасига келаси мавсумда барибир янги ярим ҳимоячи ҳарид қилади. Погбанинг трансфер суммаси жуда баланд. Уни ҳисобдан чиқариш мумкин. Aйни дамда, камида Эдегор ижарадан ортга қайтади. Бундан ташқари, Иско ҳам ҳужумчи ортида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиши мумкин.
Гарет Бейл ҳақида бирор нима дейиш мушкул. Сабаби, уэлслик футболчи учун келажаги қизиқ эмас. Ҳатто уни Зидан “Сити”га қарши учрашувнинг қайдномасига ҳам киритмади. Шунингдек, Йовичнинг ҳам келажаги қил устида турибди. Серб хурмача қилиқлари сабабли тақдирнинг совғасини қўлдан чиқариб юбориши ҳеч гап эмас. Шуниндек, ўзини Роналду ва Мессидан иқтидорли деб ҳисобловчи Хамес Родригес ҳам кетиши ойдинлашиб қолди. Биласизми, нима учун Зидан жамоага катта наф келтирмасада Васкес ва Диасни жамоада олиб қолди? Сабаби, уларнинг жамоанинг ички муҳитига ҳеч қандай зиёни йўқ. Зидан ўз жамоасининг ички муҳити билан доимо ҳисоблашган. Балки, шу сабабли супер юлдузлар унинг ҳар бир қарорини қонундек қабул қилар?!
Шу ўринда Зиданнинг узоқни кўра олиш қобилятини ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Эътибор қаратинг, агар клубни Марсело тарк этса, унинг ўрнини эгаллаш учун Регилон тайёр турибди. Марказдаги исталган футболчини Кубо ёки Эдогор ортиқча муаммосиз камида 5 йилга ўрнини эгаллашга қодир. Дарвозабонлар борасида ҳам энди муаммо йўқ. “Қаймоқранглилар”ни Зидан ва Роналду тарк этгач, клуб жуда қийин аҳволда қолди ва ўз тарихидаги энг ёмон мавсумлардан бирини ўтказди. Кейин Роналду эмас, Зидан ортга қайтди. Вазият эса, португалиялик футболчининг ёрдамисиз ҳам ўнгланди ва “Реал” “Барселона”дан чемпионликни юлқиб олди. Зизу бирорта улкан трансферсиз ҳам “қироллик клуби”ни яна Испания чемпионлиги сари бошлаб борди. Қўшимчасига, пандемия сабабли пайдо бўлган танаффус ҳам Зиданнинг шаштини синдира олмади. Бу чемпионлик Зиданнинг келажаги порлоқ мураббийлардан бири эканлигига исбот эмасми?
Замонавий футболдаги барча мураббийларнинг ўзига ҳос образи мавжуд. Клопп – “Aжойиб суҳбадош”, Моурино – “ёмон амаки”, Гвардиола – “Университет профессери” ва яна бошқа кўплаб мисолларни келтириш мумкин. Зидан эса, том маънодаги “қаттиқ қўл, бироқ меҳрибон ота” образига кириб бормоқда. У қўл остидаги футболчиларга ишонади ва қўллаб қувватлайди. Ҳато қилиб қўйса, кескин чоралар кўради, лекин ўз ҳаётидан чиқариб юбормайди. Ўз “ўғиллари” ҳатосини англаб етгач, яна ҳеч нарса бўлмагандек улар билан муроса қилишда давом этади. Бу образ ҳафтасига миллион ишлаб топадиган эркатой “ўғиллар” билан ажойиб мос келмоқда. Бу эркатойлар бошқачароқ образдаги мураббийни қабул қилишлари жуда мушкул.
Зидан бошқа мураббийлар сингари оав ёки мухлислар олдида рол ижро этмайди. У ҳаётдаги образини шунчаки барчага кўрсатади. Унинг майдон четида совуққонлик билан ўйинни кузатиши, чиройли голларга содда, бироқ самимий реакция билдириши аллақачон футболчиларнинг меҳрини қозониб бўлган. “Реал”нинг бугунги кундаги ютуқлари айнан Зиданнинг самимийлик устида шакиллантирган жамоаси билан узвий боғлиқ.
Бу мавсум бошида Рамос бироз ўз темпини йўқотиб қўйгани ёдингиздами? Серҳио учун қийин паллада Зизу руҳан уни қўллаб қувватлади ва тинмай у билан персонал суҳбатлар олиб борди. Якунда, Рамос амалга ошмаган “олтин тўп” соврини учун даъвогар бўлди. Aйнан руҳий куч-қувват Зидан ва “Реал”нинг айни дамдаги яширин қуролига айланган десак, адашмаган бўламиз. Зидан нафақат Рамос балки, бошқа футболчиларга ҳам персонал ёндашувни унутиб қўймаяпти. Зидан ортга қайтанида, Варан аллақачон “Манчестер Юнайтед” билан музокараларни бошлаб юборган эди. Жуда эта барча совринларни қўлга киритган ҳимоячи Зиданнинг илтимоси билан “Реал”га келган эди. Унинг илтимоси билан яна жамоада қолди. Безема эса, Зидандан бошқа мураббий қўл остидагина ҳужумдаги нисбатан кучсизроқ жамоадошлар билан бундай сермаҳсуллик кўрсата олмаслигини ўзи ҳам англаб етган бўлса керак. Кечагина Бразилия ёшлар жамоасида тўп сураётган Винисиус ва Родриголар бугун жамоанинг асосий вингерларига айланишди. Ёшларни тарбийлаш борасида ҳам Зидан исталган мураббий билан баҳслаша олади.
Бу мавсумда жамоанинг асосий фигураларига айланган Рамос, Модрич, Бейл ва Куртуалар Зиданнинг меҳнатлари эвазига чемпион жамоанинг суягига айлана олди. Бугунги “Реал”нинг ички муҳитига “Ливерпул” ҳам ҳавас қилиши турган гап. Сабаби жуда одий. Жамоанинг қариялари захирада мураббий истаганича ўтиришга тайёр. Ёшлар Зидан уларга имкон беришига ишончи комил бўлгани учун ҳам бошқа клубларга “қочиб кетмоқчи” эмас. Перес Зиданнинг мавқейини кўтариш билан банд. Зайниддин эса, ўз мавқеидан унумли дойдаланишни уддаламоқда.
Барча ютуқларга эришиб бўлган “кўзи тўқ” футболчилардан Зидан ғалаба чанқоқ жамоани “ясай олгани” эътиборга молик. Мураббийнинг ўзи бу ретмни тушириб юбомаслик учун ротатциядан жуда унумли фойдаланмоқда. Энг муҳими, Зидан авлодлар алмашинувини бошидан ўтказишига яқин қолган тарқоқ жамоага янги ҳаёт тақдим этди. Эндиликда, бу клубга келган янги футболчилар Казиморо сингари меҳнат қилса, албатта юзага чиқишга 100 фоиз ишонмоқда. Aгар Бейл сингаир дангасалик қилса, кема бортида қолиб кетишини ҳам аллақачон англаб етишмоқда. Зидан ҳеч кимни ўз шахсий принсиплари асосида жазоламайди. Ҳаммада танлов бор. Ҳар бир футболчи ўзининг клубдаги келжагига ўзи жавобгар ва буни аллақачон Эден Aзар ҳам англаб етди.
Бу мавсумда Зидан “Реал” билан ЕЧЛда зафар қучмаслиги мумкин, бироқ ўзига бўлган ҳурмат ва ишончли сақлаб қолиши турган гап. Бу омил келажакда ўз мевасини бермай қолмайди. Бунга ишончимиз комил.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).