Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
| 90+4' |
 |
Ўйин тугади. "Манчестер Сити" чорак финалга йўл олди. "Реал" эса ўтган мавсумда бўлгани каби ўз иштирокини нимчорак финалда тўхтатди |
| 90' |
 |
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди |
| 90' |
 |
Крооснинг узатмасига Васкес ета олмади. |
| 89' |
 |
"Сити" ўзгариш: Родри ўрнига Отаменди туширилди |
| 88' |
 |
"МанСити" хотиржамлик билан тўпни назоарт қилмоқда |
| 86' |
 |
Давид Силванинг зарбасидан кейин тўп тўсин устидан ўтиб кетди |
| 85' |
 |
Шундоққина "Реал" жарима майдони остонасида жарима зарбаси белгиланди. Тони Кроос КДБга нисбатан фол ишлатди |
| 83' |
 |
"Реал"да бирданига 3та ўзгариш: Вальверде, Лука Йович, Лукас ВАскес туширилди. Модрич, Азар ва Карвахаль майдонни тарк этишди |
| 82' |
 |
"Реал" ҳимоячиларидан яна бир қўпол хато. "Шаҳарликлар" фойдалана олишмади |
| 81' |
 |
"Сити"да ўзгариш: Стерлинг ўрнига Давид Силва туширилди |
| 80' |
 |
Лука Модрич сариқ карточка олди |
| 78' |
 |
"Мадрид" тўп назоратини ўз томонига оғдирди |
| 76' |
 |
Жезус жарима майдони ташқарисидан зарба йўллашга қарор қилди. Анча ноаниқ |
| 75' |
 |
Бугун "Реал" ҳимоячиларига нимадир бўлди. Рамоснинг ўрнини боса олмаяпти на Варан, на Милитао |
| 73' |
 |
Стерлинг рақиб жарима майдони ичида йиқилди. Пеналти йўқ дея кўрсатди Брих |
| 71' |
 |
"Сити" жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Бор-йўғи бурчак зарбаси |
| 70' |
 |
"Реал" дарҳол ҳужумга ташланди. Ҳимоячилар қийинчилик билан хавфни бартараф этишди |
| 68' |
 |
ГОООООЛ! Габриел Жезус! 2:1. Варан бош билан тўпни дарвозабонга етказди. Ҳужумчи тўпга эртароқ етиб борди ва Куртуани доғда қолдирди |
| 67' |
 |
"Сити"да ўзгариш: Фил Фоден ўрнига Бернарду Силва туширилди |
| 66' |
 |
Вууууҳ! Жезус! Куртуа муқаррар голдан қутқарди! |
| 64' |
 |
Вууууҳ! Бензема! Асенсио мезбонлар жарима майдони олдида тўпни қабул қилди ва Каримга узатма берди. Бензема аниқ зарба йўллади. Эдерсон тўпни эгаллаб олди |
| 63' |
 |
Бензема! Кроос рақибдан тўпни олиб қўйиб, Каримга узатди. Франциялик футболчининг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди |
| 61' |
 |
"Реал"да ўзгариш: Родриго ўрнига Асенсио туширилди |
| 61' |
 |
Фоденнинг узатмасидан кейин де Брюйне жарима майдонига кирди ва зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб, нариги қанотга ўтиб кетди |
| 60' |
 |
Ташаббус тўлалигача "Сити" томонида |
| 58' |
 |
Вууууҳ! Кевин де Брюйне икки ҳимоячи қуршовида жарима майдонига кирди. Карвахаль зарба йўлига ўзини ташлади. Бурчак зарбаси |
| 55' |
 |
Бензема жарима майдони остонасидан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
| 54' |
 |
Каземиро майдон марказида тўпни йўқотди. "Сити" жуда хавфли ҳужум ташкил қилди. Сўнгги паллада Куртуа қутқарди. Стерлингда яхши имконият бор эди |
| 53' |
 |
Кроос 30 метрлардан зарба берди. Тўп Фернандиньога тегиб қайтди |
| 51' |
 |
Жамоалар навбати билан тўпни назорат қилиб, ҳужум қилиш йўлларини қидирмоқда |
| 47' |
 |
Вуууууҳ! Кевин де Брюйненинг ажойиб узатмасидан кейин Стерлинг дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетди. Раҳим ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Бурчак зарбаси |
| 46' |
 |
Мезбонларнинг хавфли ҳужуми. Канселу жарима майдонига кирди ва дарвоза олдига узатма берди. Варан тўпни эгаллаб олди |
| 46' |
 |
Иккинчи бўлим старт олди |
| 45+1' |
 |
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилган эди. У якунига етди ва Феликс Брихнинг хуштаги янгради. Танаффус. Ҳозирча "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" - 1:1. |
| 45' |
 |
Де Брюйне бурчак зарбасидан тўпни яқин юқори бурчакка айлантирди. Куртуа қийинчилик билан тўпни қайтарди |
| 44' |
 |
Бензема яккама-якка вазиятда зарба берди. Аммо Карим офсайдда қолган эди |
| 43' |
 |
"Сити" ажойиб қарши ҳужум ташкил қилди. Карвахаль эса рақибнинг ғоясини ўқиди ва хавфни бартараф этди |
| 42' |
 |
Вууууҳ! Фоден "Реал" ҳимоячиларининг совғасидан фойдалана олмади. Унинг зарбасидан кейин тўп устун ёнидан ўтиб кетди. Ҳимоячилар яна тўпни олдириб қўйишган эди |
| 39' |
 |
де Брюйне бир неча футболчилар орасида ўтиб рақиб жарима майдонига яқинлашаётганида Карвахаль бельгиялик футболчининг футболкасидан тортиб йиқитди. Ҳакам жарима зарбаси бермади |
| 37' |
 |
Канселу чап қанотдан жарима майдонига кирди ва зарба берди. Куртуа тўпни ўз олдига қайтарди. Ҳимоячилар тўпни вазиятдан узоқлаштиришди |
| 34' |
 |
Энди ташаббус мадридликлар томонига ўтаётгандек |
| 33' |
 |
Уокер майдон марказидан бошлаб рақибнинг 3 футболчисини алдаб ўтди ва 23 метрлардан зарба берди. Ноаниқ |
| 32' |
 |
Тўп назорати манкунианликлар томонига ўтди |
| 28' |
 |
ГОООООООЛ! Карим Бензема, 1:1! Родриго ўнг қанотдан етказилган узатмани франциялик ҳужумчи бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. |
| 27' |
 |
Мезбонларнинг ҳужуми. Стерлинг узатмага ета олмади |
| 22' |
 |
"Реал" кетма-кет икки марта бурчак зарбасини тепди. Азар жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди. Бурчакка бораётган тўпни Эдерсон эгаллаб олди |
| 21' |
 |
Вуууууҳ! Азарнинг узатмасидан кейин Бензема жарима майдони чизиғи устида тўпни қабул қилди ва зарба берди. Эдерсондан сэйв ва бурчак зарбаси |
| 20' |
 |
Тўп назорати тўлалигича "Мадрид" томонида. "Сити" бунга қўйиб беряпти |
| 19' |
 |
Вуууҳ! Стерлинг "Реал"нинг икки ҳимоячисини алдаб ўтиб, жарима майдонига кирди, зарба бериш чоғида йиқилиб тушди |
| 18' |
 |
Карвахаль ўнг қанотдан юқорилатиб узатма берди. Эдерсон тўпни эгаллаб олди |
| 15' |
 |
Вуууҳ! Раҳим жарима майдони ташқарисидан хавфли зарба йўллади. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди |
| 14' |
 |
Модрич жарима майдони ташқарисидан анча ноаниқ зарба йўллади |
| 12' |
 |
"Сити" жуда хавфли ҳужум ташкил қилди. Мадридликлар бир амаллаб хавфни бартараф этишди |
| 9' |
 |
ГОООООООЛ! Раҳим Стерлинг, 1:0! "Реал" ҳимоячилари ўз жарима майдончалари атрофида дарвозабон Куртуага ҳаддан ташқари кўп узатма беришди. Натижада Варан тўпни Жезусга олдирди. Стерлинг эса бўш қолган даврозани осонлик билан ишғол қилди |
| 7' |
 |
Бельгиялик футболчининг ўзи бурчак зарбасини тепди. Хавфли вазият юзага келмади |
| 7' |
 |
Кевин де Брюйне олис масофадан зарба йўллади. Тўп Милитаога тегиб, майдонни тарк этди |
| 4' |
 |
"Реал"нинг ҳужуми. Карвахаль жарима майдонига кираётган Бенземага узатма берди. Маркахий ҳимоячилар Каримдан тўпни олиб қўйишди |
| 1' |
 |
Учрашув бошланди. Тўпни ўйинга "Реал" футболчилари киритиб беришди. "Манчестер Сити" оч ҳаворанг формада, "Мадрид" эса пуштиранг (янги мавсум учун сафар формаси) футболкаларда ўйнамоқда |
| ' |
|
Бир дақиқалик сукут... Коронавирус туфайли вафот этганларнинг хотираси учун |
| ' |
 |
Манчестер шаҳридаги "Этиҳад" стадионида "Сити" Мадриддан ташриф буюрган "Қироллик клуби"ни қабул қилмоқда. Учрашув бошланиш арафасида |
| ' |
 |
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Европа чемпионлар лигаси қайта старт олмоқда! |