Еврпа Лигаси финал босқичидан ўрин олган "Севилья" ҳамда "Интер" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур ўйинда "Севилья" 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа чемпионига айланди.
Учрашувнинг 5-дақиқасида Карлос Лукакуга нисбатан қоида бузди ва ҳакам "нерадзуррилар" фойдасига пенальти белгилади. Лукаку нуқтада адашмади. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Де Йонг ҳисобни тенглаштирди.
Учрашувнинг 33 дақиқасида де Йонг яна бир гол уриб жамоасини олдинга олиб чиқди. Икки дақиқадан кейин Годин ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа, жамоалар танаффусга 2:2 ҳисоби билан йўл олди.
Иккинчи бўлимда пенальтига сабабчи бўлган Карлос Ханданович дарвозаси томон чалқанча услубда зарба йўллади, тўп йўл-йўлакай Лукакуга тегиб дарвозадан жой олди. Ўйин сўнггигача ҳисоб ўзгармай қолди ва "Севилья" 6-бор Европа Лигаси чемпионига айланди.
Севилья – Интер 3:2
«РейнЭнергиШтадион»
Голлар: 0:1 – 5, пенальти Лукаку, 1:1 – 12 де Йонг, 2:1 – 33 де Йонг, 2:2 – 35 Годин, 3:2 – 74 Диего Карлос.
Севилья – Буну, Диего Карлос (Гудель, 86), Кунде, Навас, Регилон, Фернандо, Жордан, Окампос (Мунир, 71), Банега, Сусо (Васкес, 78), де Йонг (Эн-Несири, 85).
Интер – Ханданович, Янг, де Врей, Бастони, Д`Амброзио (Мозес, 78), Брозович, Гальярдини (Эриксен, 78), Барелла, Годин (Кандрева, 90), Мартинес (Санчес, 78), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Диего Карлос (4), Барелла (41), Банега (45), Бастони (55), Гальярдини (73).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).