Неймар битта ҳарфда адашиб, қўпол хатога йўл қўйди
Неймар финал якунига бағишлаб таъсирли гаплар ёзди ва "Бавария"ни табриклайман деб "Байер"ни табриклаб юборди.
«Мағлубият спортнинг бир қисми. Биз ҳаракат қилдик ва охиригача курашдик. Ҳар бирингизнинг қўллаб-қувватлашингиз ва меҳрингиз учун раҳмат. Ва БАЙЕРни табриклайман!», — деб ёзди Неймар.
Албатта "Бавария"ни назарда тутмоқчи бўлганини ҳамма тушунди. Шундай бўлсада, "Байер Леверкузен" ушбу твитга ҳазил билан қизиқарли жавоб қайтарди:
“Раҳмат Неймар! Нега табриклаётганингни билмаймиз, чунки биз дам олишдамиз ва FIFA ўйнаб ўтирибмиз, аммо миннатдормиз”, — дея ёзди "Байер"нинг расмий аккаунти.
Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 15:00, 24.08.2020. Ўқилди: 12870 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар