Оғир атлетика бўйича ўтказилаётган “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кубоги” онлайн мусобақасида эркаклар ўртасидаги -67 кг вазн тоифасидаги баҳслар якунланди.

Бироз авал Адҳамжон Эргашев ушбу вазн тоифасида яна бир чемпионликни қўлга киритди. Вакилимиз даст кўтариш машқида 147 кг, силтаб кўтариш машқида 183 кг, икки курашда эса 330 кг натижа қайд этишга муваффақ бўлди. Таъкидлаш жоиз, бу ҳамюртимиз учун барча йўналишларда янги шахсий рекорд сифатида ҳам қайд этилди. Яна бир аҳамиятлиси, вакилимиз ғалаба йўлида Рио-2016 Олимпия ўйинлари совриндори Луис Москерани доғда қолдиришга муваффақ бўлди.

Эркаклар, -67 кг:
1. Адҳамжон Эргашев (Ўзбекистон) – 330 кг (147 кг + 183 кг)
2. Луис Москера (Колумбия) – 310 кг (140 кг + 170 кг)
3. Райян Гримсланд (АҚШ) – 291 кг (130 кг + 161 кг)