Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шота Арвеладзе: “Шогирдларимга айрим ҳолатларда тезлик етишмади”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида   “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе иштирок этиб, ўз фикрларини билдирди.

Дастлаб ўйин борасида у қуйидаги фикрларни билдирди.  

- Ўйиннинг бошида уч-тўртта вазиятдан фойдалана олмадик. Футболда сен урмасанг, сенга уришади, деган нақл бор. Рақиб битта аниқ зарба йўллади ва у гол билан якунланди. Натижада дуранг. Аслида, ўзимиз ҳам яхши ўйнолмадик, ўйинимиз секин чиқди. Негалигини билмайман. Афсуски, бир-икки ҳолатда тезкор ҳужумга ўтганда, вазият яратдик. Қолган ҳолатларда тезлик етишмади. Бугун икки очко йўқотдик.

- Стадионларга мухлисларни киритиш вақти келмадими?

- Коронавирус пандемияси даврида саломатлик биринчи ўринда бўлиши керак. Айрим мамлакатларда, хусусан, Россияда ҳам маълум фоизда мухлислар киришига рухсат берилди. Балки, шу услубда томошабинлар ташрифига изн бериш ҳам мумкиндир. Бунга мураббий сифатида шундай жавоб бера оламан, холос.

Пахтакорни олдинда Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштирок кутмоқда. Шу ҳақда гапирсангиз...

- ОЧЛдаги тақвимимизни енгил деб бўлмайди, кўплаб футболчиларимиз даволанишди. Деярли ҳамма касалланди, мураккаб даврни бошдан ўтказдик. Мавжуд ҳолат ҳам жисмоний, ҳам руҳий томондан таъсир ўтказади. Қатардаги турнирга гуруҳда 6 очко тўплаган ҳолда етиб борамиз. Қайсидир жиҳатдан бу устунлик, бир томондан футболчиларнинг хотиржамликка берилишларига олиб келиши мумкин. Буларнинг барини инобатга олган ҳолда айтишим мумкинки, Чемпионлар Лигасида, биринчи навбатда, гуруҳдан чиқишга интиламиз. Кейин нима бўлишини эса вақт кўрсатади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.     

Киритилди: 12:21, 02.09.2020. Ўқилди: 2427 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик