Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12869]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6564]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5260]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4677]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4249]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3457]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2582]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2029]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1930]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1734]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Абдужамол Исроилов: “Ўйинларни майдон четида кузатиш осон эмас”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кўпчилик мухлисларни ўтган мавсумда жароҳат олган ва айни пайтда ундан фориғ бўлиш ниятида астойдил ҳаракат қилаётган жамоамизнинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Абдужамол Исроиловнинг қачон майдонга қайтиши қизиқтирмоқда. Биз бунга ойдинлик киритиш мақсадида, Исроилов билан қисқача суҳбат уюштирдик.

— Абдужамол, яшил майдонга қайтишингизга оз қолдими?  

— Ҳа, оз қолди. Айни пайтда жароҳатимдан тезроқ фориғ бўлиш ниятида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Фарҳод ака Рустамов билан биргаликда якка ҳолда, машғулотлар олиб боряпмиз. Тез кунлар ичида майдонга қайтаман, деган умиддаман.

Фурсатдан фойдаланиб, мени шундай қийин пайтда қўллаб-қувватлаб, жароҳатимдан тезроқ фориғ бўлиб, майдонга қайтишимни тилаган    ҳолда, маънавий ва моддий ёрдам бериб турган Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров, клуб раҳбарияти, шу жумладан, ака-ука Отабек ҳамда Ойбек Арифович Саматовларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.    

Худо хоҳласа, яшил майдонга қайтсам, уларнинг ишончларини оқлайман, деган умиддаман.  

— Футболчи учун майдон четида ўйинларни кузатиш қийин бўлса керак?

— Қийин бўлганда қандоқ! Баҳсларни майдон четида кузатиш, жамоага керакли пайтда ёрдам беролмаслик айниқса, футболчи учун жуда қийин ҳолат. Буни бошидан ўтказган инсонгина ҳис қила олиши мумкин, холос.

Айрим пайтларда ҳаттоки, майдонга тушиб, жамоамизга ёрдам бергим келиб кетади. Лекин на илож, жароҳатим бунга йўл      қўймайди. Худо хоҳласа, тезроқ майдонга қайтиш, “Навбаҳор”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссамни қўшиш ниятидаман.

— Лочинлар”нинг жорий мавсумда намойиш этаётган ўйинлари борасида нима дея оласиз?

— Жамоамиз Суперлиганинг 1-давра баҳсларида ўз майдонида ўтказилган барча учрашувларда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Шунингдек, 2-давранинг дастлабки, “Пахтакор”га қарши кечган баҳсида дурангга эришди. Тошкентда марказлашган ҳолда ўтказилган ўйинларда эса кўпчилик жамоадошларим COVID-19га чалинишгани боис, пойтахтдаги баҳсларда “Навбаҳор”нинг бироз омади келмади ва очко йўқотишга мажбур бўлди.

Кези келганида, мазкур хасталикдан даволанаётган жамоамиз устози Андрей Антанасович Канчельскис, шунингдек, барча юртимиз   футболчиларининг COVID – 19 касаллигидан тезроқ соғайишлари, коронавирус балоси тезроқ юртимиздан даф бўлишини тилаб қоламан.

Ўзбекистон кубоги ўйинлари бошлангунига қадар, майдонга қайтиб, мазкур мусобақа баҳсларида жамоамизга ёрдам бериб, “Навбаҳор”нинг узоқ йиллик танаффусдан сўнг, биллур совринни қўлга киритишига ўзимнинг муносиб ҳиссамни қўшаман, деган умиддаман.

— Режаларингиз?
— Режам – тезроқ яшил майдонга қайтиб, “Навбаҳор”нинг зафарларига муносиб ҳиссамни қўшиш.

— Ўз олдингизга қандай мақсад қўйгансиз?
— Мақсадим – бу йилги мавсумда жамоадошларим билан биргаликда Осиё Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритиш.

— Мухлисларга тилакларингиз...
— “Навбаҳор” ишқибозларига сабр тилайман. Карантин чекловлари тезроқ якунланиб, мухлисларнинг яна стадионларга қайтиб, ўриндиқларни тўлдириб, “Навбаҳор”ни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашларига тилакдошман.

Биз – футболчилар эса ишқибозларнинг ишончларини оқлаш учун    майдонда барча имкониятларимизни ишга солишга интиламиз.

Маълумот учун

Абдужамол Исроилов – 1996 йил, 24 декабрда Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида туғилган.

Футбол билан 7 ёшидан шуғулланишни бошлаган.

Биринчи мураббийлари: Йўлдошали Ортиқов ва Михаил Иванов.

Фарғона вилоят футбол мактаб-интернатини тамомлаган.

Футболчилик фаолияти давомида “Динамо” (Самарқанд, 2016 йил), “Нефтчи” (Фарғона, 2017 – 2018 йиллар) жамоаларида ўйнаган.

2019 йилдан “Навбаҳор”да.

Мухлислик қиладиган жамоаси: “Манчестер Юнайтед” (Англия).

Ҳавас қиладиган футболчилари: Карлос Энрике Каземиро (Бразилия терма жамоаси ва “Реал” клуби ярим ҳимоячиси) ҳамда Одил Аҳмедов (Ўзбекистон терма жамоаси ва “Шанхай СИПГ” (Хитой) ярим ҳимоячиси).

Оилали, бир фарзанднинг отаси.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 18:38, 09.09.2020. Ўқилди: 2844 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик