Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 10 23
2 Насаф 10 22
3 Динамо 9 19
4 Навбаҳор 10 17
5 Бунёдкор 10 16
6 Нефтчи 9 16
7 Пахтакор 10 15
8 Сурхон 10 13
9 Қўқон-1912 10 12
10 Хоразм 9 11
11 Қизилқум 9 11
12 Машъал 10 11
13 Андижон 10 9
14 Сўғдиёна 10 8
15 Бухоро 10 7
16 Шўртан 10 5

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Сурхон 2-1 Сўғдиёна
10-тур Бухоро 2-2 Динамо
10-тур Қўқон-1912 0-2 Насаф
10-тур Шўртан 1-0 Андижон
10-тур Бунёдкор 2-3 Навбаҳор
10-тур Хоразм 3-0 Машъал
10-тур Қизилқум 0-3 Пахтакор
10-тур ОКМК 2-2 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 20.05.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Кайсериспор".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. On-line.
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. "Фрайбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      13:15 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Хольштайн Киль".
      15:20 Чемпионат Германии. On-line.
      17:25 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Шальке 04" - "Эльферсберг".
      19:30 Новости футбола.
      19:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      20:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Кайсериспор".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Кайзерслаутерн".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Германии. "Фрайбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Хольштайн Киль".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 20.05.2025

      05:25 Прыжки на батуте. Кубок сильнейших спортсменов в Сириусе, Россия.
      06:30 Велотрек. Гран-при Тулы.
      07:35 "Лучшие из лучших".
      08:00 Настольный теннис. Чемпионат России в Казани. Мужчины. 1/2 финала.
      10:05 "Легенды овального мяча".
      10:30 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      11:05 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". Shortcut. Гонка 1.
      11:35 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      12:05 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      12:35 "Парусный спорт".
      13:00 Падел. Международный турнир в Москве. Мужчины. 1/2 финала.
      14:55 Велотрек. Гран-при Тулы.
      16:05 "Непобедимый".
      16:30 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 2 в Иокогаме, Япония. Мужчины.
      18:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 2 в Шаосине, Китай.
      20:30 "Лучшие из лучших".
      21:00 Настольный теннис. Чемпионат России в Казани. Мужчины. 1/2 финала.
      23:10 "Что за спорт?". "Экстрим".
      23:35 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 2.
      00:05 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". Shortcut. Гонка 1.
      00:35 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      01:00 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 1 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      01:30 "Непобедимый".
      02:00 Лыжные гонки. Чемпионат мира в Норвегии. Женщины. Индивидуальная гонка. 10 км. Классический стиль.
      03:20 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 2 в Иокогаме, Япония. Мужчины.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 20.05.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Хоккей. Чемпионат мира 2025. Германия - Чехия.
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 Хоккей. Чемпионат мира 2025. Канада - Финляндия.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Все на Матч! Прямой эфир.
      15:15 LIVE Хоккей. Чемпионат мира 2025. Швейцария - Казахстан. Прямая трансляция.
      17:40 Новости.
      17:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:45 "Что за спорт?". "Экстрим".
      19:15 LIVE Хоккей. Чемпионат мира 2025. Чехия - США. Прямая трансляция.
      21:40 Хоккей. Чемпионат мира 2025. Словакия - Финляндия.
      23:15 LIVE Хоккей. Чемпионат мира 2025. Швеция - Канада. Прямая трансляция.
      01:40 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:25 Д/ф "Майк Тайсон. Железные кулаки".
      03:30 "Что за спорт?". "Экстрим".
      04:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 4 в Рабате, Марокко.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 20.05.2025

      05:15 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 9. Губбио - Сиена.
      06:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 1 в Кэцяо, Китай. Женщины. Болдеринг. Финал.
      08:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 8. Джулианова - Кастельраймондо.
      09:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 9. Губбио - Сиена.
      10:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 4 в Куритибе, Бразилия. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      11:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Бельско-Бяле, Польша. Женщины. Даунхилл.
      12:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Бельско-Бяле, Польша. Мужчины. Даунхилл.
      13:00 Теннис. "Ролан Гаррос" 2024. Лучшие моменты.
      14:00 Конный спорт. Royal Windsor Horse Show в Лондоне, Великобритания.
      15:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 9. Губбио - Сиена.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 10. Лукка - Пиза. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      20:45 Теннис. "Ролан Гаррос" 2024. Лучшие моменты.
      21:45 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 10. Лукка - Пиза. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      22:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 3. Il Golfo dell Isola в Ноли, Италия. Обзор.
      23:00 Теннис. Д/ф "Дворец короля". Рафаэль Надаль.
      00:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 2 в Варшаве, Польша. Обзор.
      01:00 Автоспорт. Формула E. Этап 6 в Токио, Япония. Обзор.
      02:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 10. Лукка - Пиза. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 1 в Кэцяо, Китай. Мужчины. Болдеринг. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 10. Лукка - Пиза. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Черандан Машариповгача. Суперлиганинг энг қиммат футболчилари ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Европада ҳар бир мавсум якунида, клублар ўз сафини кучайтириш, кам ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчиларни эса сотиш ёки ижарага бериб юбориш ҳақида бош қотиради. Клублар бир футболчининг трансфери устида ойлаб, ҳатто йиллаб ишлаши мумкин. Табиийки, бу трансферлар кенг кўламдаги шов-шувларга сабаб бўлади ва жамики, спортга, хусусан футболга ихтисослашган нашрларда бу ҳақида бонг урилади. Таассуфки, ўзбек клублари бу масалада анча камтар, имкони бўлса, уларнинг «трансфер»лари ҳақида ҳеч ким хабар топмаса. Якунда шундай ҳам бўлади, қайсидир футболчининг бир клубдан иккинчисига ўтганини мухлислар у ёқда турсин, журналистлар ҳам мавсум бошланиб, ўйинчи янг жамоаси либосини кийиб майдонга чиққанидагина билади. Қачон ўтган, қанча йиллик шартнома имзоланган, товон пули қанчани ташкил қилган ёки эркин агент сифатидами?! Буларнинг барчаси очиқ қолаверади. Афсуски, бу гаплар янгилик эмас, бундан олдин ҳам кўп маротаба айтилган. Шундай экан, уни яна қайта қўзғашдан ва нимадандир умид қилишдан маъни йўқ.

Шунинг келинг, яхшиси сизни Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат (Transfermarkt порталига кўра) футболчилари билан таништира қоламиз.

Темурхўжа Абдухолиқов — 700 минг евро

«Бунёдкор» клубида катта футболга қадам қўйган Абдухолиқов фаолияти давомида бир қатор клубларда ҳаракат қилишга улгурган. Бироқ уларнинг ҳаммасини ҳам муваффақиятли ўтган дейиш бироз мушкул. Абдухолиқовга Вадим Абрамов бошчилигидаги Олимпия терма жамоасидаги ёрқин ўйинлари туфайли ўзбек футболининг келажаги деб ном берилганди. Аммо футболчининг ўзи ва унинг ўйинига тўлиқ ҳурматни сақлаган ҳолда айтиш мумкинки, Абдухолиқов кутилган ўйинни намойиш эта олмади. Темурхўжа «Локомотив»дан ташқари, «Пахтакор» ва Хорватия чемпионатида ҳам тўп сурган. Ҳозирда 29 ёшга тўлган футболчи «темир йўлчилар»нинг асосий ҳужумчиларидан бири саналади.

Ҳожиакбар Алижонов — 700 минг евро
Ҳожиакбар «Пахтакор» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2016 йилдан бери асосий жамоага жалб этиб келинади. Ёш бўлишига қарамай, «Пахтакор»даги кучли рақобатни енгиб ўтиб, ҳозирда асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Алижонов тезкор ва мунтазам равишда ҳужумларга қўшилади ва ўйинни ўзига олишдан чўчимайди. Жаҳон футболида эса ҳозирда шундай ўйинчиларга талаб катта. Бундан ташқари, Алижонов Хитойда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидаги ғалабага ҳам катта ҳисса қўшган. Агар Алижонов шу тарзда давом этса ва юлдузлик касалига чалинмаса, яқин орада Ўзбекистон терма жамоаси учун фойдали ўйинчи бўлиб етишади.

Сардор Собирхўжаев — 700 минг евро
Сардор Собирхўжаев 2010 йилда Тошкент, 2011 йилда эса Мексика яшил майдонларида порлаган, таркибида Аббос Махситалиев, Тимур Ҳакимов бўлган ўсмирлар терма жамоасининг ўртамиёна футболчиси эди. Бироқ Сардор ўша таркибдан ҳозир Суперлигада ўйнаётган кам сонли (деярли йўқ) футболчилардан биридир. Алижонов каби у ҳам «Пахтакор»даги кучли рақобатда йўқолиб қолмади. Арвеладзе Сардорни асосан, майдондаги «қора ишлар»га жалб қилади. У Машарипов сингари уч-тўрттасини алдаб ўтмаслиги ёки Черан каби ҳар ўйинда гол урмаслиги мумкин, бироқ зийрак мухлислар биладики, жамоанинг ўйинини айнан таян зонасидагилар белгилаб беради. Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, унда интизом борасида ҳеч қандай муаммо йўқ, одатда унинг позициясида ўйнайдиган футболчиларда карточкалар сони кўпайиб кетади, бироқ Собирхўжаев камдан кам ҳолатларда қўпол ҳаракатлари билан ёдда қолади.

Егор Кримец — 700 минг евро
Егор футболчилик фаолиятини «Пахтакор»да бошлаган ва бугунги кунга келиб, қадрдон жамоасининг сардорига айланган. Бу орада у бир муддат Хитой чемпионатида ҳам бўлиб қайтди. Бундан ташқари, 28 ёшли футболчи Ўзбекистоннинг барча ёш тоифадаги терма жамоаларида тўп суриб чиққан. Тошкентликларнинг ўтган йилги чемпионлиги ва бу йилги пешқадамлигида Кримецнинг хизматлари беқиёсдир.

Фарруҳ Сайфиев — 750 минг евро
«Насаф»да Рўзиқул Бердиев қўл остида футболчи сифатида порлагач, Сайфиевни «Пахтакор» ўз сафига қўшиб олди. Кўпчилик Фарруҳнинг Тошкентда «йўқолиб» қолишини тахмин қилганди, бироқ якунда ундай бўлиб чиқмади ва у бугунга келиб, у «шерлар»нинг асосий фигураларидан бири саналади. Айнан шу туфайли Вадим Абрамов ҳам уни миллий жамоа йиғинларига жалб эта бошлади.

Одилжон Ҳамробеков — 750 минг евро
Одилжон ҳам футбол сир-асрорларини «Насаф» академиясида ўрганиб, 2013 йилдан бошлаб асосий жамоага жалб этила бошлаган. Шунингдек, ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларидаги ўйинлари орқали ҳам мухлис ва мутахассисларнинг эътиборини ўзига жалб этиб келган. Ҳатто Эктор Купер ҳам унинг иқтидорига юқори баҳо бериб, уни Осиё Кубоги—2019 мусобақаси якуний таркибига киргизганди. Ҳамробеков ҳозирда «Пахтакор» сафида Собирхўжаев билан биргаликда рақиб ҳужумини бузиш ва жамоанинг янги ҳужумини бошлаб бериш билан шуғулланмоқда. Шунингдек, у 23 ёшгача бўлган Осиё чемпионатида ғолиб бўлган таркибнинг етакчи ўйинчиларидан эди. Ҳамробеков майдонни яхши кўролади ва рақиб ўйинини совуққонлик билан ўқийди.

Драган Черан — 850 минг евро
Драган Черан — шубҳасиз, Суперлиганинг яқин ўн йилликдаги (Ривалдони инобатга олмаганда, албатта) энг яхши легионери. Ўзбекистон чемпионатидаги фаолиятини Қаршида бошлаган сербиялик 32 ёшли ҳужумчининг ўйини ўзбек ҳамкасбларидан тубдан фарқ қилади. Ундаги совуқ ақл ва техниканинг уйғунлиги майдонда бошқалардан яққол ажралиб туришини таъминлайди. Унинг майдондаги ҳаракатлари кузатилар экан, яна икки-уч йил давомида юқори формада ўйнай олишига ҳеч кимда шубҳа уйғонмайди. Шундай экан ёш футболчилар унинг ҳаракатларидан нимадир ўрганиб қолиши керак.

Достонбек Ҳамдамов — 900 минг евро
Достон профессионал фаолиятини «Бунёдкор» сафида бошлаб (2014 йилда), қисқа вақт ичида асосий таркиб футболчисига айланди ва ёрқин ўйинлар кўрсата бошлади. Айнан шу сабаб у 2015 йилда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси мукофотини қўлга киритганди. 2018 йилда эса у Россиянинг «Анжи» клубига ўтди. Афсуски, Махачқалъада унинг омади юришмади, шундан сўнг (2019 йилнинг январь ойида) Тошкентнинг бошқа бир клуби «Пахтакор» сафига келиб қўшилди. Ҳамдамов маълум вақт «шерлар» сафида захирада қолиб кетди. Бироқ жорий мавсумдан бошлаб, ўз ўйинини топиб олди ва секин аста аввалги формасига қайтиб бормоқда.

Игор Сергеев — 1,5 миллион евро
Игор Сергеев — «Пахтакор» академияси тарбияланувчиси бўлиб, 2011 йилдан бери асосий жамоада ҳаракат қилиб келади. У майдонда ўзининг тезкорлиги, бош билан яхши ўйнай олиши ва прессингларда фаоллиги билан ажралиб туради. У ҳужумчи учун керак бўлган барча жиҳатларга эга. Тўғри, орада унинг ўйинида пасайиш бўлди, бироқ 2019/20 йилги мавсумда ўзига келди ва тўпурарлар пойгасида фақатгина жамоадоши Черандан ортда қолмоқда.

Жалолиддин Машарипов — 1,8 миллион евро
Жалолиддин футбол билан шуғулланишни Хоразмда бошлаган бўлса-да, айнан «Пахтакор»да футболчи сифатида шаклланган. Суперлиганинг энг қиммат футболчиси бугунга келиб, том маънода юлдуз даражасига чиқди. Унинг майдонни яхши кўриши, тўп муомаласи ва уч-тўрт футболчини қийинчиликсиз алдаб ўтиши таҳсинга лойиқ. Айни дамда Жалол нафақат «Пахтакор»нинг балки, Ўзбекистон терма жамоасининг ҳам асосий футболчиларидан бири ҳисобланади. Агар у фаолиятини четда давом эттирадиган бўлса, унинг ўзи ва ўзбек футболи учун асло фойдадан холи бўлмасди. Унга таклифлар ҳам бўлган, аммо «Пахтакор» уни қўйиб юборишни хоҳламади. Начора, Машарипов профессионал футболчи сифатида клуби қарорини ҳурмат қилишга ва келишув шартларига риоя қилишга мажбур.

Билол ЭРКИН тайёрлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:00, 10.09.2020. Ўқилди: 4540 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 8
2 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
3 Бунёдкор Луис Качорри 5
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 4
6 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4
7 Нефтчи Зоран Марушич 4
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 4
9 Қизилқум Ален Машович 3
10 ОКМК Али Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.