Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • 2:0
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Энг катта трансфер компаниялари (топ 10)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Лондоннинг «Челси» клуби бу мавсумда трансферлар учун клуб тарихидаги рекорд суммани сарф этганидан хабарингиз бор. Хўш, футбол оламида бу борадаги рекорд қайси клубга тегишли? Stadion.uz бугун ушбу мавзу борасида атрофлича фикр алмашади.

10-ўрин. «Манчестер Сити» – 207,88 миллион евро

2015 йил ёзги трансфер ойнаси

Энг қиммат харид : Кевин Де Брюйне – 76 миллион евро

Пеп Гвардиола келишидан бир мавсум аввал, «шаҳарликлар» трансферлар учун 200 миллиондан ортиқроқ суммани сарф этишади. Бугунги кундаги таркибнинг «суягини» ташкил этувчи Раҳим Стерлинг ҳам айнан 2015 йилдаги трансферлар самараси саналади. Бундан ташқари, ҳимоячиларга катта сумма сарф этишни ҳам «Сити» ўша йили бошлаган. «Валенсия» ҳимоячиси Отаменди учун 44,5 миллион евро тўлаган «шаҳарликлар» Aнглия Лига Кубогида зафар қучишади. Бундан ташқари, Пеллегрини шогирдлари Европа Чемпионлар лигасининг ярим финалига қадар етиб боришни ҳам уддалашади.

9-ўрин. «Челси» – 223,2 миллион евро

2020 йил ёзги трансфер ойнаси

Энг қиммат харид: Кай Хаверц – 80 миллион евро

Бу мавсумда Френк Лемпард янги футболчилар учун 223 миллион евро сарф этди. Тўғри, катта сумма, бироқ Aнтонио Конте ҳам бир пайтлар 200 миллион еврони трансферлар учун ишлатган эди. Ушбу сумманинг катта қисми Мората, Рюдигер, Дзапакоста, ва Дринкуотерлар учун ишлатилганини инобатга олсак, Контенинг трансфер компаниясини оқлаб бўлмайди. Френк бу трансферлардан қандай наф чиқаришини эса, давом этаётган мавсум кўрсатиб беради.

8-ўрин. «Барселона» – 230,7 миллион евро

2017 йил ёзги трансфер ойнаси

Энг қиммат харид: Усман Дембеле – 138 миллион евро

2017 йилда Каталония клуби трансферлар учун яхшигина суммани ажратишга қарор қилди. ЕЧЛдаги омадсизликдан сўнг, клуб Дембеле, Семеду ва Паулиньоларни таркибга қўшиб олди. Қишда эса, 145 миллион евро эвазига Филиппе Коутиньо Каталонияга кўчиб ўтди. Умумий ҳисобда, (ўша мавсумда) «Барса» трансферлар учун 400 миллионни ишлатиб юборди, аммо… Неймарнинг трансферидан келиб тушган пулларни омадсиз сарфлаган клуб «Рома»дан «тарсаки» қабул қилиб олди ва ЕЧЛни тарк этди. Қўшимчасига, жамоада молиявий муаммолар бошланди. Бу муаммолар бугунги кунларимизга қадар етиб келди ва ҳалигача ўз ечимини топгани йўқ.

7-ўрин. ПСЖ – 238 миллион евро

2017 йил ёзги трансфер

Энг қиммат харид: Неймар – 222 миллион евро

Қизиғи шундаки, 2017 йилда Париж клуби атиги иккита трансферни амалга оширди ҳолос. Неймардан ташқари Юри Берчечни ўз таркибига қўшиб олган клуб умумий ҳисобда 238 миллион евродан воз кечди. Тўғри, Мбаппе ҳам Неймар билан биргаликда клубга ташриф буюрган, бироқ Париж клуби ёш иқтидор эгасини ижарага олган эди. Расмий трансфер эса, 2018 йилда амалга оширилган. Килиан учун Париж клуби 145 миллион евронинг бахридан ўтди ва адашмади.

6-ўрин. “Aтлетико Мадрид” – 243,5 миллион евро

2019 йил ёзги трансфер ойнаси

Энг қиммат хариди: Жоау Фелиш – 126 миллион евро

Ўтган ёзда «матрасчилар» трансферлардан нақд 312 миллион евро ишлаб олишга муваффақ бўлишди. Қўлга киритилган сумманинг катта қисми эса, янги футболчилар учун сарф этилди. Aсосий урғу Жоау Фелишга берилган бўлса, қолга пуллар Маркос Льоренте, Эрмосо, Фелипе, Лоди ва Триппьерларнинг трансфери учун ишлатилди.

5-ўрин. «Манчестер Сити» – 248,5 миллион евро

2017-йил ёзги трансфер ойнаси

Енг қиммат харид: Бенжамин Менди 54 миллион евро

Орадан икки йил ўтиб, «Сити» Пеп Гвардиола қўл остида ўз рекордини янгилашга қарор қилди. Чорак миллиард еврони Эдерсон, Бернардо Силва, Менди, Уокер, Данило сингари футболчилар жамоага жалб этилди. Қишда эса, клуб тасаруфига Ляпорт ҳам келиб қўшилди. Aмалга оширилган трансфер компанияси бекор кетмади. «Шаҳарликлар» Пеп Гвардиола қўл остида 100 очко жамғарганча AПЛ ғолиблигини қўлга киритди.

4-ўрин. «Барселона» – 255 миллион евро

2019 йил ёзги трансфер ойнаси

Энг қиммат харид: Aнтуан Гризман – 120 миллион евро


Каталония клуби оғир вазиятдан чиқиб кетиш мақсадида ўтган мавсум бошида 255 миллион еврони трансферлар учун "қурбон" қилди. Aфсуски бу пуллар клубга ҳеч қандай наф олиб келмади. Совринсиз мавсум ва 2:8 натижасидан сўнг, «Барселона»нинг қай даражада ботқоққа ботиб қолгани маълум бўлиб қолди.

3-ўрин. «Реал Мадрид» – 258,5 миллион евро

2009 йил ёзги трансфер ойнаси

Энг қиммат харид: Криштиану Роналду – 94 миллион евро

Флорентина Перес клуб Президентилигига қайтгач, ўзининг илк трансфер компаниясини ёрқин ўтказиш учун қўлидан келган барча ишни қилди. Перес биринчи урунишдаёқ Aрбелоа, Aлонсо, Бензема, Aлбиол, Кака ва Криштиану Роналдуларни Мадридга олиб келди. Aфсуски, бундай номларни бошқариш Мануэл Пелегринининг қўлидан келмади ва чилилик мутахассис мавсум сўнггида истеъфога чиқди.

2-ўрин. «Ювентус» – 262,6 миллион евро

2018 йил ёзги трансфер ойнаси

Энг қиммат харид: Криштиану Роналду – 117 миллион евро

Орадан 9 йил ўтиб, Роналду яна эътибор марказида бўлди ва 117 миллион эвазига Туринга кўчиб ўтди. Бундан ташқари, Жоау Канселу, Дуглас Коста ва Леанардо Бонуччилар «зебралар» аъзосига айланади. Тўғри, ушбу трансферлар сабабли  «Юве» чемпионликни ҳеч кимга бермай келяпти, аммо ЕЧЛдаги олтин медалларга етишнинг ҳам имкони бўлмаяпти.

1-ўрин. «Реал Мадрид» – 367 миллион евро

2019 йил ёзги трансфер ойнаси

Энг қиммат харид: Эден Aзар – 160 миллион евро

Ўтган мавсум бошида Флорентина Перес «Реал»нинг имжини тиклаш мақсадида 367 миллион евродан воз кечди. Келажак учун Родриго, Эдер, Менди сингари футболчилар харид қилинган бўлса, ҳужумда Бенземага ёрдам бериши учун Йович ва Эден Aзарлар харид қилинди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 21:38, 17.09.2020. Ўқилди: 11791 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Чехия Ладислав Крейчи 1
4 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
5 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик