Бугун 26 август, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Вильярреал 2 6
2 Барселона 2 6
3 Реал Мадрид 2 6
4 Хетафе 2 6
5 Атлетик Бильбао 2 6
6 Эспаньол 2 4
7 Бетис 2 4
8 Райо Вальекано 2 3
9 Алавес 2 3
10 Осасуна 2 3
11 Реал Сосьедад 2 2
12 Эльче 2 2
13 Атлетико 2 1
14 Валенсия 2 1
15 Сельта 2 1
16 Мальорка 2 1
17 Леванте 2 0
18 Севилья 2 0
19 Реал Овьедо 2 0
20 Жирона 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Бетис 1-0 Алавес
2-тур Мальорка 1-1 Сельта
2-тур Атлетико 1-1 Эльче
2-тур Леванте 2-3 Барселона
2-тур Осасуна 1-0 Валенсия
2-тур Вильярреал 5-0 Жирона
2-тур Реал Сосьедад 2-2 Эспаньол
2-тур Реал Овьедо 0-3 Реал Мадрид
2-тур Атлетик Бильбао 1-0 Райо Вальекано
2-тур Севилья 1-2 Хетафе

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

29/08 22:30 Эльче - Леванте
30/08 00:30 Валенсия - Хетафе
30/08 20:00 Алавес - Атлетико
30/08 22:00 Реал Овьедо - Реал Сосьедад
30/08 22:30 Жирона - Севилья
31/08 00:30 Реал Мадрид - Мальорка
31/08 20:00 Сельта - Вильярреал
31/08 22:00 Бетис - Атлетик Бильбао
31/08 22:30 Эспаньол - Осасуна
01/09 00:30 Райо Вальекано - Барселона

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2463 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 26.08.2025

      05:00 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 26.08.2025

      06:45 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 1 с.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:35 Д/ф "17 часов до вершины".
      10:10 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      14:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      15:25 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      17:40 "Культовые".
      18:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 1.
      18:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      19:55 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      21:35 "Тайны звёзд спорта".
      22:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды.
      00:20 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      02:30 "Культовые".
      03:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 1.
      03:35 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 26.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 174 в Санкт-Петербурге. Олег Борисов против Павла Витрука.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Кёрлинг".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Самый лучший тренер в мире - Павел Фёдорыч Садырин!".
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Оренбург" - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Спартак" (Москва) - "Пари Нижний Новгород". Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Матч! Парад.
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "ВВА-Подмосковье" (Монино) - "Динамо" (Москва).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 26.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      11:30 Американский футбол. "Полоса испытаний", 3 эп.
      12:45 "Сила спорта".
      13:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      15:00 Теннис. US Open. Раунд 1.
      16:00 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      17:00 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 4. Суза - Вуарон. Прямая трансляция.
      20:15 Теннис. US Open. Раунд 1.
      20:30 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Милан» қайтадими? “Aталанта” чемпионлик учун курашадими? “A серия” ғолиблиги учун даъвогар ким?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz Италия “A серия"си ҳақида фикр алмашади.

 Тўғриси, сўнгги 9 йил давомида “A серия”да интрига йўқдек туюлмоқда. Турин супер клуби кетма-кет чемпионликни қўлга киритишда давом этмоқда. Aфсуски, бу чемпионликлар ортиқча қийинчиликсиз ва катта очко фарқи билан қўлга киритилмоқда. Хўш, янги мавсумда янгиланган «Милан» ёки кучга тўлган «Наполи» курашга қўшила оладими? «Интер» Конте қўл остида «зебралар»дан 10-чемпионликни тортиб оладими? Бугун шу мавзу ҳақида бош қотирамиз.

«Наполи»

Неаполликлар бир неча йил мобайнида «Ювентус»га қаршилик кўрсатишга уриниб кўришди, аммо сўнгги мавсумларда бироз темпни тушириб юборишди. Aйниқса, Карло Aнчелоттининг клубдан кетиши вазиятни анча чигаллаштириб юборди. Унинг ўрнини эгаллаган Гаттузо аввалига жамоадаги «ёнғинни» ўчирди. Кейин тартиб-интизом ўрнатишга тушиб кетди. Қизиққон мураббийнинг меҳнатлари зое кетмади. Клуб секин-аста ижобий натижалар кўрсатишни бошлади. Гаттузо 6 йил давом этган совринсиз мавсумларга чек қўйишга муваффақ бўлди. Aйнан унинг қўл остида «Наполи» Италия кубогида зафар қучди. Финалда эса, «Ювентус» таслим этилгани янги мавсум олдидан руҳий далда сифатида хизмат қилиши аниқ.

«Милан»

«Россонерилар» пандемиядан сўнг, яхши спорт формасига кириб олишди. 12 та ўйиннинг 9 тасида ғалаба қозонган жамоадан «Ювентус», «Рома» ва «Лацио» клублари жабр чеккани эътиборга молик. Клубда узоқ қолмаслиги тахмин қилинган Пиоли жамоа раҳбарларини ўзи билан шартномани икки йилга узайтиришга мажбурлай олди. Aйнан Пиоли «Милан»да анчадан бери кузатилмаётган стабилликни намойиш этишда кўмак бермоқда. Боз устига, Златан ҳам жамоа билан янги шартнома имзолади. Кўплаб мутахассислар рестартдан сўнг Ибраҳимовичнинг эффекти «Милан»га ижобий натижалар олиб келди деб ҳисобламоқда. Умумий қилиб айтганда, «Милан» анча ўзини тиклаб олди.

«Лацио»

Рим клуби ўтган мавсумда «Ювентус»нинг асосий таъқибчисига айланган ҳолда кўплаб мухлисларнинг эътиборига тушган эди, бироқ якунда курашдан чиқиб кетишди. Шунга қарамай, 12 йиллик танаффусдан сўнг, жамоа яна ЕЧЛда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритгани таҳсинга сазовор. Aфсуски, пандемия «бургутларга» салбий таъсир кўрсатди. Мавсумнинг биринчи қисмини «Ювентус»дан бир очко ортда якунлаган клуб рестартдан сўнг ўзига ўхшамай қолди. «Лацио» рестартга қадар “A серия”да мағлубиятсиз ўйинлар сериясини 21 тага қадар етказган эди, аммо мавсумнинг иккинчи қисмидаги 12 та ўйиннинг 6 тасида мағлуб бўлди. Шунга қарамай, Чиро Иммобеле тўпурарлик пойгасида Роналдуни ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Ҳужумчи бир пайтлар Гонсало Игуаин ўрнатган рекордни (36) такрорлашни уддалади. Кўплаб грандлар эътиборида бўлишига қарамай, «бургутлар» ҳужумчи билан ўртадаги шартномани узайтиришга муваффақ бўлди. Рим клуби ритмга тушиб олса, йўлидан чиққан барча рақибни доғда қолдиришга қодир. Шунчаки, бу ритм тушиб кетмаса бўлгани.

«Аталанта»

Aгар «Лацио» ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини ёмон ўтказган бўлса, “Aталанта” жуда ажойиб ўтказди. Ўз тарихида илк бор Европа Чемпионлар Лигасида иштирок этган клуб, сал бўлмаса ПСЖни мағлуб этиб ярим финалда тўп суриши мумкин эди. Бир ярим дақиқа ичида ғалабани қўлдан чиқариб юборган бўлсада, “Aталанта” нималарга қодир эканлигини барчага кўрсатиб қўя олди. Шу ўринда, Бергамоликларнинг Европадаги энг ҳужумкор жамоа эканлигини унутмаслик лозим. Гасперрини шогирдлари ортда қолган мавсумда 98 та гол киритишга муваффақ бўлди. Aгар декабрь ойидаги омадсиз ўйинлар бўлмаганида, клуб чемпионликни нишонлаши ҳам ҳеч гап эмас эди. Якунда 78 очко тўплаган клуб «А серия»даги ўз шахсий рекордини ўрнатди. Ўтган мавсумдаги хатолардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда,янги мавсум учун тайёргарлик кўраётган “Aталанта”ни сафдан чиқариб юбориш мумкин эмас. Уларда ҳам келаси мавсумда сенсация қайд этиш имкони мавжуд.

«Интер»

Aйнан Aнтонио Конте «Ювентус»нинг чемпионлик сериясини бошлаб берган эди. Бу серияни тўхтатиш ҳам янги мавсум олдидан айнан шу мураббий қўлида. Конте «Юве»нинг кетма-кет 3 та чемпионлигига эришишида кўмак берган эди. Кейинроқ бу ишни бошқа мураббийлар давом эттиришди. Эндиликда, Конте «Интер» билан янги тарих яратиш устида иш олиб бормоқда. «Кўк-қоралар» ўтган мавсумда «Ювентус»дан нақд атиги 1 очко ортда қолишди. Бу сўнгги 9 йил ичидаги энг зўр натижа. Тўғри, Турин клуби чемпионликни расмийлаштирган пайтда 7 очколик фарқ мавжуд эди, аммо статистика ўзгармайди. Ортда қолган мавсумни «Интер» учун омадсиз деб бўлмайди. Конте қисқа муддат ичида Европа Лигаси финалига етиб келди. Ҳужумда Лаутаро ва Ромео тандемини ҳосил қилди. Ҳужумкор ва томошабоб футболни йўлга қўйди. Aгар, янги мавсум олдидан таркиб кучайтирилса, катта эҳтимол билан «Ювентус»дан чемпионликни «юлқиб»олиш учун имконият мавжуд.

«Ювентус»

Италия футболини бетараф мухлис сифатида томоша қилувчи барча “A серия”га интрига қайтишидан умидвор. Бунга уларнинг ҳаққи бор. Сабаби, асосий фаворит саналган «Ювентус» кетма-кет учинчи мавсумни янги мураббий билан бошламоқда. Шаклланган жамоанинг мураббийларни бу қадар тез алмаштириши стабилликка ўз салбий таъсирини кўрсатиши турган гап. Боз устига, ўтган мавсумда Сари ўзини ҳам, мухлисларни ҳам, ҳатто футболчиларни ҳам «қийнаб» қўйди. Якунда чемпионлик чўнтакда эди, бироқ «Ювентус»нинг ўйинидан «файз» кетиб қолгандек туюлди. Ғалати ғоялар, Роналдунинг бошқа позицияга ўтиши, Дибалага майдонда жой топилмаслиги, ортиқча паслар ва бошқа омиллар сабабли «Юве»нинг ўйини жуда зерикарли тус олди. Сарри кетгач, клуб кутилмаганда 41 ёшли Aндреа Пирлони янги мураббий сифатида эълон қилди. Бу хабар бутун дунёдаги клуб мухлисларини ҳайрон қолдиргани аниқ. Катта клубда ишламаган, бирорта профессионал жамоани бошқариб кўрмаган Пирлога Италия футболи байроқдори топширилди. Яна, ўта ўгир ўтган мавсумдан сўнг. Бу танлов нафақат «Ювентус» учун, балки Пирло учун ҳам жуда таваккал қарор. Бу мавсумдаги омадсизлик, унинг мураббийлик фаолиятига кескин зарба бериши мумкин. «Ювентус» эса, “A серия” ғолиблигини қўлдан бой бериш ортидан ўз хомийларининг улкан бонус пулларидан қуруқ қолиши ҳеч гап эмас. Соддароқ қилиб айтганда, янги мавсумда «Ювентус» чинакам кутилмаган совғага айланади. Бундай паллада «зебралар»ни чемпионлик учун асосий даъвогар деб айтиш тўғри бўлмайди. Бундан кўриниб турибдики, янги мавсум Италия “A серия”сида интригага бой ўтиши аниқ.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 12:40, 19.09.2020. Ўқилди: 4573 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Хетафе Адриан Лисо 3
2 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
3 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Леванте Джереми Толян 1
7 Бетис Джовани Ло Чельсо 1
8 Барселона Педри 1
9 Райо Вальекано Альваро Гарсия 1
10 Реал Сосьедад Такефуса Кубо 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.