Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Испания ва Ироқ ўртасидаги ўртоқлик учрашувида ғолиб аниқланмади (Видеошарҳ) [0]

Шакира ва Burna Boy ЖЧ-2026 очилиш маросимида мусобақа мадҳиясини ижро этишади [0]

Перес Моуриньони қўллаб-қувватлади: «Агар у «Реал» юлдузини захирага ўтқазиб қўйса, бу мураббийнинг қарори бўлади» [0]

ЖЧ-2026 да ўйинлар олдидан қайдномага киритилган барча футболчилар майдонга чиқишади [0]

Шерки: «Франция Жаҳон чемпионатига фаворит сифатида бормайди, лекин ҳаммани янчиб ташлайди» [0]

«Марсель» Женезьо билан шартнома шартларини келишиб олди [0]

Андони Ираола «Ливерпуль»да қандай футбол шакллантирмоқчи эканлигини айтди [0]

Фабрицио Романо «Реал»нинг Калафьорини «Арсенал»дан тортиб олиш имкониятларини баҳолади [0]

Ираола «Ливерпуль» мухлисларига мурожаат қилди [0]

«Манчестер Юнайтед» директори Кэррикнинг иши ва истиқболларига баҳо берди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболчининг хотини турмуш ўртоғини ўлдириш учун 1 миллион еврога қотил йўллади

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz Туркия терма жамоасининг собиқ аъзоси Эмре Aшик дуч келган оғир вазият ҳақида фикр алмашади.

Эмре Aшик Туркия терма жамоаси тарихидаги энг совриндор футболчи саналади. Қаҳрамонимиз 2002 йилда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати ва 2008 йилда ташкиллаштирилган Европа биринчилигида бронза медалларига эга чиққан.

Қитъамизда бўлиб ўтган мундиалда иккита учрашувда майдонга тушган марказий ҳимоячи 2008 йилдаги қитъа биринчилигида жамоанинг етакчисига айланган. Унинг клуб миқёсидаги фаолияти ҳам ажойиб. Қаҳрамонимиз турк грандларнинг барчасида тўп сурган. «Бешикташ», «Галатасарай» ва «Фенербаҳче» шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи 2010 йилда ўзининг сўнгги учрашувини ўтказади ва бутсаларини михга илади.

Қаҳрамонимиз 8 йил аввал Ягмур исмли модель қизга уйланади. Ушбу жуфтлик 8 йил давомида ширин ҳаёт кечиради ва учта фарзандни дунёга келтиради. Ташқаридан чиройли кўринган оилани Ягмур ичкаридан емириб боради. Собиқ футболчининг турмуш ўртоғи хиёнат кўчасига кириб қолганини пайқаб қолган Эмре судга ажрашиш тўғрисида ариза топширади.

Оила қуруш олдидан тузилган шартномага кўра, Ягмур 46 ёшли футболчидан ҳеч нарса ундира олмаслиги лозим эди. Ягмур ҳеч нарсасиз кўчада қолишни истамайди ва турмуш ўртоғини ўлдириш режасини тузади. Хиёнаткор аёл ўз жазмани Эрди Сунгурга бу вазифани юклатади. Эрди бу вазифани уддалай олмаслигини англагач, 10 миллион лира (1 миллион евро) эвазига қотил йўллашга мажбур бўлади. Эътиборлиси шундаки, Ягмур ва Эрди қотилга пул ва тўппончани топшириб Эмренинг кун тартибини ҳам қоғозга кўчириб беради. Бундан аввал уч инсонни ўлдиришда айбланган жиноятчи катта пуллар эвазига бу таклифга рози бўлади.

Ҳаммаси Ягмурнинг режаси асосида кетаётган эди, бироқ кутилмаганда исми ошкор қилинмаган жиноятчи ўз фикридан қайтади ва воқеани Эмре Aшикнинг ўзига маълум қилади.

Собиқ футболчи дарров қонун орқали ўзини ҳимоя қилишга қарор қилади. Орадан кўп ўтмай унинг турмуш ўртоғи ва Эрди Сунгур ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан қўлга олинади.

Барчаси ойдинлашгач, биринчи бўлиб Эрди воқеага изоҳ беришга қарор қилди:

«Мен ва Ягмур хиёнат кўчасига кириб қолдик. У Эмренинг барча пуллари ва меросини қўлга киритиш ниятида эди. Шу сабабли, менга уни ўлдиришим лозимлиги айтди. Кўп ўтмай у менга тўппонча олиб келди ва гўшт бўлагига ўқ узишимни айтди. Очиғи бу иш қўлимдан келмади. Бундан унинг жаҳли чиқди.»,-деб иқтибос келтирмоқда Hurriyet Daily News нашри.

Aйни дамда, иш судга оширилган ва Ягмур ва Эрдига қасддан одам ўлдириш айби қўйилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, Эмре Aшик футболчилик фаолиятини якунлагач, ўзини қурилиш бизнесига урган. У айни дамда, Туркиядаги катта қурилиш компанияларидан бирининг эгаси саналади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 12:52, 30.09.2020. Ўқилди: 9319 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик