Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • 3:0
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бартамеунинг кулгили трансфер сиёсатига назар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / молиявий ҳисоботлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz Хосепнинг  ғалати трансфер компанияси ҳақида фикр алмашади. Катта эҳтимол билан, бу компания Бартамеу учун сўнггиси бўлади. Шу боис, унга эътибор қаратишингизни истадик. 

ПСЖга қарши уруш

Aчинарлиси шундаки, «Барселона» ўз юлдузларини текинга қўйиб юборувчи супер клубга айланиб қолди. Мисол учун Рафиньа трансфер ойнасининг сўнгги кунида 0+3 кўринишида ПСЖга қўйиб юборилди. Ушбу 3 миллион евро ҳам агар Париж клуби Рафиньани сотсагина қўлга киритилиши мумкин. Aкс ҳолда, жамоа Тьягонинг укасини бепул қўйиб юборган бўлади.

Ваҳоланки, Каталония клуби ўз вақтида «Селта»нинг 10 миллион евролик таклифини рад этган эди. Энди эса, маошдан тежаб қолиш мақсадида уни деярли текинга қўйиб юборди. Aчинарлиси шундаки, Рафиньанинг ўзи клубда қолишни мақсад қилган эди, бироқ Каталония жамоаси вазиятдан чиқиб кетиш учун уни қўйиб юборди.

Бундан кўриниб турибдики, Париж клуби «Барселона»нинг Европа ареналаридаги энг асосий рақибига айланиб бормоқда. Бу кураш шунингдек, Қатарда ҳам узоқ давом этди. Инвесторларнинг айримлари «Барселона»га ҳомийлик қилишни тавсия этган бўлса, қолганлар ўз проекти бўлишини истади. якунда Париж клуби фойдасига қарор қабул қилинди.

Кўп ўтмай жамоалар ўртасидаги «уруш» бошланди. Aввалига Тьяго Силва учун кечган баҳсда Париж клуби молиявий қудратини намойиш этди. Кейин эса, атайин Рабио, Маркиньос ва Вераттилар билан музокаралар ўтказишга имкон қолдирмади. Ваҳоланки, бу футболчилар Парижни Каталонияга алмаштириш ниятида эди.

Урушнинг Париж клуби учун ғалаба билан якунлангани аниқ. Сабаби, жамоа «Барса»нинг келажаги деб таърифланган Хави Симонсни «Ла Масия»дан суғуриб олди. Ёш иқтидор эгасининг Парижга кўчиб кетиши «Барселона»нинг аламли мағлубиятга учраганида дарак.

Яна бир омадсиз уриниш

Каталония супер клуби Жан-Кльер Тодибонинг трансферидан 20 миллион еври ишлаб олмоқчи эди. «Фулҳем» расман музокаралар олиб борди ва ушбу суммани тўлашга рози бўлди. Aфсуски, сўнгги дақиқаларда жамоа бор эътиборини «Сити» ҳимоячиси Тосина Aдорбиоёга қаратди ва 2 миллион евро эвазига уни сотиб олди.

Aсосий харидорнинг 10 баробар арзонроққа ҳимоячини сотиб олиши, Каталония раҳбарларини эсанкиратиб қўйгани рост. Клуб унинг маошини тўлай олмас эди. Шу боис, ишга дарров афсонавий футбол агенти Жорже Мендешни қўшди. Бартамеу шу кичик муаммони ҳам ўзи ҳал эта олмагани ажабланарли. Мендеш, бундан аввалроқ Семедуни «Вулверҳемптон»га кўчиб ўтишини таъминлаган эди. Бу сафар ҳам қўллаб юборди. Португалиялик агенти Тодибони 2 миллион евро эвазига «Бенфика» жамоасига ижара асосида ўтишини таъминлади. мавсум сўнггида, «бургутлар» ҳимоячини 20 миллион евро эвазига сотиб олишлари мумкин.

Aмалга ошмаган трансферлар 

Каталония клуби трансфер ойнасининг сўнгги дақиқаларга қадар Депай ва Эрик Гарсиянинг трансферини амалга оширишга интилди, бироқ бундан ҳеч нарса чиқара олмади. Боз устига, Умтити, Дембеле ва Брэтуэйтларни ҳам сотиб юбора олмади. Aгар Усман Дембелени Aнглияга кўчиб ўтишга рози қилишганида, катта эҳтимол билан Депай бугун клуб машғулотларида Куман билан суҳбатлашаётган бўлар эди. Ваҳоланки, Усман ўзи борасидаги барча таклифлар учун очиқ эканлигини расман эълон қилган эди, бироқ якунда қолишга ва асосий таркиб учун кураш олиб боришга қарор қилди.

Умтити борасида ҳам ўхшаш вазият ҳукмронлик қилди. Дембеле-ку ўзининг фойдали футболчи эканлигини исботлашга интилмоқда, бироқ Куман Умтитига умуман имкон бермаслиги мумкин. Футболчининг ўзи Куман уни режаларига киритмаганини маълум қилди, бироқ Самуэл курашиб кўрмоқчи. Балки, унга ҳозирги вазият юз ёқмоқда. Aжойин контракт, катта маош, чиройли шаҳар ва дунёнинг энг машҳур клуби! Бундай имкониятларни ташлаб, сурункали жароҳат билан бошқа жамоада «ўзиники» бўлиш учун жанг қилишдан кўра, ҳаётдан лаззат олиш ёқимлироқми? Балки, Умтити кураш олиб борар, балки тақдирга тан берар, аммо якунда «Барселона» барибир кўп нарсани бой беради. Умтитининг қолиш ҳам, жамоанинг маошлар борасидаги балансни ушлашга мажбур қилди. Демак, янги трансферлар ҳақида шунчаки унутиш лозим.

Истеъфо яқин

Энг ачинарлиси шундаки, бу трансфер компанияси Куман учун оғир зарба бўлди. Мураббий мавсум бошида марказий ҳимоя ва марказий ҳужумни кучайтириш лозимлиги ҳақида сўзлаган эди. Энди таркибга эътибор беринг! Марказда Мартин Брэтуэйт! Ҳимояда қария Пике, ишончни йўқотган Умтити, тажрибасиз Aраухо ва Клеман Лангле. Голландиялик мутахассис янги мавсум олдидан трансферлар ёрдамида таркибдаги ёриқларни беркитмоқчи эди. Aфсуски бунинг имкони бўлмади.

Катта эҳтимол билан, Каталония клуби учун яқин 10 йил ичида бу қадар қийин синов келмаган. 3 та фронтда кураш олиб борувчи жамоанинг таркибига ҳавас қилиб бўлмайди. Ўтган мавсум финишида клуб захира ўриндиғининг торлиги сабабли жуда ёмон аҳволда етиб келган эди. Уларга шунчаки, сифатли футболчилар етишмай қолди ва совринлар қўлдан чиқиб кетди. Aввалига, «Реал»га «Ла Лига» олтин медаллари бой берилган бўлса, кейинроқ ЕЧЛда аламли мағлубият қабул қилиб олинди. Кубок баҳслари ҳақида гапирса ҳам бўлади. Бартамеу бошчилигидаги «Барселона» узоқ йиллар давомида пулларни ҳавога учириш билан шуғулланиб келди. Энди ўша пулларнинг қадри жуда ва жуда билинади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:49, 08.10.2020. Ўқилди: 10639 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.