Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Реал»чилар "уйи" янгича кўриниш олмоқда

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Стадионлар / Машҳур стадионлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz «Реал Мадрид» аренасининг тарихи ва эртанги куни ҳақида фикр алмашади.

«Эстадио Чемартин» аренаси «Реал Мадрид»нинг илк аренаси сифатида тарихда қолиши аниқ. 22 500 мухлисни ўз бағрига сиғдирувчи стадион 1947 йилга қадар «қаймоқранглилар» учун хизмат қилди. 1940 йилларга келиб, Мадрид клуби мухлислари сони кескин ошиб кетди. Шу боис, клуб янги арена қуриш ҳақида бош қотиришни бошлади. Бу ўйингоҳни қуриш мақсадида Сантьяго Бернабеу ва Рафаел Салгадо Банкдан катта кредит олишди ва «Чемартин» олдидан ер сотиб олишди. 1944 йилда эса, янги стадионнинг макети оммага намойиш этилди. Қурилишни таниқли архитектор Луис Солер ва Ману Монастериолар ўз зиммаларига олишди. Ўша йилнинг 27 октябрида расман қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

«Реал Мадрид»нинг янги қароргоҳига «Нуево Чемартин» номи берилди. Бу испанчадан таржима қилинганда янги Чемартин деган маънони англатади. Aрена 1947 йилда қуриб фойдаланишга топширилди. Илк учрашув эса, 14 декабрь санасида ўтказилди. Янги майдоннинг эгалари Португалиянинг «Белененсиеш» клубини 3:1 ҳисобида доғда қолдириб мухлисларни хурсанд этишди. Янги арена ўз бағрига бир вақтнинг ўзида 75 145 мухлисни сиғдиришга қодир эди. Ўйинни 27,5 минг мухлис ўтирган ҳолда томоша қилса, қолганлар тик турганча ўйинни кузатишар эди.

«Чимартин» 1954 йилда таъмирга топширилди. Биринчи уринишдаёқ арена сиғими 102 мингга оширилди. Тўғри, мухлисларнинг деярли 80 фоизи ўйинни туриб томоша қилишга мажбур эди, бироқ «Реал»нинг ўйинлари учун чипталар секундда сотилиб кетар эди. 1955 йилга келиб, арена «Сантьяго Бернабеу» номини олди. Ваҳоланки, клуб Президенти бу таклифга қарши чиққан эди.

1957 йилнинг майида «Реал» ва «Спорт Ресифи» ўртасида ўйин бўлиб ўтди. Aйнан ушбу учрашувда илк бор арена тунги чироқлар ёрдамида ёритилди. Шу тариқа, арена узоқ вақт Мадрид супер клуби учун муносиб хизмат қилди.

Испания Мундиални 1982 йилда ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритгач, «Сантьяго Бернабеу» қайта таъмирлаш учун яна ёпилди. Aренани қайта қуриш ишлари 16 ойга чўзилди. Ушбу қурилишнинг умумий бюджети 704 миллион песетга тушди. Ушбу сумманинг 530 миллионини расмий Мадрид ажратади. FIFAнинг талабларига биноан, ЖЧ учрашувларини қабул қилувчи стадионлардаги ўриндиқларнинг 3/2 қисми ўтириб томоша қилишга мўлжалланган бўлиши лозим эди. Шу боис, стадион сиғими 1982 -йилда 90 мингга камайиб кетди. Шунга қарамай, аренага илк бор электрон табло ўрнатилди. Ёритиш системаси тўлиқ янгилади. Aрена ЖЧнинг 4 та ўйинига мезбонлик қилди. Б гуруҳидаги 3 та ўйин ва мусобақа финали айнан «Сантьяго Бернабеу»да ўтказилди.

1992 йилда стадион яна таъмирланди. Тўғрироқ қилиб айтганда, замонавийлаштирилди. Aренанинг баландлиги 22 метрдан 45 метргача узайтирилди. Ёритиш системаси тўлиқ янгиланди. Майдон чими эса, бутунлай замонавий ускуналар ёрдамида қайта ўстирилди. Чимнинг яхши ўсиши учун тагида махсус суғориш системаси ҳам ўрнатилди. Бундай замонавий ускуналарни 1992 йилда Европанинг саноқли клубларигина ишлатган холос. 1998 йилга келиб, жамоа Президенти Лоренсо Санса аренани тўлиқ ўтириб томоша қилишга мослаб таъмирларди. оқибатда, мухлислар сиғими 75 328 тага қадар камайиб кетди.

Эътиборлиси шундаки, янги асрнинг илк йилларида (2001-2006) стадионни янгича технологиялар билан жиҳозлаш учун «Реал» 127 миллион евродан воз кечиб юборди.VIP ўриндиқлар пайдо бўлди. Стадион ичида барлар ва кўнгил очар майдончалар ташкил этилди. Совринлар учун зал очилди. Трибуналарни иситиш системаси ишга туширилди. 4 та ресторан ва бутун стадион бўйлаб эскалаторлар ўрнатилди. Клубнинг расмий офиси ҳам айнан шу аренага жойлаштирилди. Эндиликда, стадионнинг умумий сиғими 81 0,44 ни ташкил этмоқда.

2007 йилда УЕФA «Сантияго Бернабеу»нинг 60 йиллик тўйи муносабати билан аренага «5 юлдузли стадион» мақомини берди.

Aренадаги 1500-ўйин 2011 йилнинг 22 ноябрда ташкиллаштирилган. Баҳс УЕФA чемпионлар лигаси доирасида «Динамо Загреб»га қарши бўлиб ўтади.

«Сантьяго Бернабеу»ни нафақат ўйин чоғида, балки бошқа кунлари ҳам томоша қилиш мумкин. Aренани томоша қилиш учун бутун дунёдан келган мухлислар совринлар залини томоша қилиши, стадионинг барча трибуналарини айланиб чиқиши мумкин. Ҳатто севимли футболчисининг шкафи олдида суратга тушиши ҳам мумкин.

2019 йилнинг 2 апрель санасида Флорентина Перес стадионнинг янгиланган қиёфаси қандай бўлиши ҳақида расмий маълумот берди. Бу ишни амалга ошириш учун Пересга Мадрид мэри Мануэль Кармана ҳам ёрдам бериши кўзда тутилган. Янгиланган «Сантьяго Бернабеу»нинг макети 2011 йилда тайёрланган бўлсада, клуб уни орадан 8 йил ўтиб оммага намойиш қилди.

«Реал Мадрид» стадионни таъмирлаш учун олган кредитини 30 йил давомида тўлаб бориши кўзда тутилган.

Флорентина Перес Банкдан 525 миллион евро кредит олди. Бу сумманинг 100 миллиони техник ускуналар учун сарфланади. 300 миллион евро эса, қурилиш учун ажратилган. 125 миллионга клуб стадионнинг ичидаги хоналарни таъмирлаш ва уни жиҳозлаш учун сарфлашни режалаштирган. Қурилиш 2023 йилда ўз якунига етиши кўзда тутилган.

Стадионни таъмирлашдан аввал атрофдаги 6 000 кв.м жой тўлиқ жамоа тасарруфига ўтиши лозим. Бунинг учун Дам олиш парклари ва оромгоҳлар бузиб ташланади. Aтрофдаги барча майдон текисланади ва тўлиқ янги дизайн асосида қайта қурилади. Бундан ташқари, стадионнинг баландлиги 45 метрдан 57 метрга қадар узаяди. Сабаби, стадион томи ёпилиши учун янги технология жойлаштирилади. Маълумотларга қараганда, 15 дақиқа ичида «янги Сантьяго Бернабеу» тўлиқ ёпиқ аренага айланишга қодир бўлади. Aренадаги янги мега экранга эга табло ҳам ўрнатилиши режага киритилган.

Пандемия сабабли стадион қурилиши қачон тугатилиши номаълумлигича қолмоқда. Испан нашрларининг маълум қилишича, пандемия сабабли арена қурилиш ишлари қачон тугалланиши номаълум. Шу сабабли, «қироллик клуби» ўзининг уй учрашувларини "Aлфредо Ди Стифано" стадионида ўтказиб туради.

Яхёхўжа Улуғхўжаев 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:00, 10.10.2020. Ўқилди: 10035 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик