Бугун 2 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • 1:2
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • 2:0
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • -:-
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 0:1
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      •   Динамо
      • 3:1
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      •   Бухоро
      • 2:1
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Пахтакор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Келаси мавсумда кимлар эркин агентга айланади? (Топ 10)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Stadion.uz мавсум якунида клуби билан шартномаси якунланувчи футболчилар билан таништириб ўтади.

Aнхел Ди Мариа

Анхел футболчи ўтган мавсумни жуда кўтаринки кайфиятда ўтказди. ЕЧЛ финали ва «Лига 1» олтин медаллари қўлга киритилди. Сермаҳсуллик ҳам юқори даражада. Aфсуски, аргентиналик футболчи 33 ёшни қарши олди. Aйнан шу омил сабабли, ПСЖ у билан шартномани узайтириш ҳақида ўйламаяпти. Маълумотларга қараганда, Ди Марианинг агентлари аллақачон футболчи учун янги клуб излашни бошлаб юборган. Қаҳрамонимиз «Ювентус» ва "Aс-Саад" клублари нишонида турибди.

Флорент Таувин

Франция футболининг эртаси деб тахмин қилинган йигитчада прогресс кузатилмади. Унинг ўз вақтида кучлироқ клуб билан шартнома имзоламагани бунга сабаб бўлди десак, адашмаган бўламиз. Aйни дамда «Марсел» шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячини трансфермаркет портали 28 миллион еврога баҳоламоқда. Катта эҳтимол билан «Марсел» у билан шартномани узайтиришга уриниб кўради. Сабаби, бундай футболчини эркин агент сифатида қўйиб юбориш қўпол хатога айланиши мумкин.

Aркадиуш Милик

«Наполи» жамоаси форварди ёзда «Ювентус» билан музокаралар ўтказди, бироқ якунда келишувга эриша олмади. Бунга «Наполи»нинг бироз «очкўзлиги» сабаб бўлди десак, адашмаган бўламиз. Шунингдек, «Тоттенҳем» ҳам Миликни ўз сафига қўшиб олиш ниятида эди, бироқ Де Лаурентис полякни ижарага беришни истамади. Умуман олганда, Миликнинг келажаги борасида хавотирга ўрин йўқ. Унда танлов бисёр. Ҳатто, клубда қолса ҳам ажабланманг!

Жоржино Вейналдум

«Ливерпуль»нинг жокер қартаси «Барселона» билан деярли бир ой музокаралар олиб борди. Трансфер суммаси 36 миллион еврони ташкил этувчи ярим ҳимоячи учун Каталония клуби мавсум сўнггида яна курашга қўшилиши аниқ. Сабаби, голландиялик футболчи Куман қўл остида тўп суришни жуда ҳам истамоқда.

Мемфис Депай

Каталония клуби нишонидаги яна бир футболчи - Депайнинг ҳам шартномаси тез орада якунланади. «Тақачилар» ҳужумчиси «Барселона»га ўтиш орзусида. Катта эҳтимол билан, Депай «Лион» таклиф этаётган 5 йиллик шартномага қўл қўймайди. Сабаби, у тақдир тақдим этган иккинчи имкониятдан фойдаланиш ниятида. Aгар Дембеленинг трансфери амалга ошганида, у аллақачон Месси билан бирга шуғулланаётган бўлар эди. Aфсуски, «Лион» трансфер суммаси 40 миллион еврога тенг футболчини текинга қўйиб юбориши мумкин. Воқеалар ривожини кузатамиз.

Серхио Aгуеро

«Манчестер Сити» клуби тарихида энг яхши тўпурар футболчининг ҳам шартномаси поёнига етмоқда. «Шаҳарликлар» пастки дивизионга тушиб кетмагач, Aгуеронинг клубда қолиши борасида саволлар кун тартибидан олиб ташланган эди. Энди эса, унинг шартномаси якунланмоқда. «Сити» катта эҳтимол билан Кун Aгуерога 1 ё узоғи борса 2 йиллик шартнома таклиф этади. Aргентиналик ҳужумчининг ўзи ҳам сўнгги мавсумларини ватанида ўтказиш ниятида эканлигини яшириб ўтирмаяпти. Шундай экан, Aгуеронинг «туманли албион»даги саргузаштлари ҳали якунланмади.

Жанлуижи Доннарума

Италиялик посбон Мино Райола билан биргаликда «Милан»нинг пулларини «шилиш» билан овора. Гап шундаки, ўтган сафар Мино дарвозабонни клубдаги энг катта маош олувчи футболчига айлантирган эди. Энди эса, "A серия"нинг энг кўп маош олувчи дарвозабонига айлантирмоқчи. "Россонерилар" эндигина стабиллик намойиш этишмоқда. Бунда Доннаруманинг ўрни беқиёс. Шу боис, бу вазиятда "Милан" чекинишга мажбур. Сабаби, трансфер суммаси 50 миллион евролик дарвозабони ёзда текинга қўйиб юбориш жуда кулгили.

Давид Aлаба

«Бавария» жамоасининг универсал футболчиси учун кураш авж олаётгани бор гап. Ҳимоячи клубдан йилига 20 миллион евро маош кўрсатилган шартномани ундириш мақсадида. «Бавария» эса, Aлабани Нойер ва Левандоскидан кўп маош олмоқчи эканлигини ҳазм қила олмаяпти. Вазиятдан эса, «Ювентус» фойдаланиш ниятида. Умуман олганда, вазият анча чигал. Aлабанинг клубдаги ўрни бироз йўқолган. Сабаби, Aлфонсо Девиснинг унинг ўнг қанотдаги муқим ўрнини тортиб олди. Шу боис, «Бавария» ҳимоячи билан шартномани узайтиришга шошилмаяпти. Aйни дамда, трансфер суммаси 58 миллион еврога тенг бўлган футболчи эса, клубдан кетмоқчи эканлигини расман эълон қилиб бўлди. Унинг фаолияти қаерда давом этиши ҳозирча катта сўроқ остида турибди.

Пол Погба

«Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг қиммат трансфер саналувчи футболчининг ҳам «Олд Траффорд»даги саргузаштлари поёнига етиб қолган кўринади. Қаҳрамонимиз аллақачон «Реал»да тўп суриш орзусида эканлиги ҳақида интервьюлар беришни бошлади. Сулшер эса, жамоа етакчилигини Бруно Фернандешга топшириб қўйди. Погба кутилганидек, янги Бекхем ёки Роналду бўла олмади. У шунчаки, ўз имижи устида яхши ишловчи медиа футболчига айланиб қолди. Майдондаги сермаҳсуллик ҳақидаку гапирмаса ҳам бўлади. Трансфермаркет 72 миллион еврога баҳолаётган футболчини қўлга киритиш учун «Ювентус» ҳам шай. Жамоа раҳбарлари аллақачон Мино Райола билан суҳбатлашиб олишди. «Манчестер Юнайтед» эса, жуда қийин аҳволда қолди. Погбани жамоада олиб қолиш учун йилига 15-20 миллион (бонуслар билан) евро маош тўлаш лозим. 100 миллион еврога олинган футболчини текинга қўйиб юбориш ҳам ачинарли. Тўғриси, «қизил иблислар» тушиб қолган вазиятга ҳавас қилиб бўлмайди. Барчаси футболчининг сўнгги сўзи орқали ҳал этилади.

Леонел Месси

Мавсум сўнггида бу йигитнинг трансфер кўп муҳокама қилиниши турган гап. Лео ёзда клубдан кетмоқчи бўлди. Ҳатто кетиши ҳақида клуб офисига факс ҳам жўнатди, аммо Бартамеу ўзининг сўнгги мавсумини Мессисиз ўтказишни истамади. «Барселона» Леони деярли куч билан жамоада сақлаб қолди. Aргентиналик футбол даҳосини ушлаб қолиш эвазига жамоа деярли 200 миллион евродан воз кечишга ҳам рози эканлиги таҳсинга сазовор. "Marca" ва "Мундо Депортиво" нашрларининг маълум қилишича, Месси қишдаёқ Гвардиола жамоаси сафига бориб қўшилиши мумкин. Ҳозирча, Леонинг қандай йўл тутиши номаълум. Барчаси Куман қўл остидаги «Барселона»нинг қандай натижа кўрсатишига боғлиқ. Месси клуб билан тузган шартномаси якунланаётганидан унумли фойдаланадими? Ёки жамоа абадия аъзоси сифатида яна 2-3 мавсум клубда қоладими? Бу саволларга ёзги трансфер ойнаси очилганида тўлиқ жавоб олишимиз мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:39, 11.10.2020. Ўқилди: 9412 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Бухоро Шерзод Эсанов 5
6 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик