Бугун 15 май, 2026 йил, жума.

      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Реал Овьедо

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3216]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2090]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1823]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1813]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1737]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1523]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1486]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1454]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1430]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1332]

Пулишич: «Биз жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишимиз мумкин, аммо...» [0]

Бруну Фернандеш: «Райс «Манчестер Юнайтед»да ўйнаши керак эди, у «Арсенал»ни танлаганидан хафа бўлдим» [0]

«Реал Мадрид» ҳимоячиси АПЛга кўчиб ўтиши мумкин [0]

«Астон Вилла» – «Ливерпуль»: Экспертлар бугунги баҳс учун ўз прогнозларини эълон қилишди [0]

«Кун келиб мен ҳам кетаман» — Виржил ван Дейк Салоҳ ва Робертсоннинг «Ливерпуль»дан кетиши ҳақида гапирди [0]

«Гвардиолани хафа қилгандим» — Бернарду Силва нима учун «Манчестер Сити» сардорлигидан бош тортмоқчи бўлганини айтди [0]

«Арсенал» бир мавсум олдин сотиб олган ярим ҳимоячисидан қутулмоқчи [0]

Роберт Левандовски «Барселона»даги келажаги бўйича якуний қарорни қачон эълон қилиши маълум бўлди [0]

Дидье Дешам Италия терма жамоасини бошқариши мумкинлигига шама қилди [0]

Мухлислардан норози Леау «Милан»ни тарк этиши мумкин: Клуб унга нарх белгилади [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Локомотив» Жасур Жалолиддинов учун «Бунёдкор»га нормадан камроқ компенсация тўлаганми?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистонлик футболчи Жасур Жалолиддиновнинг «Бунёдкор»дан Москванинг «Локомотив» клубига трансфер бўйича ҳамон ноаниқликлар борлиги маълум бўлмоқда. Аввалроқ «Бунёдкор» Жасур Жалолиддинов трансферидан тушган маблағни ишлата олмаётгани ҳақида хабар берилганди. Бунга сабаб қилиб трансфер устида турган томонларнинг асл трансфер ҳужжатини топилмаётгани таъкидланганди.

«Дарё»га маълум бўлишича, москваликлар футболчи трансфери учун тошкентликларга машғулотлар компенсацияси учун нормадан камроқ пул тўлаган бўлиши мумкин. «Локомотив» клуби «Бунёдкор»га Жалолиддиновнинг  машғулот компенсацияси сифатида 130 минг евро ўтказган. Шунингдек, учинчи томон футболчи учун яна 200 минг АҚШ доллари миқдорида пул ташлаб берган. Фақатгина «Бунёдкор» асл ҳужжатнинг йўқлиги сабаб бу маблағларни ўз ҳисоб рақамига тўлиқ ўтказа олмаган.

Шу ерда савол туғилади: «Локомотив» аслида «Бунёдкор» футболчиси учун қанча компенсация тўлаб бериши керак эди? Мутахассислар маълумотига кўра, компенсация масаласида ФИФА ҳар бир конфедерация учун, шунингдек, ҳар бир давлат учун алоҳида-алоҳида 4 хил кўринишдаги сумма белгилаган. УЕФА давлатлари учун 2019 йилги ҳолатга кўра бу суммалар мос равишда 90 минг, 60 минг, 30 минг ҳамда 10 минг евро этиб белгиланган.

Россия клублари кейинги уч йўналиш бўйича компенсация тўлашлари белгилаб қўйилган. Бунда Россия Премьер Лига клублари иккинчи гуруҳ бўйича, яъни, йилига 60 минг евродан ҳақ тўлашлари керак. «Локомотив» Чемпионлар Лигасида тўп сурадиган жамоа сифатида айнан иккинчи йўналишда суммани ҳисоблаши мантиқан тўғри бўлади.

Аммо «Бунёдкор»га компенсация тўлашда учинчи гуруҳ суммаси — 30 минг евро инобатга олинган. Қоидага кўра, футболчининг 12–15 ёшдаги машғулотлари учун 4-гуруҳ бўйича ҳақ ҳисобланади, яъни, ҳар йили учун 10 минг евродан — умумий 40 минг евро. Шунингдек, 16, 17 ва 18 ёшининг ҳар бири учун 30 минг евродан умумий 90 минг евро ҳисобланган. Жами — 130 минг евро.

Агар «Локомотив» 2-гуруҳ бўйича ҳақ тўлаши керак бўлса, у ҳолда 16, 17 ва 18 ёши учун 60 минг евродан ҳисобланиши керак бўлади. Шунда умумий сумма 130 минг эмас, балки 220 минг еврони ташкил қилган бўларди.

Таъкидлаш лозим, ФИФА тизимига «Локомотив» Жасур Жалолиддинов ҳамда «Бунёдкор» ўртасидаги шартноманинг бекор бўлгани ҳақидаги ҳужжатни жойлаштирган. Бунда на машғулот компенсацияси суммаси ва трансфер нархи кўрсатилган. Келиб чиқадики, футболчи учун 200 минг АҚШ доллари учинчи томон тарафидан Жалолиддинов билан шартномани бекор қилиш учунгина «Бунёдкор»га тўлаб берилган. Россия нашрлари эса Жалолиддинов учун «Локомотив» 1 миллион евродан кўпроқ чиқим қилгани ҳақида маълумотлар берилган.

Норасмий манбага кўра, «Бунёдкор» клуби футболчининг машғулотлари учун аслида қанча маблағ олиши кераклиги масаласида ўз юристлари билан ишлаяпти. Агар «Локомотив» чиндан ҳам 2-гуруҳ бўйича пул тўлаши керак бўлса, «Бунёдкор» бу борада ФИФАга арз қилиши мумкин бўлади. 200 минг долларни эса асл ҳужжат топилганидагина қўлга киритиши мумкин бўлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:11, 22.10.2020. Ўқилди: 3378 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик