Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛ доирасида "МЮ" клубига қарши бўлиб ўтган баҳсдаги Сесар Аспиликуэта ва Гарри Магуайрлар ўртасидаги воқеа ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Ўйлайманки, бу тоза пенальти эди. Мен ўша вазиятни техник зонадан батафсил кўра олмадим, қолаверса, ҳакам учун ҳам жуда қийин вазият эди. Айнан мана шундай тортишувли вазиятлар борасида VAR қарор чиқариши керак эди ва бу эпизод ҳақидаги қарорни қабул қилишда жуда шошиб қолишди.
Улар эпизодни яқиндан ўрганиб чиқишлари ва бош ҳакамга уни қайта кўриш чиқишини маслаҳат беришлари керак эди. Агар бош ҳакам вазиятни ВАР тизими орқали кўриб чиққанида, ишончим комилки, пенальти белгилаган бўларди, шунинг учун бу ерда хатолик юз берди деб ҳисоблайман" - деди Лэмпард.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).