Бугун 14 сентябрь, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • 2:1
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • 2:1
      • Нефтчи
      • 14.09.2025 18:00
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Хоразм
  • ЖЧ саралаш. КОНМЕБОЛ
      • 14.09.2025 05:00
      • Перу
      • -:-
      • Парагвай
      • 14.09.2025 05:00
      • Боливия
      • -:-
      • Бразилия
      • 14.09.2025 05:00
      • Венесуэла
      • -:-
      • Колумбия
      • 14.09.2025 05:00
      • Эквадор
      • -:-
      • Аргентина
      • 14.09.2025 05:00
      • Чили
      • -:-
      • Уругвай

Суперлига. "Пахтакор" бир киши кам бўлиб қолган ҳолда "Нефтчи"ни мағлуб этди [30]

Хаби Алонсо: "Мураббийликка ўқиётганимда барчага Мессини қандай тўхтатиш бўйича машғулотлар ўтиларди" [29]

MLS. Месси пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Интер Майами" йирик ҳисобда ютқазди [24]

"Реал" ФИФАга испан футболидаги ҳакамлик бўйича шикоят тайёрламоқда [13]

Суперлига. "Пахтакор" етакчиларга яқинлашмоқда (турнир жадвали) [13]

Ливерпуль-2025. Жавоҳир Умматалиев хорватиялик рақибни мағлуб этиб, финалга чиқди [12]

«Реал ТВ»: Бу шахсларга "Реал" ўйинларини бошқаришни тақиқлаш адолатдан бўларди [10]

Ливерпуль-2025. 20 ёшли Фазлиддин Эркинбоев — жаҳон чемпиони! [8]

Ла Лига. Мбаппенинг гол ва ассисти бир киши кам бўлиб ўйнаган "Реал"га ғалаба келтирди [8]

Ливерпуль-2025. Акмалжон Исроилов — финалга чиққан ўзбекистонлик саккизинчи финалчи [8]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 21 42
3 Пахтакор 21 39
4 Динамо 20 38
5 ОКМК 21 37
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 21 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сўғдиёна 21 24
10 Сурхон 21 24
11 Андижон 20 21
12 Қўқон-1912 21 21
13 Машъал 21 21
14 Хоразм 20 19
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан
21-тур Сўғдиёна 4-1 ОКМК
21-тур Навбаҳор 0-0 Сурхон
21-тур Қўқон-1912 2-1 Қизилқум
21-тур Пахтакор 2-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4191 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нўъмон Ҳасанов: “Ўзим ҳам футболчи бўлганман, лекин бунақасини ҳали кўрмаганман”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” (1:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” мураббийи Нўъмон Ҳасанов иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

“Лочинлар” устози дастлаб ўйин ҳақида фикр билдириб ўтди.

– Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа ҳам бир-бирига муносиб ўйин намойиш этди ва кўплаб вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Танаффусдан кейин эса 14 кишига қарши ўйнадик, десак ҳам бўлади. Ўзи ҳакамлар ҳақида умуман гапирмасдим. Лекин бугунги ўйиндан кейин шунга мажбурман.

Нималар юз берганини барча кўриб турибди-ку! Кийим алмаштириш хонасига кирдим, баъзи футболчилар йиғлаб, йигитлар хафа бўлиб ўтиришибди. Бундай футболни биз кўтара олмаймиз. Бугунги учрашувга футболчиларни нега тайёрладим? Иккинчи бўлимдаги мана шу қарорлар учунми? Рақиб футболчисига яққол қизил карточка берилмади.

Иккинчи бўлимнинг бошланишидан ҳакамлар ғалати ишлашди, бош ҳакам ёш бўлгани учун ўзини йўқотиб қўйди, шекилли.

Ўтган турда ҳам ўз майдонимиздаги баҳсда “Металлург” футболчисининг қўлига тўп тегди ва ўша вазиятда бекободликлар дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгиланиши керак эди. Агар ўшанда “Металлург” дарвозасига пенальти белгиланганида, “Навбаҳор” ғалаба қозонган бўларди.

Аммо ўшанда ҳакамлар борасида ҳеч қандай фикр билмадим. Ўша вазиятни ҳаттоки, телевизорда ҳам муҳокама қилишмади.

Ўзим ҳам футболчи бўлганман, лекин бунақасини ҳали кўрмаганман.

- Сўнгги 4та турни нейтрал майдонларда ўтказиш борасида нима дея оласиз?

- Биринчи даврадаги сўнгги тўртта ўйин марказлашган ҳолда ўтказилди. Шу тарафдан олиб қараганда, охирги тўртта турни нейтрал майдонларда бўлиб ўтиши менимча, адолатли қарор бўлади. Бунга барча жамоалар розилик билдиради. Тўғри, ўз майдонимиздаги ўйинларни Наманганда ўтказсак яхши бўларди. Лекин биринчи даврадаги каби, сўнгги тўртта турни нейтрал майдонларда ўтказиш адолатдан бўлади.

- Баҳсли вазият бўлганида ҳакамларга қандай эътироз билдирдингиз?

- Ўша вазиятда учрашув бош ҳакамидан нега қизил карточка берилмади, деб сўрадим. Сабаби, рақиб футболчиси келиб,Эҳсонига боши билан зарба берди. Бундай ҳолат учун эса қизил карточка кўрсатилиши шарт. Мазкур ҳолатни бош ҳакам ҳам, қанот ҳаками ҳам кўришди. Аммо негадир мезбонлар аъзоси майдондан четлатилмади. Ҳайронман.

- Иван Соловьёв ва Исломбек Исоқжонов нима учун бугунги учрашув қайдномасидан жой олишмади?

- Ушбу футболчилар ўтган турдаги “Металлург” билан бўлган ўйинда жароҳат олишди. Шифокорлар билан маслаҳатлашиб, уларга дам беришга қарор қилдим. Бу футболчилар Жиззахга ҳам келишмади. Менимча, тўғри қарор қабул қилдим, деб ўйлайман. Сабаби, олдинда “Бунёдкор” билан ўйин ҳам бор. Насиб қилса, улар таркибга қўшилишади. Ҳали мавсум тугагани йўқ. Олдинда Суперлига ва Ўзбекистон кубоги баҳслари бор.

Бугун ғалаба учун майдонга тушгандик ва йигитлар яхши ўйин кўрсатишди. Бироқ, афсуски, кимларнингдир айби билан ютқазиб қўйдик.

Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати
Киритилди: 11:29, 25.10.2020. Ўқилди: 5764 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 13
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.