Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Насаф 28 58
3 Динамо 28 56
4 Пахтакор 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 28 44
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 28 31
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 28 26
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 28 15

Ўтган ўйинлар. 28-тур

28-тур ОКМК 3-1 Навбаҳор
28-тур Бухоро 1-1 Нефтчи
28-тур Қўқон-1912 0-0 Пахтакор
28-тур Бунёдкор 1-3 Динамо
28-тур Насаф 1-2 Машъал
28-тур Қизилқум 2-1 Андижон
28-тур Хоразм 0-2 Сўғдиёна
28-тур Сурхон 1-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

19/11 16:00 Шўртан - Бухоро
20/11 16:00 Сурхон - ОКМК
20/11 18:15 Пахтакор - Насаф
21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 18.11.2025

      06:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      08:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      10:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      14:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      16:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Спорт Ресифи" - "Фламенго".
      20:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Палмейрас".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Атлетико Минейро".
      04:00 "Третий тайм". Кирилл Данилин.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Спорт Ресифи". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      07:30 "Непобедимый".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Команды.
      09:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:00 Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве.
      11:35 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира по гонкам на выносливость в Индонезии.
      12:05 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
      14:30 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      16:30 "Эволюция спорта".
      17:00 Прибрежная гребля. Чемпионат мира в Турции. Пляжный спринт.
      18:40 "Парусный спорт".
      19:10 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      20:00 LIVE Дартс. Чемпионат России среди профессионалов. Этап в Санкт-Петербурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      20:55 "Непобедимый".
      21:25 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 1 в Оберндейле, США. Блочный лук. Личное первенство.
      23:30 Водно-моторный спорт. Аквабайк. Чемпионат мира в классе офшор в Италии.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      03:25 "Лица страны". Константин Крылов.
      03:40 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 18.11.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Динамо-Урал" (Уфа) - "Факел Ямал" (Новый Уренгой).
      08:00 "Тайны звёзд спорта".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Эволюция спорта".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Канзас-Сити, США. Иэн Мачадо Гэрри против Карлоса Пратеса.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Век нашего спорта". "1945 - 1950 гг.".
      16:55 "География спорта". Выборг.
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Шмейхель".
      21:00 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. "Динамо-Москва" - "Спартак" (Москва). Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Кубок мира в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Профессиональный бокс. "IBA. Pro 9". Артур Субханкулов против Тиграна Узляна.
      03:55 "Эволюция спорта".
      04:55 Дзюдо. Мировой тур. Гран-при Загреба в Хорватии. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 18.11.2025

      05:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      06:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      07:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      09:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      10:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      11:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      12:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      12:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      14:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 1-я попытка.
      15:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Мужчины. Слалом. 2-я попытка.
      16:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Женщины. HS 102.
      17:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      20:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      22:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      23:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      00:00 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 8 в Дубае, ОАЭ. Обзор.
      01:00 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 1-я попытка.
      01:30 Горнолыжный спорт. Кубок мира. Этап в Леви, Финляндия. Женщины. Слалом. 2-я попытка.
      02:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Сессия 2.
      03:00 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Тронхейме, Норвегия. Мужчины. HS 102.
      04:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жаҳон чемпионатида порлаши кутилаётган африкалик дарвозабонлар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Африка қитъасидан жаҳон футболига бир қатор иқтидорли ва умидли футболчилар етишиб чиққан. Қора қитъа вакиллари орасида бугунги кунда Европанинг топ клублари етакчиси бўлиб улгурган юлдузларни топиш қийин иш эмас. Ўз вақтида юқори чўққиларни забт этган Рожер Милла, Самюэль Это'о, Рабах Маджер, Нванкво Кану ҳамда Дидье Дрогбалар ўрни бугунги кунда Мухаммад Салах, Пьер-Эмерик Обамеянг, Садио Мане, Калиду Кулибали, Рияд Маҳрез ва шунга ўхшаш футболчилар билан тўлмоқда. 

Шу билан бирга, ушбу қитъа номдор дарвозабонлар борасида ҳам ёмон тарихга эга эмас. Умуман олганда, ишончли посбон масаласи кўтарилар экан бу борада кўҳна қитъа футболида Африкага етарлича эҳтиёж туғилаётгани бор гап. Буни амалга ошаётган сўнгги трансферлар бозорида ҳам кузатиш мумкин.

Африкада Жаҳон Чемпионати саралаш босқичлари ўтказилишига бир неча ой вақт қолмоқда. FIFA.com портали яқинлашиб келаётган турнирларда умидли дея тилга олинган ҳамда миллий терма жамоасининг ғалабаларида асосий рольни ижро этиши кутилаётган киперлар рўйхатини эълон қилди. Биз эса уларнинг айримлари хусусида қисқача тўхталиб ўтамиз.

1. Яссин Буну (Марокаш/"Севилья")

29 ёшли машҳур дарвозабон ўзининг профессионал фаолиятини мамлакатининг энг байроқдор клуби - "Видад"да бошлайди. Дастлабки ўйинлариданоқ ишончли таассурот қолдиргани сабабли уни бир вақтлар клубнинг афсонавий посбони Нодир Ламяхрига қиёслаганликларини эшитгансиз, албатта. Яссиннинг "Видад"даги фаолияти унчалик ҳам омадли чиқмаган, нисбатан қисқароқ якунланган. У асосан, кўпчиликка Испания яшил майдонлари орқали кўриниш берган. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, "Атлетико" сафидаги сейвлари орқали катта футболга танила бошлаган. Бунга қайсидир маънода албатта, клубнинг асосий посбони Тибо Куртуанинг параллел равишда "Челси"га кўчиб ўтганлиги ҳам сабаб бўлган бўлса ажаб эмас. Лекин марокашлик футболчидан кўнгли тўлмаётган "матрасчилар" штаби уни "Реал Сарагоса"га бир йил муддатли ижара асосида бериб юборишади. Кейинчалик, 4 йил давомида "Жирона" сафида ҳам ўйнаб кўрди. Лекин Бунунинг дарвоза постидаги ишончли ҳаракатлари клубнинг пастки дивизионга тушиб кетиши билан бутунлай номутаносиб эди. Натижада меҳнати унчалик ҳам қадрланмаган посбонга "Севилья" ўз таркибидан жой беради. Бир йиллик ижара даври мобайнидаги ишончли ўйинларидан сўнг у андалусияликларнинг тўлақонли аъзосига айланди. Қийинчиликлар гирдобида ўсган Буну бугун "Севилья"нинг ажралмас футболчиси бўлиб улгурган. Марокашлик посбоннинг маҳоратига ҳеч ким ортиқча шубҳа билан қарамаса керак. У сақлаб турган юқори балансни ҳис қилиш учун биргина Европа Лигаси бош соврини йўлида амалга оширган сейвларини эслашнинг ўзигина кифоя деб ўйлаймиз. Яссин "Севилья" билан яқинда 4 йиллик шартномага имзо чекди. Ўзининг узоқ йиллик келажагини ҳозирги клубида кўраётган футболчи терма жамоадаги мавқейини мустаҳкамлаб олиши учун Гвинея, Гвинея-Биссау ҳамда Суданга қарши баҳсларда ўз имкониятларини синовдан ўтказиб олади.

2. Мухаммад эль-Шенави (Миср/"Аль-Аҳли", Қоҳира)

Шенави номи кўпчилик футбол ишқибозлари учун бироз нотаниш эшитилиши табиий ҳол. Чунки унинг миллий терма жамоа сафидаги дебюти атиги 2 йил олдин амалга ошган. 1988-йилда таваллуд топган кипер учун аслида бу анчайин кеч ҳисобланади. Албатта, бунга асосий сабаб қилиб яқин йилларгача ҳам Мисрда ушбу ампула бўйича жиддий рақобат кечганлигини айтиб ўтиш мумкин. Терманинг узоқ йиллик посбони Ал Ҳайдари 22 йил давомида ўз постини ишончли тарзда қўриқлаб кела олди ҳамда рекорд кўрсаткич 159 та учрашувда майдонга тушиб улгурди. Энди "фиравнлар" юрти вакиллари дарвоза чизиғи бўйича ортиқ хавотирга тушмасалар ҳам бўлаверади. Терма жамоа сафидаги ўйин амалиёти анча камлигига қарамай, Шенави ўйиндан ўйинга ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда. Зеро, илк учрашувларданоқ, ўша пайтдаги бош мураббий Эктор Купер ишончини оқлай бошлаган Муҳаммад дебют мавсумини анчайин яхши кайфиятда ўтказди. Россияда бўлиб ўтган мундиалда Мисрнинг Уругвайга қарши кечган баҳси гарчи терманинг 0-1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланган бўлса-да Шенави учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Албатта, бу ерда узоқ йиллик танаффусдан сўнг мундиал чиптасига эга чиққан Мисрнинг мусобақа билан эрта хайрлашувида ушбу кипернинг айбини топиш мушкул. Шенавига асосий таркибдан жой берилган баҳсларда у максимал даражада ўзини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Миср термаси охирги ўнта учрашувдан бери ҳали мағлубият нималигини билмай келади. Ушбу натижаларда Муҳаммаднинг улушини етарлича баҳолаш мумкин. Якунига етган 10 баҳснинг 6 тасида "қуруқ ўйин" намойиш этган ушбу посбонни ярим жамоалик масъулиятини етарлича ҳис этяпти деб бемалол айтсак ҳам бўлаверади. Муҳаммаднинг клуби билан ҳам қайд этаётган натижалари анчайин салмоқли. Ал-Аҳли билан у кетма-кет 3 марта Миср Премьер-Лигаси ғолиблигига эришди. Бундан ташқари унинг ажойиб сейвлари эвазига жамоа мамлакат кубоги ва супер кубогини ҳам қўлга киритгани таҳсинга сазовор. Муҳаммад Ал Шенавининг спорт формаси бундан кейин ҳам мана шундай стабил кўринишда давом этадиган бўлса, Миср рақибларига яқинлашаётган ЖЧ да қийин бўлиши турган гап. Бунинг учун у ва жамоадоши Муҳаммад Салаҳ саралаш баҳсларида Габон, Ливия ҳамда Ангола тўсиғидан муносиб ўта олишлари талаб этилади.

3. Эдуар Менди (Сенегал/"Челси")

Якунига етган ёзги трансферлар бозорида Лондон клуби анча фаол тарзда иштирок этди. "Аристократлар" 7 футболчи хариди учун жами 247 миллион фунт сарфлашларига тўғри келди. Албатта, клубга бу борада қўйилган "ban" олиб олиб ташланганидан сўнг Лемпард бу каби катта ўзгаришларга қўл уриши кутилган ҳолат эди. Гарчи "Челси" якунига етган мавсумда Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритган бўлса-да, клубда дарвозабон муаммоси долзарблигича қолаверди. Асосий посбон Кепанинг кетма-кет давом этган муваффақиятсиз ўйинларидан сўнг, лондонликлар барибир керакли трансферни амалга оширишга мажбур бўлдилар - "Ренн"дан Эдуар Менди катта сумма эвазига Англияга кўчиб ўтди. 24 миллионлик ушбу харид ўзини оқлашига, футболчининг "Стемфорд Бридж"га тўла мослашиб олиши учун бироз вақт талаб этилади, тўғри. Лекин бу унинг Францияда кўрсатган ажойиб ўйинларига монелик қила олмайди. Эдуар "Ренн"га ўтган мавсум келиб қўшилганидан хабардорсиз. Бир йил ичида у клуби учун ўзи хоҳлаган ўйинни намойиш этгани ҳолда бош мураббий ҳамда мухлислари ишончини оқлади деб бемалол айта оламиз. Франция биринчи дивизионида 24 та учрашувда майдонга тушган сенегаллик посбон 9 марталик "қуруқ серия"ни қайд этди. Гол ўтказиб юбориш кўрсаткичи борасидаги прагнозларни ҳам мавсум дебютанти учун супер даражада деб айта оламиз - 0,98%. Маълумот учун, ушбу натижа Лигадаги энг юқори коэффициентлар ичида иккинчиси ҳисобланади. Бунинг устига у терма жамоа сафидаги ўрнини ҳам мустаҳкам кўринишга келтириб қўйган. 2 йилдан бери Сенегал дарвозасини қўриқлаб келаётган кипер учун ҳали шахсий ютуқлар олдинда. Ўтган йилги Африка Миллатлар Лигасини Эдуар юқори кайфиятда ўтказди, лекин титулга эга чиқиш учун унга бироз омад етишмади. Бармоғидан олган жароҳати сўнгги паллаларда панд бериб қўйди. Шунга қарамасдан нафақат миллий терма жамоа, балки "Челси"га ҳам ҳали Мендининг сейвлари анчагача асқотса керак. Ҳар қалай мамлакат миқёсидаги, шунингдек, халқаро майдондаги муҳим баҳсларда жамоасини қутқариши учун унга асосий таркибдан имкон берилишига ишонамиз. Барчаси ўзининг қўлида. Дунёдаги энг қиммат дарвозабоннинг ўрнига уни танлашган экан, буёғига Мендидан ҳар бир ўйинда йирик натижалар талаб қилишга мухлислар ва Лемпарднинг ҳаққи бор деб ўйлаймиз. Бунинг учун унда барча имкониятлар тўғри тақсимланган. Таркибида Манедек иқтидор ҳаракат қилувчи жамоадан Қатарда камида гуруҳ босқичидан чиқиш кутилмоқда. Фақат унгача Конго, Намбия ҳамда Того тўсиғидан ўтиб олишса бўлгани.

4.Андре Онана (Камерун/"Аякс")

Қолган дарвозабонлар орасида ҳам бизнингча энг номдорроғи айнан Андре бўлса керак. Клубида кўрсатаётган фантастик ўйинлари эвазига у ўзининг мухлислари аудиториясини анча кенгайтириб бормоқда, айниқса, бир йил олдинги натижалари таҳсинга сазовор. Гарчи эндигина 24 ёшни қарши олган бўлса-да, камерунлик иқтидор эгасида туғма қобилият билан меҳнат унумдорлиги мукаммал даражага чиқиб улгурган. Чунки унинг юқори спорт формасига чиқиб боришида тизимли ва тартибли муҳит яратилганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ўз ватандоши Это'о изидан борган йигитча Ла Масиянинг ўз вақтида ёш ва умидли аъзоси эди. Лекин асосий таркибда вужудга келган кучли рақобат сабаб у Каталонияни эрта тарк этишига тўғри келди. Профессионал фаолиятидаги дебютини "Аякс"да бошлаган Онанага кейинчалик бу ер ўз имкониятларини кенг кўламда намоён этиш учун энг мақбул жой бўлиб чиқди. Асосий машҳурлик поғоналарига эса амстердамликларнинг биринчи посбони Силессен клубдан кетгач эришади. Дарҳақиқат, унинг клуб миқёсидаги ишларига унчалик ёмон баҳо бермаган бўлар эдик. 2020-йилдаги фаолиятини коронавирус оқибатлари билан бир четга суриб қўйсак ҳам унгача бўлган мавсумларда Онана бир лаҳзага бўлса-да меҳнат қилишдан тўхтагани йўқ. Буларнинг натижаси ўлароқ, муносиб тақдирланганлигини ҳам эътироф этиш жоиз: Камерунда йил футболчиси, қитъанинг энг яхши дарвозабони, шунингдек эредивизияда йил рамзий жамоаси аъзоси, якунига етган қитъа чемпионатида эса энг яхши кипер - булар Онананинг икки йил давомида қўлга киритган барча индивидуал совринлари. Бунинг устига икки йил олдинги мавсумда "Аякс"нинг ЕЧЛ ярим финалигача етиб борган йўлини бевосита камерунлик посбон хизматлари билан боғлашимиз ҳам мумкин. Шундай экан, Нкану, Белл эраларидан кейин Камерунни бемалол ишончли посбонга ёлчиди деб айта оламиз. Ёш кипер ўз Ватани либосига айрича меҳр қўйган. "Ҳақиқий уйинг - бу юрагинг зарбини эшита оладиган масканинг", - дея таъкидлаб ўтиб кетган бир интервюсида у. Дарҳақиқат, Онана Қатарда ўзини кўрсатиши учун унда барча имкониятлар етарли. Муҳими, ўз устида жиддий ишлашда давом этса бўлгани. Ҳозир термадаги асосий юлдуз айнан унинг ўзи эканини ҳисобга олсак, бу йўлда бутун жамоа масъулиятини ўз бўйнига олган Андре навбатдаги учрашувларда Кот-д'Ивуар, Мозамбик ҳамда Мали ҳужумчиларини синовдан ўтказиб кўради.

Юсуфбек тайёрлади.

Манба: FIFA.com
Киритилди: 21:14, 29.10.2020. Ўқилди: 4020 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.